Таянч тушунча ва иборалар
Download 188.26 Kb.
|
6-мавзу МАНТИҚ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Предикат
- Ponendo tollens
- Сабаб ва оқибат
ПР - лотинча praedicatum – кесим сўзининг биринчи унли ҳарфи бўлиб, у ҳукм предикатининг символик ифодасидир. Силлогизм ҳулосанинг предикати бўлиб келгани учун катта термин ҳам Р ҳарфи билан белгиланади. Парадокс (грек. para – қарши ва doxa - фикр) – кутилмаган, одатдан ташқари ажойиб фикр бўлиб, маълум ҳукмрон ва кундалик ҳаёт фикрларига, хатто росмана фикрга қарама-қарши бўлган мулоҳазадир. Формал мантиқда бир-бирига қарама-қарши бўлган икки ҳулоса бўлиб, уларнинг ҳар иккаласи чин (тўғри) ёки хато деб қараладиган фикрга парадокс дейилади. Предикат (лот. praedicatum - кесим) – ҳукмда предметга хос белгини ифодалайди. Предметдаги белгини мантиқий боғловчилар орқали тасдиқлаб ёки инкор қилиб кўрсатади. Petitio principii (лот.) – тезиснинг исботи учун келтирилган асос, тўғри, чин, етарли бўлса – да, унинг исботи учун яна қўшимча исбот қилиш талаб қилинадиган далиллар келтириш асосида келиб чиқадиган хатонинг лотинча номи бўлиб, “асосни ошириб юбориш” хатоси деб аталади. Ponendo tollens – (лот.) – айирувчи – қатъий силлогизмнинг «тасдиқлаш йўли билан инкор қилиш» модусининг лотинча номи. Ponens (лот.) – шартли силлогизмнинг “тасдиқ” модусининг лотинча номи. Р R (лотинча Relatio) – муносабат сўзининг биринчи ҳарфи бўлиб, ҳукмлар ўртасидаги муносабатнинг символик ифодасидир. Ҳукмлар ўртасидаги муносабатнинг формуласи қуйидагича: а R b (a ва b ҳукми ўртасида R муносабат бор деб ўқилади).Раддия – бирор тезиснинг нотўғрилиги ёки асоссизлигини исботлайдиган мантиқий усул.Рационализм – (лот. rationalis - ақлий) – билиш назариясида ақлни ҳақиқий билимнинг бирдан бир манбаи деб ҳисобловчи оқим.СS (лотинча Subjectum) – субъект сўзнинг биринчи ҳарфи бўлиб, у ҳукмдаги мантиқий эганинг символик ифодасидир. Силлогизмда ҳулоса субъекти кичик термин ҳам S ҳарфи билан ифодаланади. Сабаб ва оқибат – (лот. causa - сабаб) – бошқа бир ҳодисани заруран вужудга келтирувчи сабаб натижасида юзага келган бошқа ҳодиса оқибат деб аталади. Download 188.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling