Таянч тушунча ва иборалар


Download 188.26 Kb.
bet34/41
Sana27.10.2023
Hajmi188.26 Kb.
#1725769
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   41
Bog'liq
6-мавзу МАНТИҚ

К


Катта термин –силлогизмнинг катта асосда жойлашган термин бўлиб, у ҳулосанинг предикатидир.
Категория – (грек. kategoria – таъриф бериш, фикр айтиш) – объектив реалликдаги ҳодисаларнинг асосий хусусият ва қонунларини акс эттирадиган ва даврнинг илмий – назарий муҳитни, тафаккурнинг характерни белгилаб берадиган умумий тушунчалар. Формал мантиқда эса у умумлаштиришнинг чегараси бўлиб ҳисобланади
Келиб чиқмайди - (лот non sequitur) – исботдаги хатолардан бири бўлиб, бундай хато етарли асос қонунини бузиш натижасида келиб чиқади. Бу хатонинг моҳияти шундан иборатки, тезиснинг исботи учун келтирилган асослар тўғри, чин бўлса - да, бироқ у тезиснинг исботи учун етарли эмас. Шунинг учун бу «асослардан тезиснинг чинлиги келиб чиқмайди» деб аталади. «Кимки кўп исботлашга интилса, у ҳеч нарсани исботламайди» (лот. qui nimium probat, nihil probat) – исботдаги хатолардан бўлиб, исбот жараёнида тезиснинг исботи учун жуда кўп асослар келтирилиб, бу асослар тезиснинг исботи учун етарли бўлибгина қолмай, балки ортиқча ҳисобланади.
Кичик термин – силлогизмнинг кичик асосида жойлашган тушунча бўлиб, у хулосанинг субъекти бўлиб келади.
Классификация – (лот. classis – туркум, facio - бажараман) предметларни муҳим белгиларга қараб туркумлаш. Бунда предметлар бир – бирига ўхшашлиги ва фарқига қараб синфларга бўлинади ва жойлаштирилади. У табиий ва сунъий, илмий ва ёрдамчига бўлинади.
Конструктив мантиқ – ҳозирги замон математик мантиғининг оқимларидан биридир. Бунда у воқеликни конструкция қилиш асосида ўрганади.
Контраст – (француз contracte – кескин қарама - қаршилик) – бирор нарса ҳодиса ўртасидаги кескин фарқ, қарама – қаршилик.
Кузатиш – бевосита идрок қилиш орқали нарса ва ҳодисаларни қандай бўлса, шундайлигича табиий асосда ўрганиш методи. Кузатиш ўзининг активлиги, мақсадга қаратилганлиги билан оддий идрокдан фарқ қилади.

Л


Лемматик хулоса – (грек. lemma - тахмин) – шартли-айирувчи силлогизм.
Логицизм – мантиқнинг математика учун ҳал қилувчи деб қаровчи оқимдир. У оқим тарафдорлари математикани мантиқ тушунчалари билан изоҳлаш мумкин деб қарайдилар. Логицизм тарафдорлари мантиқ билан математикани икки фан деб эмас, балки бир фаннинг ривожланишидаги икки босқич деб қарайдилар. Инглиз файласуфи Б. Расел, немис математиги ва файласуфи Г. Фрегелар унинг асосчиларидир.
Логомахия – (грек. logos – сўз, махе - баҳс) сўзнинг маъносини аниқламасдан туриб баҳс юритиш. Терминларнинг маъносини билмасдан ёки аниқламасдан туриб баҳс қилинганда икки томон ҳам ҳақ бўлиб чиқиши мумкин. Чунки баҳслашувчи томонлар баҳс мавзуси учун бир сўз маъносининг бошқа – бошқа томонларини олган бўлишлари мумкин.

Download 188.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling