Дедукция (лот. Deductio – ҳулоса чиқариш) – кенг маънода ҳулоса чиқаришнинг асосий усулларидан ва тадқиқот методларидан бири.
Дезинформация –нотўғри ахборот бериш,одамларни чалғитирш, ёлғон хабар тарқатиш.
Деклоратив (лот. decloratio – ариза, изоҳлаш) умумий қоидага асосланган, бироқ конкрет асосларга эга бўлмаган умумий тарздаги фикр.
Демагог (гр.demagogos) – сиёсат соҳасида ёлғон ваъдалар билан ҳалқ оммаси олдида оммавий бўлишга тиришувчи сиёсатдон.
Демагогия – ҳалқ оммасига ёлғон ваъдалар билан уларнинг ҳиссиётига таъсир этиш орқали сиёсатда муайян мақсадларни амалга ошириш усули.
Демонстрация (лот. demonstratio - кўрсатиш) – исботлаш жараёнинг таркибий қисми бўлиб, исботлаш усулини, яъни исботлашнинг қандай амалга оширилишини ифодалайди.
Деонтик мантиқ – норматив тилнинг мантиқий тузилишини ўрганадиган мантиқ. Шунингдек, у норматив тушунчалар ҳақидаги таълимот ҳамдир. Деонтик мантиқ модаллик мантиқсининг бир қисми сифатида ҳам қаралади. У мантиқ «албатта», «рухсат этилган», «бефарқ», «таъқиқланган» каби хусусиятларнинг функцияларини ўрганади. Деонтик мантиқ буйруқ формасидаги ифодаларни ўрганади.
Деонтик модаллик – «албатта», «рухсат», «барибир» каби модаллик усулларини ўз ичига олган фикрларга ҳарактеристика беришдан иборат. Деонтик модаллик ҳуқукшунослик, этика каби фанларнинг ҳам ўрганиш объектидир.
Деструктив дилемма (лот. destructivus – рухсат берувчи) –Оддий ва мураккаб кўринишда бўлади.
Детерминизм ва индетерминизм (лот. determinare – белгилаш, аниқлаш) –ҳодисаларнинг замонда ўзаро алоқадорлигининг ҳарактери ҳақидаги қарама–қарши нуқтаи назарлар. Детерминизм ҳодисалар ўртасида умумий қонуниятли алоқа борлигини эътироф этади. Индетерминизм қонуниятли алоқа борлигини инкор этади.
Дефиниция (лот. definitio - таъриф) – тушунчани таърифлаш.
Диалектика (грек. Dialegomai – суҳбат олиб бораётибман, муҳокама қилаётибман) – ривожланиш тўғрисидаги фалсафий концепция. Воқелик ҳодисалари уларнинг ички ривожида, зиддиятлар такозаси билан юз берадиган ўз ҳаракатида деб ўргатадиган билиш назарияси ва методи.
Do'stlaringiz bilan baham: |