Таянч тушунча ва иборалар


Download 188.26 Kb.
bet32/41
Sana27.10.2023
Hajmi188.26 Kb.
#1725769
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   41
Bog'liq
6-мавзу МАНТИҚ

Етарли асос қонуни (лот. Lex rationis determinantis siue sufficientis) формал мантиқ қонунларидан бири бўлиб, унга кўра ҳар қандай чин фикр исботланган бўлиши керак, тўғрилиги исботланган бошқа бир фикрга асосланиши керак.
Eadem aberrare cnorda (лот.) хатони яна ўша жойдан такрорлаш керак эмас.

Ж


Жинс – бир синфга кирувчи предметларнинг мантиқий тавсифи бўлиб, бу синф ўз ичига бошқа тур синфларни қамраб олади. Масалан: дарахт тушунчаси мевали ва мевасиз дарахтларга нисбатан жинс бўлиб, унга кирувчи “мевали”, “мевасиз” лар дарахтнинг турларидир.
Жинс ва тур тушунчалар - шундай тушунчаларки, уларда ҳажми катта тушунча унга бўйсунадиган ҳажми кичик тушунчага нисбатан жинс ва аксинча, ҳажми кичик тушунча у бўйсунувчи ҳажми катта тушунчага нисбатан тур тушунча бўлади.
Жузъий гипотеза – гипотезанинг тури бўлиб, у айрим олинган фактлар асосида таҳлил қилинади. Аммо бунда айрим ҳодисаларнинг сабаби таҳлили берилади, ҳолос. Шунга кўра у ҳодисаларнинг сабабини очиб берувчи умумий илмий гипотезадан фарқ қилади.
Жузъий ҳукм - синфга мансуб предметлар ёки улар белгиларининг бир қисми тўғрисида тасдиқлаб ёки инкор қилиб айтилган фикр. Масалан: Баъзи талабалар ҳаваскорлик тўгарагига қатнашади.
Жузъий инкор ҳукми – миқдор жихатидан жузъий, сифат жиҳатдан инкор ҳукмдир. Унинг формуласи: Баъзи S – P эмас. Баъзи гуруҳларда ўзлаштирмайдиган талабалар йўқ. Лотин тилида «О» ҳарфи билан белгиланади (Nego –инкор қиламан сўзининг иккинчи унли ҳарфи).
Жузъий тасдиқ ҳукм - миқдор жиҳатдан жузъий, сифат жиҳатидан тасдиқ ҳукмдир. Унинг формуласи: «Баъзи S – P дир». Лотин тилида «I» ҳарфи билан белгиланади (affirmo) – тасдиқлайман сўзининг иккинчи унли ҳарфи.

З

Зарурий ҳулоса чиқариш - дедуктив ҳулоса чиқаришнинг бошқача номи. Унда асос бўлиб келувчи ҳукмлардан ҳулоса муқаррар равишда келиб чиқади. Ҳулоса асосларда имлицит тарзда мавжуд бўлиб, ўша асослардан натижа ўз – ўзидан келиб чиқади.

Зарурий ҳукмда предмет ва унинг белгилари муқаррар равишда тасдиқланади ёки инкор қилинади.


Download 188.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling