Таянч тушунча ва иборалар


Мантиқ – (грек. logos – сўз, фикр, нутқ, ақл) тафаккур қонунлари ва шакллари ҳақидаги фандир. Мантиқнинг предмети тафаккурдир. Мантиқий квадрат –


Download 188.26 Kb.
bet35/41
Sana27.10.2023
Hajmi188.26 Kb.
#1725769
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   41
Bog'liq
6-мавзу МАНТИҚ

М


Мантиқ – (грек. logos – сўз, фикр, нутқ, ақл) тафаккур қонунлари ва шакллари ҳақидаги фандир. Мантиқнинг предмети тафаккурдир.
Мантиқий квадрат – ҳукмлар ўртасидаги муносабатни эсда сақлаб қолиш учун фойдаланиладиган кўргазмали диаграмма.
Мантиқий семантика ёки семантик мантиқ – (грек. semanticas – англатувчи, билдирувчи) – мантиқнинг муҳим бир тармоғи бўлиб, тушунча, ҳукмда ифодаланган сўзлар маъносини ўрганади.
Мантиқий хато – тушунча, ҳукм, ҳулоса чиқариш, исботлаш жараёнида тафаккур қонуни ва шаклларини бузиш натижасида келиб чиқадиган хато.
Мантиқий қарама – қаршилик – фикрлаш жараёнида нозидлик қонунини бузиш асосида келиб чиқадиган чалкаш муҳокама.
Мантиқий қонунлар – тўғри тафаккур қонунлари.
Мантиқ қонунлари – инсон тафаккурига хос қонунлардир. Мантиқ қонунлари объектив оламнинг инсон онгидаги инъикосидан иборатдир. Формал мантиқнинг тўртта асосий қонуни бор: айният, нозидлик, учинчиси истисно, етарли асос қонунлари. Бу қонунлар тўғри фикрлашнинг зарурий шартидир.
Математик мантиқ – математиканинг бир йўналиши бўлиб, у фикрлаш жараёнини ўрганишга математик методни қўллайди. Математик мантиқ формал мантиқ ривожининг янги босқичи бўлиб, у анъанавий мантиқдан сўнг мустақил соҳа бўлиб майдонга келди.
Модус (лот. modus – усул, ўлчов) формал мантиқда силлогизм фигураларидаги ҳукмларнинг миқдор ва сифат жиҳатдан бирлашган турлари тушунилади.
Мураккаб ҳукм – Мантиқий боғловчилар орқали икки ва ундан ортиқ оддий қатъий хукмлардан ташкил топган хукм. Мураккаб ҳукмлар айирувчи, бирлаштирувчи, шартли ва эквивалент бўлади.
Муҳим белги – предмет ва ҳодисаларнинг мавжудлиги учун зарур бўлган белгидир.
Мантиқий квадрат – ҳукмлар ўртасидаги муносабатни эсда сақлаб қолиш учун яратилган кўргазмали диаграмма.

Н


Натижа – асосдан зарурий равишда келиб чиқадиган фикр. Шартли ҳукм қисмларидан бири: шартли айтилган қисм асос, шарт асосида вужудга келадиган қисм натижадир. Бир неча ҳукмдан чиқарилган ҳулоса ҳам натижа дейилади.
Nego – лотинча «инкор қиламан» деган сўз бўлиб, биринчи унли ҳарфи (Е), муминкор ҳукмнинг, иккинчи унли ҳарфи эса (О) жузъий инкор ҳукмининг символик ифодаси.
Неологизм (грек. neos – янги, logos сўз) – тилда янги сўзларнинг пайдо бўлиши. Бу сўзлар инсон амалий фаолияти, илмий билимларининг ривожланиши асосида пайдо бўлади.
Ном – предмет, ҳодиса, жараёнларнинг тилдаги ифодаси. Ном якка предметларни (Тошкент, Ал- Хоразмий), бир гуруҳ предметларни (ҳалқ, ўрмон), ҳодиса ва жараёнларни (тинчлик, сезги) акс эттириши мумкин. Ном проблемаси билан мантиқда Г. Фреге батафсил шуғулланган.
Номинал таъриф – (лот. definitio nominalis) – тушунчада ифодаланган сўзнинг маъносини аниқлаш. Номинал четдан кирган сўзларнинг маъносини аниқлаш, илмий айланмага янги терминлар киритиш учун ҳам ишлатилади.

Download 188.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling