Таянч тушунча ва иборалар


Сигнал – (лот. Signum - белги) – маълум маълумот берувчи шартли белги. Силлогизм


Download 188.26 Kb.
bet38/41
Sana27.10.2023
Hajmi188.26 Kb.
#1725769
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41
Bog'liq
6-мавзу МАНТИҚ

Сигнал(лот. Signum - белги) – маълум маълумот берувчи шартли белги.
Силлогизм – (грек. Sullogismos – ҳисоблаб чиқармоқ) – ҳулоса чиқаришнинг дедуктив усули бўлиб, унда икки қатъий ҳукмдан янги бир қатъий ҳукм – ҳулоса ҳосил қилинади. Бунда ўрта термин асосларни мантиқан боғлайди, кичик ва катта терминлар боғланиб, ҳулоса ҳосил қилади.
Силлогизм аксиомаси – «Буюмларнинг бутун туркуми тўғрисида нимаики тасдиқланиб (ёки инкор қилиниб) айтилса, шу туркумдаги айрим бир бўлак тўғрисида ҳам тасдиқлаб (ёки инкор қилиб) айтилади».
Силлогизм таркиби –икки асос ва ҳулоса, уч терминдан иборат.
Силлогизм фигураси – ўрта термин жойини алмаштириш йўли билан силлогизмнинг турли шаклларини ҳосил қилишдан иборат бўлган мантиқий усул. Ўрта термин ўрнини алмаштириш йўли билан тўрт хил фигура ҳосил бўлади.
Символикамаълум объект, шунингдек, фикр, ғоя, ҳиссиётни ифода этувчи белгилар системаси.
Символик мантиқ – маълум фикрлар ва унинг шаклларини, муносабатини, терминлари, предикати ва субъектларининг ёлғон ёки чинлиги, мантиқий функцияларини белгилар системаси билан ифодалаб ўргнанувчи таълимот. У символик тарзда қуйидагича ифодаланади:
1. Пропозиционал ўзгарувчилар: p, q, r.
2. Мантиқий боғловчилар:
Ù - конъюнкция (ва)
V – дизъюнкция (ёки)
– қатъий дизъюнкция
® - имплекация (агар ... у холда)
ù - инкор (йўқ, тўғри эмас)
º - эквивалентлик (тенглик)
3. " – умумийлик квантори
$ - мавжудлик квантори
4. Техник белгилари: ( ¾ сўл қавс, ) ¾ ўнг қавс ва б.
Сорит – мураккаб силлогизмнинг тури бўлиб, олдинги асоснинг предикати кейинги асоснинг субъекти бўлиб, бораверади. Ҳулосада эса биринчи асоснинг субъекти охирги асоснинг предикати бўлиб чиқади.
Софизм – (грек. Sophisma – ўйлаб чиқарилган, муғамбирлик) – мантиқ қонуни ва қоидаларини била кўра туриб, уларни қасддан бузиш. Софистлар фикрни шакл жиҳатидан тўғри деб қарасалар – да, фикрлашдаги хатони ҳақиқат, чин деб қарайдилар. Улар кўпинча сўзларнинг турли маънолилигидан фойдаланиб, нисбийликни мутлоқлаштирадилар. Бироқ софистлар, қадимги Грецияда диалектикани ривожлантиришда «сўз устаси» ўқитувчилари сифатида катта роль ўйнаган.

Download 188.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling