Таянч тушунча ва иборалар


Download 188.26 Kb.
bet12/41
Sana27.10.2023
Hajmi188.26 Kb.
#1725769
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   41
Bog'liq
6-мавзу МАНТИҚ

Мураккаб ҳукмлар содда ҳукмларнинг турли боғловчилар ёрдамида қўшилишидан ҳосил бўлади.

Мантиқий муносабатларига кўра мураккаб ҳукмлар уч хил бўлади:


1. Қўшувчи ҳукмлар.
2. Шартли ҳукмлар.
3. Айирувчи ҳукмлар.
Қўшувчи ҳукмлар икки ёки ундан ортиқ содда ҳукмларнинг «ва», «ҳам», «ҳамда» боғловчилари ёрдамида қўшилувидан ҳосил бўлади. Улар конъюнктив ҳукмлар деб номланади ва математик (символик) мантиқда конъюнкция белгиси ^ билан ифодаланади. А^В, Масалан: Баҳор келди ва табиат кўм-кўк либосга бурканди. S-P ва S1-P1 дир. Очкўзнинг қорни тўймас, қорни тўйса ҳам, кўзи тўймас. S-P эмас, S-P бўлса ҳам, S-P1 эмас.
Шартли ҳукмлар субъект билан предикат орасидаги алоқадорликни бирор шартга кўра муқаррар қилишга қаратилган бўлади. Масалан: Агар печка ёқилса, уй иссиқ бўлади. Агар S-P бўлса, унда S1-P1 дир. Шартли ҳукмлар импликатив ҳукмлар деб номланади ва импликация белгиси → билан белгиланади: А→ В.
Айирувчи ҳукмлар бир неча буюм ва ҳодисаларнинг белгиларидан маълум бирининг предикатга тааллуқлигини кўрсатади. У дизъюнктив ҳукмлар деб номланади ва дизъюнция белгиси V билан белгиланади. АVВ. Масалан: талаба имтиҳонда ё аъло, ё яхши, ё қониқарли, ё қониқарсиз баҳо олади. S-ё P, ё P1, ё P2, ё P3 дир.


Ҳукмлар ўртасидаги муносабатлар мантиқий квадрат орқали ифодаланади. Ҳукмлар ўртасидаги муносабатларнинг шаклий ифодаси «мантиқий квадрат» деб аталади. Мантиқий квадрат орқали «ҳукм»лар ўртасидаги чинлик муносабатлари аниқланади. Мантиқий квадратнинг диагонал ва вертикал чизиқлари бурчакларида сон ва сифат жиҳатидан қўшилган тўрт хил ҳукмларнинг символик белгилари (AEIO) қўйилган. Бунда ҳукмларнинг тўрт хил муносабатлари кўринади (5-сурат):

Контрадиктор
(зидлик)

КОНТРАР (қарама қаршилик)

Е

O

А

I

Cубконрар (қуйи қарама қаршилик)

Б
ў
й
с
у
н
и
ш

Б
ў
й


с
у
н
и
ш

5-сурат


Download 188.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling