Таянч тушунчалар


Мактабгача таълим муассасаларидаги тарбия


Download 140.5 Kb.
bet3/8
Sana26.01.2023
Hajmi140.5 Kb.
#1125701
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
10.Инсон энг олий кадрият.

2. Мактабгача таълим муассасаларидаги тарбия. Мактабгача таълим муассасасидаги давр бола тарбиясидаги энг муҳим давр ҳисобланади. Чунки, бу даврда пайдо бўлган таассуротлар изи инсон хотирасида умрбод сақланиб қолади. Бу давр боланинг ақлий ва жисмоний жиҳатдан тез ўсиши, дунёни билишга интилиши, атроф-муҳитга ўз муносабатини билдириш истаги кучайиб бораётган даврдир. Ота-она ва тарбиячилар эса болаларни тўғри ўсишлари, ақлий ва ахлоқий, маънавий, эстетик жиҳатдан тарбиялашга жиддий эътибор беришлари лозим. Бунинг учун асосан ўйинлар ва эртаклар асосида ахлоқий тарбия бериш мумкин, чунки бу ёшдаги болалар асосан ўйин фаолиятида бўлади, ўйинларнинг ранг-баранг бўлиши ва жамиятимиз мақсадларидан келиб чиқиб ташкил этиш жуда муҳим. “Таассуфки, баъзи ота-оналар ўз фарзандининг ана шундай қизиқиши ва интилишларига, унинг онгу тафаккурида ҳар куни бир ўзгариш рўй бериб, кўзида янги-янги саволлар пайдо бўлаётганига аҳамият бермайди. Боз устига, агар ота оилада ўзини тутишни билмаса, ахлоқ-одоб бобида фарзандларига ўрнак бўлиш ўрнига қўпол муомала қиладиган бўлса, бу ҳолат, табиийки, бола маънавий оламининг шаклланишига салбий таъсир кўрсатади, вақти-соати келиб, унинг характерида инсон деган номга нолойиқ, хунук бир одат сифатида намоён бўлади.
Ёки оилада қўни-қўшниларни кўролмаслик, фисқу фасод, иғво муҳити ҳукмрон бўлса, ҳеч шубҳасиз, буларнинг барчаси боланинг хотирасида тузатиб бўлмайдиган оғир асорат қолдиради. Умуман, оиладаги маънавий муҳит ва тарбия туфайли бола ё меҳрибон ва раҳмдил, ёки худбин ва бағритош бўлиб вояга етишини тушуниш қийин эмас”5.
3. Бошланғич таълимдаги тарбия. Бошланғич таълимда бола ҳаётида янги, қизиқарли ва муҳим давр бошланади. Чунки, бола мактабга келгач янги муҳит, янги тартиб-қоида, янги талабларга дуч келади. Бу даврда болалар ҳали ўйин фаолиятини тўлиқ тарк этмаганлигини инобатга олиб, ўтиладиган дарс машғулотларини қизиқарли қилиб олиб бориш лозим. Бу даврга келиб болага тарбиявий таъсир йўллари бир мунча аниқ ва тизимли равишда бўлиб қолади. Чунки энди хусусан одобнома дарслари ўтила бошлайди, бундан ташқари бошқа фанларда ҳам мунтазам равишда ахлоқий тарбия бериб борилади. Энди болалар аста-секин нима яхши-ю, нима ёмон эканлигини, бунёдкорлик нима-ю, вайронкорлик нима, ижобий ва салбий хислатлар қандай эканлигини, қандай фазилатларга эга бўлиш лозим-у, қандай қусурлардан холи бўлиш лозимлигини англай бошлайдилар. Бу даврда турли тўгаракларни уюштириш ҳам ўзининг ижобий натижаларини беради. Бунда ўқитувчининг педагогик маҳорати, билими, умуман педагогик фаолияти муҳим аҳамият касб этади.

Download 140.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling