Таянч тушунчалар
Олий таълим муассасаларидаги тарбия
Download 140.5 Kb.
|
10.Инсон энг олий кадрият.
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7. Олий таълимдан кейинги фаолиятдаги тарбия.
6. Олий таълим муассасаларидаги тарбия. Олий таълимда талабалар энди бирор мутахассисликни танлаган ҳолда, ўзининг мустақил фикри, дунёқараши, интеллектуал қизиқишига эга бўладилар. Талабалар ўзларининг ҳозирги фаолиятига келажакдаги ҳаётида ўз ўрнини топиш, белгилаш нуқтаи назаридан қарайдилар. Шу сабабли бу даврда бўлажак мутахассисларни ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш муҳим. Чунки бу даврда талаба ўзининг маданий-маънавий савиясини оширишга интилади, ўз устида қунт билан ишлайди, радио, телевидение, интернет ва барча информацион воситалардан унумли фойдаланади, турли асарлар билан танишади. Бу эса ёшларни ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш учун ёрдам беради. Бу даврда талабаларда инсонпарварлик, эркпарварлик, ватанпарварлик, миллатпарварлик, тинчликсеварлик, ширинсуханлик, хушфеъллилик, камтарлик, босиқлик каби фазилатларни ривожлантириш шарт.
7. Олий таълимдан кейинги фаолиятдаги тарбия. Талаба узоқ муддатли ва тизимий таълим натижасида мутахассис сифатида шаклланди. Энди у назарий жиҳатдан эгаллаган билимларини амалиётда қўллаб ёш авлодга таълим-тарбия беради, унинг ўзи бошланғич синф ўқувчиларини ахлоқий руҳда тарбиялай бошлайди. Узлуксиз равишда узоқ муддатли олиб борилган таълим-тарбия самараси мана энди кўзга ташланади. Бола шахсининг камол топишида доимий равишда муҳитнинг таъсири сезилиб туради. Муҳит – бу инсонга таъсир этувчи ташқи воқеа-ҳодисалар йиғиндиси ҳисобланади. Шундай экан, юқоридаги узлуксиз тарбия жараёнида мунтазам равишда тарбияланувчида ташқи воқеа-ҳодисалар ўзининг ижобий ёки салбий таъсирини ўтказиб туради. Бунинг учун эса тарбияланувчидаги ўзгаришларга ота-оналар, маҳалла-куй ва тарбиячи-ўқитувчилар доимий равишда эътиборли бўлиб, ташқи муҳитнинг салбий таъсирининг олдини олиб, ижобий таъсирларни ривожлантиришга ҳаракат қилиши ва эришиши лозим. Жамият тараққиёти, Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги учун хизмат қиладиган виждони пок, иймони бутун, софдил, ватанпарвар, халқсевар, мард, ҳар томонлама соғлом, интеллектуал салоҳиятли, бир сўз билан айтганда соғлом авлодни тарбиялаш давр талаби экан. Бу ишни амалга ошириш эса барчамизнинг Ватан олдидаги муқаддас бурчимиздир. Шундай экан, ёшларимиз тарбиясига доимо эътиборли бўлайлик. Мамлакатда тинчлик ва барқарорлик, хавфсизликни таъминлашда ҳар бир фуқаро ўзини дахлдор деб ҳис этиши зарур. Ҳар бир халқ миллат, давлатнинг янада тараққиётнинг юқори босқичлари сари ривожланишда хавфсизлик ва барқарорлик алоҳида ўрин тутади. Қаерда хавфсизлик ва барқарорлик мавжуд экан, ўша ерда ривожланиш содир бўлиши муқаррар. Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг 1997 йили нашр этилган “Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” асарида ўша даврда давлатимиз хавфсизлигига таҳдид қилувчи асосий хавфлар сифатида: минтақавий можаролар, диний экстремизм ва фундаментализм, буюк давлатчилик шовинизми ва агрессив миллатчилик, этник ва миллатлараро зиддиятлар, коррупсия ва жиноятчилик, маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчилик муносабатлари, экологик хавф-хатар каби иллатлар ва муаммолар таъкидланиб, уларнинг жамиятга қанчалик салбий таъсирга эга эканлиги батафсил изоҳланган. Шунингдек, асарда қуйидагилар мамлакат барқарорлигини таъминлаш шартлари ҳамда унинг тараққиётига кафолат бўлувчи мезонлар эканлиги асослаб берилган: маънавий қадриятлар ва миллий ўзликни англашнинг тикланиши; давлатчиликни шакллантириш ва мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш; демократик институтларни ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш; бозор муносабатларининг қарор топиши ва мулкдорлар синфининг шаклланиши; кучли ижтимоий сиёсат ва аҳоли ижтимоий фаоллигининг ортиши; географик-стратегик имкониятлар ва табиий-хом ашё ресурслари; инсон салоҳияти, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфраструктураси; кенг кўламли ўзгаришлар ва ҳамкорлик кафолатлари; жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорлик. Мамлакатимизда тинчлик ва осойишталик, барқарорликни таъминлашда мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги Фармони билан тасдиқланган 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида беглиланган давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ривожлантириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ҳамда диний бағрикенглик муҳитини таъминлаш билан боғлиқ вазифаларни амалга ошириш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Ўз ўрнида ушбу омиллар барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари бўлиб хизмат қилиши билан бир қаторда Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган устувор вазифалар мамлакатимиз фуқароларининг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш, фаровон ҳаёт кечиришлари учун муносиб шароитларни яратиб беришга қаратилган. Download 140.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling