Таянч тушунчалар
Ўрта умумий таълимдаги тарбия
Download 140.5 Kb.
|
10.Инсон энг олий кадрият.
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЎМКҲТдаги тарбия.
4. Ўрта умумий таълимдаги тарбия. Ўрта мактаб даврига келиб ўқувчи ўрганадиган фанлар ҳам аста-секинлик билан мураккаблаша боради, шунга кўра ўқувчининг фикрлаши ва дунёқараши ҳам кенгайиб боради. Бу даврда ўқувчиларга ўзаро одоб-ахлоққа доир мақоллар ва ҳадис намуналаридан кўпроқ айтиш орқали мусобақа уюштириш ҳамда ушбу мақол ва ҳадисларга ўзлари ҳам амал қилишларини тарбиялаш мумкин. Энди ўқувчилар бурч, виждон, номус, адолат, эзгулик каби ахлоқий тушунчаларнинг маъносини тушуниб етадилар. Уларга ота-она ва Ватан олдидаги бурчларини тушунтириб бориш, турли мусобақалар ва оммавий меҳнат тадбирлари орқали жамоа номусини сақлаш, бунга эса адолат йўли билан виждонли баҳо бериш орқали эришишни тарбиялаш муҳим ҳисобланади.
Бу даврда болаларда сиёсий онг ва маданиятни ҳам шакллантириб бориш мақсадга мувофиқ. Аслида ёшларда сиёсий онг ва сиёсий маданиятнинг шаклланиш жараёни уларнинг болалик пайтидан оилада бошланиши яхшироқ самара берар экан. Англия ва АҚШда сиёсий онг ва сиёсий маданиятни шакллантиришга йўналтирилган фанлар мактаб даврларидан бошлаб ўқитилади6. Демак, тарбия жараёнида сиёсий онг ва маданиятни ҳам шакллантириб бориш ҳам муҳим аҳамият касб этади. 5. ЎМКҲТдаги тарбия. ЎМКҲТда ўқувчилар қизиқиши ва интилиши ҳисобига академик лицейлар ёки касб-ҳунар коллежларида таълим ола бошлайдилар. Бу давр ўқувчилар тарбиясида жуда мураккаб давр ҳисобланади. Чунки, бу ёшдаги ўқувчиларда ҳам жисмоний, ҳам руҳий жиҳатдан кескин ўзгариш содир бўлади. Бу давр ўсмирлик даври бўлиб, ўтиш даври деб ҳам аталади. Кўпчилик ўқувчилар бу даврда ўзларига идеал танлайдилар, ўқитувчи эса бунда ўқувчиларга муносиб идеал танлашда ёрдам бериши ва шу идеалнинг ижобий хислатларини эгаллашга интилишини кўчайтириши лозим. Бу даврда ўқувчиларда ҳалоллик, ростгўйлик, хушмуомалалик, боодоблик, камтарлик, босиқлик, хушфеъллилик, камсуқумлик, ширинсуханлик каби ахлоқий фазилатларни, жамият олдидаги мажбуриятларни, ўзгаларни ҳам ҳурмат қилиш фазилатини тарбиялаб бориш муҳим ҳисобланади. Шу ўринда “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”нинг 29-моддасидаги бир муҳим қоидани келтириб ўтиш мақсадга мувофиқ: Ушбу моддада: “Ҳар бир инсон жамият олдида мажбуриятларга эга, зеро, унинг шахси шу жамиятда тўла ва эркин камол топиши мумкин”, дейилган. Бу қоида асосан маънавий мазмунга эга бўлиб, жамиятдаги бошқа инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилинишига эришиш мақсадида ёзилганлиги сир эмас7. Download 140.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling