Таянч тушунчалар


Инсоннинг маънавий ва жисмоний баркамолликка эришиши


Download 140.5 Kb.
bet2/8
Sana26.01.2023
Hajmi140.5 Kb.
#1125701
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
10.Инсон энг олий кадрият.

Инсоннинг маънавий ва жисмоний баркамолликка эришиши.

Бугунги эркин ва озод, тинч ва осуда ҳаётимиз қадрини, мустақиллик берган имкониятларни чуқур англашда, инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш – барча ислоҳот ва ўзгаришларнинг бош мақсадидир. Мустақиллик йилларида одамларимизнинг дунёқараши тубдан ўзгарди, бугунги замондошларимиз ўтган асрнинг 90-йилларидаги одамлар эмас. Юртдошларимизнинг маънавий дунёси юксалиб, ижтимоий фаоллиги ўсиб, дахлдорлик туйғуси кундан-кун кучайиб бормоқда. Бинобарин, юксак маънавиятли шахсни ҳеч ким енга олмайди, юксак маънавият қарор топган жамият эса ҳаргиз таназзулга юз тутмайди.
Инсоннинг жамиятдаги ўрни унинг моддий бойликлари билан эмас, балки юксак маънавий қиёфаси билан белгиланади. Маънавият – аждодларни авлодларга, тарихни бугунга, бугунни келажакка боғловчи кўприк. У ота-боболаримиз тўплаган жамики ноёб фазилатлар, қадриятлар ва анъаналарнинг мажмуи, қолаверса, улар тўплаган тарихий-ижтимоий тажриба ва барча қарашларни ўзида мужассам этади.
Тарбия инсон умрининг охиригача давом этадиган жараён бўлиб (инсон умрининг охиригача ўрганади, деган нақл асосида тарбияланиб), доимий равишда ривожланиб, такомиллашиб, комилликка интилиб яшайди. Қуйида шарқона муҳитда узлуксиз равишда олиб бориладиган тарбиянинг ҳар бир босқичини алоҳида кўриб чиқамиз.
1. Оиладаги тарбия. Бола тарбиясини она қорнидан бошлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Ушбу фикрни бир қатор Шарқ мутафаккирлари ҳам таъкидлаб ўтишган. Болани тарбиялаш учун, аввало ота-онанинг ўзи тарбияланган бўлиши керак. Фақатгина ҳам жисмонан, ҳам маънан соғлом ота-онадан соғлом фарзанд дунёга келади. Ўзбекистоннинг биринчи Президенти И.А.Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида бу масалага алоҳида эътибор қаратилади. Асарда қайд этилганидек, “… бола тарбиясида соғлом насл масаласи ҳам муҳим роль ўйнашини инкор этиб бўлмайди. Ақли расо ҳар қайси инсон яхши англайдики, бу ёруғ дунёда ҳаёт бор экан, оила бор. Оила бор экан, фарзанд деб аталмиш бебаҳо неъмат бор. Фарзанд бор экан, одамзот ҳамиша эзгу орзу ва интилишлар билан яшайди.
Шахсан менга “насл” ва “насиба” деган сўзлар ўртасида қандайдир илоҳий боғликлик бордек туюлади. Албатта, ҳар бир бандага ризқ-насибани Оллоҳ таоло беради. Лекин бу ҳаётда насибаси бутун ва тўла бўлиши учун инсоннинг ўзи ҳам чин дилдан интилиши, зурриёдини соғлом муҳитда тарбиялаши катта аҳамиятга эга эканини унутмаслигимиз зарур”4. Ўз ўрнида тарбиянинг уч илдизи ҳисобланган – оила, маҳалла ва таълим муассасасида ушбу фикрни ҳар бир ота-она, маҳалланинг ҳар бир аъзоси, ҳар бир педагог, тарбиячи тушуниб етса ва ўзига шиор қилиб олса ҳар томонлама етук, баркамол авлодни тарбиясида муайян мувоффақиятларга эришган бўламиз.

Download 140.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling