«TÁbiyiy hám ulíwma kásiplik pánler» kafedrasí Bakalavr baǵdarı: 5311600 – «Kánshilik isi»
IV. КОН МАССАСИНИ ТАШИШ ВА АҒДАРМАЛАР ПАРАМЕТРЛАРИНИ АСОСЛАШ
Download 0.66 Mb.
|
kerek.Mustapaev Mirbek
IV. КОН МАССАСИНИ ТАШИШ ВА АҒДАРМАЛАР ПАРАМЕТРЛАРИНИ АСОСЛАШ
Ҳозирги вақтда “Қалмақир” карерида қазиб олинган қоплама жинс ва рудаларни қабул қилиш пунктларига етказиб беришда темир йўл ва автомобил транспорти қўлланади. Қоплама жинс ва рудаларни ташиш электрлаштирилган темир йўл транспорти ёрдамида амалга оширилади. Илашиш оғирлиги (сцепной вес) 360 т бўлган ПЭ-2м русумли электровозларнинг ҳар бирига юк кўтариш қобилияти 105 т ВС-105 русумли думкарлардан тиркалган локомотив составлар қоплама жинсларни ағдармаларга, рудаларни эса бойитиш фабрикасига ташиб беради. Локомотив составлар карерда очиқ циклда, яъни муайян экскаваторга боғланмаган холда ишлайди. Ҳар бир ишчи горизонтга алоҳида темир йўл жойлаштирилган бўлиб, у горизонтдан фақат битта чиқиш йўлига эга. Карер темир йўл транспортининг умумий узунлиги 60 км га яқин бўлиб, ундан 45 км карер ичида, 15 км эса ағдармаларда жойлашган. Темир йўл билан юк ташишнинг ўртача узунлиги: руда бўйича – 12,7 км, қоплама жинс бўйича – 7,2 км [12]. Қоплама жинслар икки гурух ағдармаларга жойлаштирилади: Накпай ва Олмалиқ ағдарма гуруҳларига. Накпай ағдармаси карердан 8 км, Олмалиқ ағдармаси эса, 6-10 км масофада жойлашган. Карер билан бойитиш фабрикаси ўртасидаги масофа эса 8,6 км ни ташкил қилади [12]. Юқори горизотлардан (+782 м ва ундан баланд) қазиб олинган қоплама жинслар қайта юклаш узелларига автомобил транспорти ёрдамида ташилади. Карерда ҳар бир сменада 8-10 та юк кўтариш қобилияти 91 т бўлган “TEREXS” русумли ва юк кўтариш қобилияти 130 т “БелАЗ” 75313 русумли автомобиллар ишлайди. Автомобил ағдармасигача бўлган ўртача ташиш масофаси 1,6 км, қайта юклаш узелигача бўлган ўртача ташиш масофаси эса, 3,3 км ни ташкил қилади. 2008-2015 йилларга мўлжалланган режада ўртача йиллик карер юк айланмаси 30-35 млн.м3 ни ташкил қилади, ундан 20-26 млн.м3 рудага, 10-12 млн.м3 қоплама жинсларга тўғри келади. Накпай ағдармалар гуруҳи карер шимолий-шарқий бортидан 8 км масофада жойлашган бўлиб, тўртта ағдарма тупикидан ташкил топган. Учта ағдарма тупики +740 м баландлик белгисига, тўртинчиси эса ундан 30 м баландга - +770 м баландлик белгисига жойлашган. Накпай ағдармаларининг йиллик юк қабул қилиш имконияти 3400-3500 минг м3 га тенг бўлиб, унда ҳар бир темир йўл тупигида ЭКГ-8И, экскаватор ишлайди. Олмалиқ ағдармалар гуруҳи карер ғарбий бортидан 10 км масофада жойлашган. Бу гуруҳда ҳам 4 та темир йўл тупиги фаолият кўрсатади. Ҳар бир тупикда ЭКГ-8И экскаватори ишлайди. Учта ағдарма тупиги +655, тўртинчиси эса +710 м баландлик белгисига жойлашган. Олмалиқ ағдармалар гуруҳининг йиллик юк қабул қилиш қуввати 2600-2700 минг м3 ни ташкил қилади. Download 0.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling