«TÁbiyiy hám ulíwma kásiplik pánler» kafedrasí Bakalavr baǵdarı: 5311600 – «Kánshilik isi»


V. ТАНЛАНГАН ҚАЗИБ-ЮКЛАШ УСУЛИНИ ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАШ


Download 0.66 Mb.
bet13/13
Sana19.06.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1613579
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
kerek.Mustapaev Mirbek

V. ТАНЛАНГАН ҚАЗИБ-ЮКЛАШ УСУЛИНИ ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАШ

1. Корхона иш режими.


Корхонанинг бир йиллик иш кунлари қуйидаги ифодада аниқланади:
ИК = 365 – БК , кун
БК – байрам кунлари, БК = 8 кун.
ИК = 365 – 8 = 357 кун.
Ишчиларнинг бир йилдаги ишга чиқиш кунлари қуйидаги ифодадан аниқланади:
КИ = (365 – БК – ОК) · 0,96; кун
ОК – ишчиларнинг йиллик таътил кунлари;
ОК – 36 кун;
0,96 – ишчиларнинг йил давомида узрли сабабларга кўра ишга чиқмайдиган кунларини ҳисобга олиш коэффициенти.
КИ = (365 – 8 – 36) · 0,96 = 308 кун
Ишчиларнинг рўйхат коэффициенти қуйидаги ифода орқали аниқланади:
Крўй =

5.1 ҚАЗИБ ОЛИШ УСУЛИНИ ИҚТИСОДИЁТИ
1. Асосий фондларнинг йиллик амортизациясини хисоби



Т/р

Машина, механизм
ва
ускуналар номи



Сони


Биттасининг баланс нархи, сўм

Ҳаммасининг умумий нархи, сўм

Амортизация меъёри, %

Йиллик амортизация миқдори, сўм




Млн.сўм

Млн.сўм

%

Млн.сўм


СБШ-250 МН

13

450

5850

18

1053,0


ЭКГ 20

9

950

8550

13

1111.5


Д-385 А

4

175

700

25

175,0


ЕL-1

14

250

3500

18

630


2 ВС-105

70

75

5250

18

945,0


БелАЗ 549

24

135

3240

20

648,0


Жами:










27090




4562,2




Назарда тутилмаган ускуналар 5%




215




Ҳаммаси:















4777,2

2. Ишчиларнинг йиллик ишҳақи фондини ҳисоби



Т/р

Ишчиларнинг касби



Е.Т.С. бўйича разряд

Разряд коэфф.

Тармоқ коэфф.

Мини иш хақи ТС,сўм

Е.Т.С. бўйича ТС,сўм

Умумий смена иш ҳақи, сўм
15%

Ишчиларнинг штати, киши/сут

Суткалик иш хақи, млн.сўм

Корхона йиллик иш куни, кун

Йиллик иш ҳақи фонди, млн.сўм

Хозирлик

Рўйхат

1

2

3

4

5

6

7

9

10

11

12

13

14

1

Бурғулаш маш.

VIII

3,773

1,7

149775

960671,8

1104773

26

29

28,72

357

128,99

2

Бурғулаш маш.ёрдамчиси

VII

3,484

887087,4

1020151

26

29

26,52

119,107

3

Портлатувчилар

VIII

3,773

960671,8

1104773

12

15

13,26

59,535

4

Электровоз машина

VIII

3,773

960671,8

1104773

42

46

46,41

208,372

5

Электровоз машина ёрдамчиси

VII

3.484

887087,4

1020151

42

46

42,85

192,418

6

Экскаваторчи

VIII

3,773

960671,8

1104773

39

43

43,09

193,488

7

Экскаватор машина ёрдамчиси

VII

3,484

887087,4

1020151

39

43

39,79

178,674

8

Автомобиль хайдовчиси

VIII

3,773

960671,8

1104773

72

76

79,54

357,208

9

Бульдозерчи

VII

3,484

887087,4

1020151

12

15

12,24

54,976

10

Таъмирлашбригадаси

VI

3,205

816049,1

938457

15

18

14,076855

63,210











































Жами:



















315

365







1555,707




Назарда тутилмаган иш хақи 5%






















77,785




Ҳаммаси:































1633,49




Соц. суғурта ажратмаси 40%

























653,397

3. Материаллар сарфини ҳисоблаш



Т/р

Материаллар номи

Ўлчов бирлиги

Иш бирлигига сарфланган меъёр

Йиллик материаллар сарфи

Материаллар бирлигининг нархи, сўм

Йиллик материаллар сарфи, млн.сўм

1

Эҳтиёт қисмлар ҳамма ускуналар учун




3% ҳамма ускуналарнинг умумий
баланс нархидан (27380,0 млн.сўм)

821,4


2

ПМ

т

357629




250000

894,072

3

ПВ

18% ПМ дан

31,765

4

Ёқилғи

4900 л/см




4483500

1100

4931,85




СОМ




24% ёқилғидан

1183,64




Махсус кийимлар

1комп/
1кишига




365

100 000

36,5




Жами:













7181,44




Назарда тутилмаган материаллар 15%




1077,216




Ҳаммаси:













8258,66



4. Электр энергияси сарфини ҳисоблаш



Т/р

Электр энергияси истеъмолчиларининг номи

Истеъмол қуввати, кВт



Истеъмолчилар сони, дона

Умумий қувват, кВт

Суткада ишлайдиган вақти, соат

Суткада сарфланадиган эл.энергия, кВт/с

Йиллик сарфланадиган эл.энергия кВт/йил

1 кВт/с эл.энергия нархи, сўм

Йиллик суммаси, млн.сўм

1


СБШ-250

480

13

6240

14

87360

31187520

100

3118,752

2


ЭКГ -20

800

9

7200

21

151200

53978400

100

5397,84

3


ЕL-1

380

14

5320

21

111720

39884040

100

3988,404

4





























Жами:






















12505

VI. ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ

Кон ишларини ташкил қилишда биринчи навбатда конда ишлайдиган ишчиларнинг ҳавфсизлигини таъминлаш асосий вазифа ҳисобланади. Ишчиларнинг иш жойларига олиб бориш автобуслар ёрдамида бажарилади. Поғонада ишчиларнинг ҳаракатланиши учун камида 1 м кенгликда жой қолдирилади.


Конда фойдали қазилмани қазиб олишда “ЕПБ при БВР” , “ЕПБ при МПИ” ва фойдали қазилмани очиқ усулда қазиб олишда қўлланилаётган транспорт ва техник қурилмалардан фойдаланиш қоидаларига тўғри риоя қилинади.
Экскаватор билан қазиш юклаш ишлари бажарилаётган инсонларни унга яқинлашиши таъқиқланади. Шу сабабли экскаваторларга қизил байроқ ўрнатилади. Экскаватор юқорига ҳаракатланаётганда стрела ўқи орқада, тушаётганда эса олдинда бўлиши керак.
Экскаваторни ҳаракатланиши машинист ёрдамчиси сигнали орқали бажарилади. Экскаватор транспортга юк юклаётганда автомобил ҳайдовчиси экскаватор машинисти сигналларига риоя қилиши керак. Экскаватор ишлашда қуйидаги ҳавфсизлик чоралари кўрилади: барқарор ҳолатда жойлашиши, экскаватор ёрдамчи сигналига кўра юриши, экскаватор ёрдамчиси билан ёрдамчи орасида доимий алоқа бўлиши зарур.
Экскаваторлар кон жинсининг физик – механик ҳусусиятларига қараб ёки танланган транспорт бўйича белгиланади. Ушбу ишда кўриб чиқилаётган технологик комплекснинг асосий бўғини бўлиб механик чўмичли экскавтор олинган. Бу машиналар бурғилаш портлатиш ишларидан кейин кон жинсларини қазиб-юклаш учун мўлжаллангандир. Ҳар бир кавжойга киришдан олдин кавжой яхшилаб қараб чиқилади,экскавторни ишчи органларини бузилишига олиб келадиган ҳамма буюмлар (йирик тошлар,металл буюмлар ва бошқалар) кириш ҳудудиданташқарига олиб ташланади.
Экскавтор машинистига рухсат этилган қияликда бурилиши, экскаватор стреласининг кўтарилиши ёки туширишни чегарвий қийматлари ошмаслиги, махсус берилган кўрсатмалардан ва шунга ўхшаш ҳолатлардан химоя килувчи дастурлардан ташқарига чиқмаслик ўргатилади.
Хавфсизлик қоидалари ва жароҳатланиш оқибатларини олдини олиш мақсадида одамларни экскавтор ҳаракатланиш рамасиқурилмасининг остида юришини катъиян ман килинади.
Қазиб-юкловчи экскаваторни стреласини, кавшасини, троссларини, ишдан чиққан айрим механизмларини таъмирлаш фақат тўхтаб турган холатида амалга оширилади. Қурилма сақлагичлари экскаваторни бехосдан қийшайиши ва сирпаниб кетишини назорат килади.Экскаваторни бир жойдан иккинчи жойга кўчираётганда темир йўллар билан кесишган жойларда махсус огоҳлантириш ёзувлари ёпиштирилади ёки шпалларни йўлдан кўчириш ишлари олиб борилади.
Қазиб-юкловчи экскаваторни ўтиш учун махсус жойлар барпо қилинади, қазиб-юкловчи экскаваторлар автоматик ишга тушириш, назорат қилиш ва тўхтатиш қурилмалари билан таъминланган. Экскаваторни тармоғи бўйлаб экскаваторни ўчириш учун автомат АВАР-ОТКЛ ўчиргич пультлари билан ўчириш учун махсус тросслар ўрнатилган. Ўтказгич симларини кучланиши U1 кВт дан кичик бўлганда эса (7м) уларнинг баландлиги 6 м, U6 кВт бўлганда эса 7 м бўлиши керак. Автомат ва катта қувватли қурилмаларга, линиядаишчилар ишлаётган жойга “ёқилмасин”, “ишчилар ишлаяпти” деган белги осиб қўйилади. Экскаваторни электр қурилмаларини тузатаётганда ҳимоя воситаларидан фойдаланилади: диэлектрик қўлқоплар, ҳимояланган асбоблар ва бошқа ҳимоя воситаларидан фойдаланилади. Инсонларни ток уришидан сақлаш учун электр қурилмаларда ҳавфли токда автоматик ўчириладиган тугмачалар қўлланилади. Қазиб-юкловчи экскавторларни ичига махсус олов ўчиргич ўрнатилган, аптечка қутиларда биринчи ёрдам сифатида дори дармонлар, резина жгут ва бошқа ёрдамчи воситалар бўлади.
Агар кавжойда хавф туғиладигандек бўлса иш тезда тўхтатилади, то шу жой тўғирланиб хавфсизлик қоидалари текширишдан ўтгунча.
Карьерда ишловчи ишчиларга санитар-маиший хизмат кўрсатиш мақсадида мавжуд маъмурий –маиший комбинатдан фойдаланилади.
Социал маиший ва тиббиёт ҳизмати, санитар – маиший участкаларининг бошқариш ишларини олиб бориш қисмида жойлашган, улар қуйидагилар:
- тоза ва ишчи кийимлари учун кийиниш хоналари; - ювиниш жойи;
- ошхона; - медицина пунктлари киради.
Ювиниш хонаси 2 қисмга ажралган бўлиб, бири эркаклар учун, иккинчиси айёллар учун мўлжалланган.
Умумий санитар нормалар ва қоидалага мос равишда ёпиқ хожатхоналар ва махсус вагончалар ўрнатилган.
Умумий санитар нормалар ва қоидалага мос равишда ёпиқ хожатхоналар ва махсус вагончалар ўрнатилган.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2000 йил 6 июндаги 300-сонли буйруғига мувофиқ равишда кончилик корхонасига ишга кираётганлар барча ходилар (меҳнат шартномасини тузиш пайтида) дастлабки тиббий кўрикдан, кончилик ишларида ишловчилар ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари таъсирида бўлганлар эса даврий тиббий кўрикдан ўтишлари лозим.
Тиббий гувоҳлаш ва кўриклар натижаларига кўра корхонага ишга кираётган ёки ишлаётган шахсларнинг касби бўйича, шу жумладан хавфли, зарарли моддалар ва ёмон ишлаб чиқариш омиллари таъсиридаги шароитларда ишлашлари учун, уларни соғлиғи ва яроқлилик даражаси ҳақида хулоса берилади.
Ходимни касбий касалланиш пайдо бўлишнинг потенциал хавфи юқорилиги шубҳасиз бўлган ишга қабул қилиш ёки ўтказиш пайтида маъмурият уни бу тўғрисида огоҳлантириши, яъни иш шароитлари, зарарли ишлаб чиқариш омилларининг таъсирини профилатика қилиш усуллари, шахсий муҳофаза воситалари, шунингдек унга бериладиган имитёзлар ва компенсациялар билан таништириши, ҳамда унинг шундай шароитларда ишлашга розилигини ёзма равишда олиши керак.
Ходимда зидлик ёки касбий касаллик белгилари аниқланганда, маъмурият тиббий хулосага асосан уни зарарли ишлаб чиқариш омилларининг таъсири билан боғлиқ бўлмаган ишга ўтказиши керак.
Ходимлар тиббий кўрик ўтишдан бош тортган ёки ўтказилган кўриклар юзасидан тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажармаган тақдирда, маъмурият бу ҳолатларни меҳнат интизомини бузиш деб қараши, уларни ишлашига рухсат бермасликка ҳақли.
Кальмакир конидан фойдали қазилмани қазиб олиш учун, бурғилаш – портлатиш ишлари олиб борилади. Бурғилаш – портлатиш ишларида ҳар хил чанг ва газлардан атроф муҳитни ифлосланишини олдини олиш керак. Бундай ифлосланишлар натижасида экологик муаммолар вужудга келади. Буни олдини олиш мафқсадида портлатишдан олдин сув сепилади, сўнгра портлатиш ишлари олиб борилади. Портлатиш ишлари тугатилгандан кейин махсус машиналарда яна сув сепилади.

VII. ЭКОЛОГИЯ
Кончилик ишлаб чиқаришда “Cаноат корхонасининг экологик паспорти” – Давлат стандарти корхонасининг экологик ҳавфсизлигини таъминлашда муҳим рол ўйнайди. Ушбу стандарт кончилик корхонасининг экологик паспортини мундарижаси, мазмун – моҳиятини шакллантириш, баён этиш тартибини ўрнатади. Унинг атроф – муҳитга таъсирини аниқлайди, корхонанинг итоат қилинишининг назоратини кўзда тутади. Кончилик корхонасининг экологик паспорти - бу техникавий - меъёрий ҳужжат бўлиб, корхона томонидан фойдаланиладиган табиий ресурсларнинг ҳисобини ҳамда атроф – муҳитга бўлган таъмирини ўз ичига олади.
Корхонанинг экологик паспортини корхонанинг ўзи ишлаб чиқадиган ва тегишли маҳалий ҳокимият ва ҳудудий экологик идоралар билан келишилган ҳолда тасдиланади.
Ўзбекистон Республикасида мавжуд глобал ва регионал экологик муаммоларни ҳал қилиш учун маълум бир ишлар бажарилган ва бажарилмоқда. Жумладан бу борада Республикамизда мустақиллик йилларида қатор қонунлар, дастурлар, меъёрий ҳужжатлар қабул қилинганки, уларни амалда қўллаш орқали баъзи бир экологик муносабатлар тартибга солинган. “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида” (1992 – йил), “Атмосфера ҳавосини муҳофазалаш тўғрисида” (1997 – йил), “Давлат ер кадастри тўғрисида” (1998 – йил), “Ерости бойликлари тўғрисида” (2003 – йил), Ўзбекистон Республикаси қонунларини қабул қилинганлиги экология соҳасида қилинган ишлар кўламидан далолат беради.
Фойдали қазилма қазиб чиқариш корхоналарини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда улардан фойдаланишда табиатни муҳофаза қилиш қонунчилиги талабларига мувофиқ ер бағридан фойдаланиш билан боғлиқ уларнинг зарарли таъсиридан аҳоли ҳаёти ва соғлиғини, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, шунингдек, ҳавфсизлик таъминланиши зарур.
Корхоналар табиат муҳит аҳволини ҳамда лойиҳада назарда тутилган табиатни муҳофаза қилиш чора тадбирларининг бажарилишини мунтазам назорат қилиб боришлари керак.
Корхоналар фойдали қазилма конларини қазишда ва тупроқ қатламини бузиш билан боғлиқ бошқа ишларни бажаришда тупроқнинг ҳосилдор қатламини четга суриб қўйишлари, сақлашлари ва қайта тикланадиган ерларга ёки каммаҳсулли ерларга келтиришлари лозим.
Фойдали қазилма конларини қазишда кон ишлари технологиясига табиатни муҳофаза қилишнинг қуйидаги талаблари қўйилади:
- фойдали қазилмалари сарфи минимал даражада қазиб чиқаришда ер имкони борича кам сарфланиши, яъни қазиб чиқариладиган минерал хомашё бирлиги ресурлари сарфи минимал даражада бўлиши;
- карьер қурилиши ва кондан фойдаланиш жараёнида ернинг бузилиши ва тиклаш режими энг қулай бўлиши, яъни ернинг бузилиши ва қайта тикланиши орасидаги вақт минимал даражада бўлиши, бузилишларнинг асосий қисмини (айниқса, маҳсулдор майдонларда) қазишнинг иложи борича кейинги даврларга қолдириш;
- кон қазиш комплекси обектларида атмосферага энг кам миқдорда чиқинди чиқарувчи машина ва механизмлардан фойдаланиш;
- ер ости сувларининг ҳаракати ва ер юзасининг чўкиш ҳолатлари билан биргаликда олиб бориладиган фойдали қазилма конларини қазиш тизимини қўллаш, шунингдек, кон - тайёрлаш ишларини ўтқазиш тақиқланади;
- кон ҳавзаларига маъданланган сувлар, аччиқ ва ишқорли сизот сувларининг тушишига йўл қўймаслик;
- маъданланган сувларни тозалашнинг термик, мембрана, ион алмашиш ва гидротехник усулларини қўллаш;
- карьерларнинг қабул қилинган параметрлари, қазиш тизимлари ва поғоналар элементлари атроф табиий муҳитга энг кам таъсир кўрсатишни таъминлаш зарур.
Фойдали қазилма конларини қазишда тупроқнинг сув ва ҳаводан нурашини ёки ерларнинг ҳосилдорлигини йўқотишнинг бошқа шакллрини бартараф этувчи ёки унга тўсқинлик қилувчи чора – тадбирлар амалга оширилиши лозим.
Конларни қазишда ер ости сувли горизонтлари очилган бўлса корхоналар бу ҳақида сувлардан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни тартибга солиш органларига ўз вақтида хабар қилишлари зарур.
Қуйидагиларни фойдаланишга топшириш тақиқланади:
- карьер ва шахталардаги сувларни тозалаш учун қурилмалар билан таъминланмаган корхоналар ва уларнинг объектлари;
Фойдали қазилмаларни қазиб юклаш ишлари бўйича чиқиндилар омборларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш атмосфера ҳавосини ифлослантиришни бартараф этиш ёки қисқартириш усуллари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан келишилган қоидаларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади.
Фойдали қазилма конларини очиқ усулда қазиб олаётган кўпгина карьерларнинг ҳудудида ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ялпи портлатишдан кейин содир бўладиган газ-чанг булути 2-4 соат ичида 4 – 5 км радиусида 5 мкм кичик бўлган заррачалардан иборат (93,6 – 99,6%) 200 дан 500 тоннагача майда диспесли чиқинди тарқатиб юборади. Худди шунингдек шундай ўлчамдаги чанг (93,3%) портлатиш учун бурғиланадиган қудуқларни кавланганда ёки кон жинсларини ортганда (98,4% гача) атмосфера ҳавосига чиқариб юборилади.
Конларни қазиш чоғида атмосферага чиқадиган чиқитларнинг йўл қўйилиши мумкин бўлган (бунга барча ифлослантириш манбаларидан отилиб чиқишлар киради) нормативларига қатъий риоя қилиниши зарур.
Инсон ва табиатнинг экологик хавфсизлигини таъминлашда биосферанинг софлигини сақлаб қолиш, биологик ресурснинг мавжудлиги ва унинг соғлом ҳолатини мухофазалаш ҳамда ундан оқилона фойдаланиш тамойиллари ётади.
Х У Л О С А
Ушбу битирув малакавий ишимни “Кальмакир конида қазиб-юклаш ишларида экскаваторларни танлаш ва самарадорлигини ошириш” мавзусида бажардим.
Карьернинг ишчи горизонтларида очиш-юклаш ишлари учун механик чўмичли ЭКГ 12,5 ва ЭКГ 20 русумли экскаваторлардан фойдаландим ва уларнинг техник характеристикасини келтирдим.
Қалмақир карьерининг юқори горизонтдаги қоплама кон жинслари йилига қазиб олиш ҳажми 50 млн.м3 ни ташкил қилади. Корхона йилига узлуксиз иш режимида ишлаб 357 кунни ташкил қилади. Йил давомида лозим бўлган ҳар иккала экскаваторларнинг сонини аниқладим. Бунинг учун экскаваторларни асосий фондларнинг йиллик амортизацияси ҳисоби, ишчиларнинг йиллик иш ҳаққи фондини ҳисоби,материаллар сарфини ҳисоби,электр энергия сарфини ҳисоби, 1 м3 кон массасини очиш ва юклаш бўйича таннархини топдим.
Қазиб юклаш ишларини бир хил шароитда 2 та ЭКГ – 20 ва ЭКГ – 12,5 экскаваторини солиштириш натижасида қуйидаги хулосага келдик. Қалмакир карьери учун қувватли экскаватор ЭКГ – 20 ни қабул қиламиз, чунки бунда катта ўлчамли экскаватор бўлганлиги учун катта технологик ўлчамлар тўғри келади. Бунинг учун ЭКГ – 12.5 экскаваторига нисбатан ютуғи умуман карьерни ишлаб бўлишга поғоналар сони тахминан 1,2 баробарга камаяди. Бу деган сўз бошқа жараёнларга кетадиган ҳаражатлар ҳам кам эканлигини билдиради. Кончилик поғоналар кўп бўлса, карьер бортининг горизонтга нисбатан қиялик бурчаги кам бўлади. Бурчаги кам бўлиши билан ишлар ҳажми ошиб боради. Улардан ташқари, поғона баландлиги билан ишлаш жойини камайиши билан транспорт ҳаражатлар ҳам камаяди.
Умуман олганда катта карьерларда катта қазиб олиш ва катта ҳажмли вагонларга ортиш бу иқтисодий самарали технологиядир.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР



  1. Мирзиёев Ш.М. “Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз”. Тошкент. “Ўзбекистон” – 2016 йил.

  2. Мирзиёев Ш.М. “Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз”. Тошкент. “Ўзбекистон” – 2017 йил.

  3. Справочник. Открытые горные работы. / К.Н.Трубецкой, М.Г.Потапов и др. М.: Горное бюро, 1994. 590 с.

  4. Трубецкой К.Н., Краснянский Г.Л., Хронин В.В., Коваленко В.С. Проектирование карьеров. М.: «Высшая школа», 2009 й.

  5. Сагатов Н.Х. Кон ишлари асослари. Тошкент, 2004 й.

  6. Сагатов Н.Х., Арипова Л.Т. Очиқ усулда қазиб олиш ишлари технологияси ва комплекс механизациялаш. Маърузалар матни. 2013 й

  7. Сагатов Н.Х. МБИ нинг иқтисодий бўлимини ҳисоблаш учун услубий кўрсатма. 2001 й.

  8. Анистратов Ю.И. Технологические процессы открытых горных работ. М.: Недра, 1995.

  9. Анистратов Ю.И. Анистратов К.Ю. Щадов М.И. Справочник по открытым горным работам. М.: НТЦ «Горное дело», 2010.

  10. Арипова Ф.М. Физика – технические свойства горных пород некоторых месторождение Средней Азии. Ташкент. Фан. 1997г.

  11. Томаков П.И. Учебник. “Технология механизация и организация горных работ” М. МГИ, 1998 г.

  12. Кончилик экологияси. Саййидқосимов С.С. Давр нашриёти. Тошкент.2012.

  13. Ангрен разрезидан МБИ олди амалиёти учун йиғилган материаллар.

  14. Интернет сайтлар

http://www.elibrary.ru/menu_info.asp – Научная электронная библиотека;
http://www.rusmet.ru – Горный журнал;
http://www.elibrary.ru/journ_main.asp=520100 - Электронные научные журналы горного направления
http://www.unilib.neva.ru - Библиотека Санкт-петербургского государственного технического университета



Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling