«TÁbiyiy hám ulíwma kásiplik pánler» kafedrasí Bakalavr baǵdarı: 5311600 – «Kánshilik isi»
III. КАЛЬМАКИР КОНИДА ҚАЗИБ-ЮКЛАШ ЖАРАЁНИНИ САМАРАЛИ УСУЛИНИ ТАНЛАШ ВА АСОСЛАШ
Download 0.66 Mb.
|
kerek.Mustapaev Mirbek
III. КАЛЬМАКИР КОНИДА ҚАЗИБ-ЮКЛАШ ЖАРАЁНИНИ САМАРАЛИ УСУЛИНИ ТАНЛАШ ВА АСОСЛАШ
3.1. Қазиб-юклаш ишларининг таҳлили Карьерларда қазиб юклаш ишлари, асосан экскаваторлар ёрдамида амалга оширилади. Кон массасини кавжойдан қазиб олиш, уни тўкиш жойига элтиш, чўмични бўшатиш ва кон массасини яна қазиб олиш учун дастлабки ҳолатга қайтиш ишларини бир чўмичли экскаваторлар бирин-кетин бажаради. Ушбу жараёнларнинг йиғиндиси экскаватор циклини ташкил қилади. Кўп чўмичли экскаватор ушбу жараёнларни бир вақтда пареллел бажаради. Шу сабабли бир чўмичли экскаваторлар циклли ишлайдиган машиналар, кўп чўмичли экскаваторлар эса, узлуксиз ишлайдиган машиналар ҳисобланади. Чўмичнинг стрела билан боғланиш конструкцияси белгисига кўра чўмичи стрелага қатъий боғланган экскаваторлар (тўғри ва тескари чўмичли электрик ва гидравлик экскаватор) ва чўмичи стрелага (канат) симарқон орқали боғланган бир чўмичли экскаваторлар (драглайн, грейфер) турларига бўлинади. “Қалмақир” карери энг илғор ва юқори унумдорликка эга бўлган замонавий кон-транспорт ускуналари билан таъминланган тармоқнинг йирик корхоналаридан бири хисобланади. Кон массасини транспорт воситаларига юклаш тўғри механик чўмичли, циклли принципда ишлайдиган экскаватор билан бажарилади. Хозирги вақтда карерда ЭКГ-12,5, ЭКГ-8И, ЭКГ-6,3, ЭКГ-5У, ЭКГ-10, ЭКГ-15, ЭКГ-20 русумли экскаваторлар қўлланилмоқда. Конларда тоғ жинсини қазиб юклаш ишларида, очиқ тоғ жинсларидаги энг асосий жараён бўлиб, у қазиб олинган кон жинсини тошларига катта таъсир этади. Қазиб юкловчи механизмларни тўғри талаб олиш, кон асоси ҳисобланади. Чунки бошқа механизмлар шу қазиб – юкловчи механизмларга қараб танлаб олинади. Кон жинсини қазиб олишга тайёрлаш ишларининг сифати ҳам қазиб юкловчи механизмларнинг технологик кўрсаткичлари орқали аниқланади. Кон жинсларини қазиб олиб юкловчи механизмларини танлаб олишда асосан, қазиб олинаётган кон жинсининг физик – механик ҳусусиятига, унинг хажмига транспортига боғлиқдир [2]. Қазиб олишишларида массивдан ёки портлатиб қазиб олишга тайёрлаб кўндаланг забойдан амалга ошириб, у бир машина ёки конвейерли машиналар ёрдамида амалга оширилади. Конвейердан фойдали қазилма қазиб олишни самарадорлиги асосан унда ишлайдиган қазиб юкловчи механизмларни тўғри танлашга боғлиқдир. Уни танлаб олишда коннинг тури, битта экскаватор билан юклаш зарур бўлган иш унумдорлиги, қазиб олиш тури, бошқа ишларни механизациялаштириши, конвейер ўлчамлари ва элементлари, жойнинг табиий шароитива бошқаларга боғлиқдир. Шу сабабли икки турдаги қазиб юкловчи механизмларни бир – бири билан таққослаб, уларнинг қайси бири иқтисодий ва технологик жиҳатдан самарали эканлигини аниқлаймиз. Download 0.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling