Техник фанлар бўйича билимларни назорат қилишнинг компютер тестларини автоматлаштириш муродова Зарина Рашидовна


Download 22.19 Kb.
bet2/3
Sana27.02.2023
Hajmi22.19 Kb.
#1234124
1   2   3
Bog'liq
макола 1

Мавзуга оид адабиётлар тахлили: Бунинг учун таълим жараёни ташкил этиш муҳим масалалардандир. Таълим жараёнини ташкил этиш ва бошқаришнинг ташкилий ва педагогик жиҳатларини Р.Ш. Ахлиддинов, У.И. Иноятов[1], Э. Сейтхалилов, Ш.Э. Қурбонов[2] ва М.А. Юлдошевларнинг фундаментал тадқиқотларида атрофлича ўрганилган. Педагогик жараёнларни ташкил этиш ва бошқариш масалаларининг ташкилий, педагогик жиҳатларини Республикамиз олимларидан Р.Х. Джураев[3], Ш.М. Зуфаров, Н.И. Тайлақов[4], Ж.К. Фозилов; масофавий таълимни жорий қилиш ва электрон таълим технологиялари ва ресрусларидан фойдаланишни А.А. Абдуқодиров[5] , У.Ш. МДҲ давлатлари олимларидан Ю.В. Василов, В.Г. Климов[12], О.В. Урсовалар[13] илмий тадқиқот олиб борган. Хорижий давлатларда L.Harvey[14], Simon Shaw[15] каби олимларнинг илмий мактабларида таълимда электрон ахборот ресурсларининг аҳамияти ва ўзига хос хусусиятлари бўйича илмий-услубий тадқиқотларида ўрганилмоқда.[2]
Ахборот технолоиялари таълимига оид “Информатика ва ахборот технологиялари” фан ўқитувчисининг 2 та ахборот технологиялар компетентлиги ажратиб кўрсатилди: базавий ва предметга йўналтирилган.
Базавий ахборот технологиялар компетентлиги дейилганда, ахборот технологиялар воситаси ёрдамида умумий ҳолда мўлжалланган назарий билимларни ўргатиш, ўқувчининг фанга қизиқишини оширадиган, педагогик дастурий воситалардан фойдаланиш учун зарурий билим ва кўникмаларга эгалик тушунилади.
Тадқиқот методологияси: Предметга йўналтирилган ахборот технологиялар компетентлигини ривожлантириш бошқарувини такомиллаштириш дейилганда, қўйилган талабларга кўра ўқув предмети мазмунига мос равишда ишлаб чиқилган махсус методик ва дидактик таъминотлар, технологиялар ва ресурсларни ўзлаштириш ҳамда уларни таълим фаолиятига тўлиқ татбиқ эта олиш тушунилади.[2]
Ахборот технологиялар компетентлигидан фан ўқитувчиси учун ахборотлаштирилган таълим муҳити, масофали таълим технологияси, таълимнинг педагогик дастурий ва техник воситаларидан таълим жараёнида, ўз услубида фойдаланиши муҳим аҳамиятга эгадир. Бу йўналишда Республикада бўлажак мутахассисларни интеллектуаллаштирилган фаолиятга тайёрлаш муаммоси, умумий масалалари М.М.Камилов, Т.Ф.Бекмуротов М.Арипов, А.А.Абдуқодиров, У.Ш.Бегимкулов, У.И.Иноятов, Н.А.Муслимов, Н.И.Тайлоқов, Қ.Т.Олимов, Ш.С.Шодиев, О.Ж.Бобомуродовларнинг тадқиқот ишларида ўрганилган. МДҲ мамлакатларида таълим беришнинг ахборотлаштирилган таълим муҳитини шакллантиришга оид қимматли ишланмалар А.Н.Михайлов, О.Н.Зайцев, А.Н.Иванченко, Б.С.Гершунский, В.В.Давидов ва бошқалар илмий мактаблар томонидан олиб борилмоқда. Япония, Корея, Хитой, АҚШ, Германия, Белоруссия, Россия федерацияси, Қазоқистон каби давлатларда таълим мазмунини интеллектуаллаштириш ва улар асосида мутахассисларни тайёрлаш муаммолари бўйича кенг қамровли илмий-услубий тадқиқотлари олиб борилмоқда. Умумий ўрта таълим мактабларининг 6, 7-синфларида Ўзбекистон Республикаси ВМнинг 2017-йил 6-апрелдаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сонли қарори билан тасдиқланган малака талаблари асосида тузилган бўлиб, ХТВнинг 2017-йил 3-июндаги 190-сонли буйруғи билан тасдиқланган компетенциявий ёндашувга асосланган ўқув дастуридан фойдаланилади;
Умумий ўрта таълим мактабларининг 10-синфида Ўзбекистон Республикаси ВМнинг 2017-йил 25-июлдаги 803-Ф фармойиши асосида тайёрланган компетенциявий ёндашувга асосланган ўқув дастуридан фойдаланилади;
Умумий ўрта таълим мактабларининг 11-синфида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 июлдаги 803-Ф фармойиши асосида 11 йиллик таълимнинг жорий этилиши ҳамда ўқитишнинг узлуксизлиги ва узвийлигини таъминлаш мақсадида умумий ўрта таълимнинг 5-11-синфлар учун Информатика ва ахборот технологиялари фанидан ижодий гуруҳ томонидан такомиллаштирилган ўқув дастуридан амалиётда фойдаланилади.
Информатика ва ахборот технологиялари фанининг ўқув дастурларига эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар қуйидагилардан иборат:
Ўқув дастурида боблар кесимида мавзуларга ажратилган умумий соатлар ҳажми келтирилган бўлиб, уларнинг тақсимланиши ўқитувчи томонидан ижодий ёндашган ҳолда амалга оширилади. Жумладан, тақвим мавзу режани тузишда ўқув дастурида бобларга ажратилган (мавзуларга берилган) умумий соат ҳажмидан чиқмаган ҳолда тақсимланиши зарур;
Таҳлил ва натижалар: Бу тадқиқотларнинг таҳлиллари шуни кўрсатдики, таълим тизимида интеллектуал ёндашувни 2 га бўлиб ўрганиш назарда тутилган:

  1. Ўқувчиларнинг шахсий ва жамоавий интеллектуал салоҳиятини шакллантиришга йўналтирилган интеллектуал ёндашув.

  2. Фан ўқитувчисига ёрдамичи сифатида, ўқувчиларнинг билими ва амалий кўникмаларини шакллантириш ва аниқлашга йўналтирилган интеллектуал ёндашув.

Бугунги кунда ўқувчиларга интеллектуал фикрлаш қобилиятини ривожлантириш бошланғич синфлардан бошланишини инобатга оладиган бўлсак, айнан бошланғич синф математикага оид дарсларида ўқувчиларнинг ақлий билиш фаолиятини ўстириш, интеллектуал салоҳияти юқори бўлган ўқувчиларни тарбиялаш мақсадида назарий ва амалий материаллар мазмуни, ҳамда ўқитишнинг усул ва воситаларини танлашда фойдаланиладиган замонавий ахборот технологиялар базасини аниқлаштириш ҳамда ҳар томонлама таълим жараёнида сифат ва самарадорликни ўстириш учун мантиқий фикрлашга ундовчи методик таъминот асосида такомиллаштирилмоқда. Ўқув жараёнида ахборот технологияларини қўллаш боланинг амалий тафаккурини ўстиришда, таянч компетенцияларни шакллантиришда устувор ҳисобланади[3,19 б.]. Юқоридаги фикр ва мулоҳазалар бўйича М. Саидованинг изланишларида қуйидагича тавсиялар ишлаб чиқилган. Буларга:
– ўқувчиларда илмий ва амалий кўникмаларни шакллантириш;
–ўзлаштириш доирасидан келиб чиққан ҳолда танланган мавзуни етказишда кўргазмалиликдан фойдаланиш;
– кўргазмалилик мазмунини инновацион технологиялар базаси билан кенгайтириш;
– ўқув материаллари ва танланадиган мавзулар моҳиятини продуктив, репродуктив ва когнитив мазмун билан бойитиш;
– ижодий топшириқлар мазмунида таълим жараёнига олиб киришнинг интегратив, компетенциявий ва фанлараро алоқадорлик ёндашувларидан фойдаланиш.
Бошланғич синф математика дарсларида ахборот технологияларидан фойданиш методикасини такомллаштириш ва ўқувчиларда компетецияларни шакллантиришга қаратилган қатор кўргазмали ижодий топшириқлар “Назорат ишлар” тўплами ишлаб чиқилган [ISBN-978-9943-5472-8-5]. Бундай ижодий топшириқларни ахборот технологиялари ва ижодий иш мазмунига сингдириш минимал талабларни ўзлаштиришга имконият яратиб берди. [3,15 б.]
Шунингдек, бошланғич синфларда ахборот билан ишлаш компетенциясини ривожлантириш ҳам муҳим ҳисобланади, чунки юқори синфларда айнан “Информатика ва ахборот технологиялари” фанида бу компетенция керак. Жамиятнинг ҳар бир аъзоси, хусусан, ўқувчилар ҳам фаол ахборот истеъмолчиси сифатида ўқув ва ҳаётий фаолиятларида мунтазам равишда ахборотлар билан ишлай олиши уларда ахборотлар билан ишлаш компетенциясини шакллантириш ҳамда ривожлантиришни талаб этади[4]. Н. Рузикулованинг тадқиқот ишида «Ахборотлар билан ишлаш компетенцияси»нинг таърифи сифатида умумий ўрта таълимнинг ДТС га кўра, ўқувчиларда манбалардан зарур маълумотларни излаб топиш, саралаш, қайта ишлаш, сақлаш, улардан самарали фойдалана олиш, уларнинг аборотдан фойдаланиш ва медиа маданиятга эга бўлиш лаёқатини шакллантириш ғояси илгари сурилган[4]. Бу эса, ўқувчиларга ҳар тамонлама, бўлажак касб-ҳунар йўналтириш ва изланишларни олиб боришга хизмат қилади.
Умумий таълим тизимида ўқувчилар билимларни ёдлаб эмас, амалда бажариш орқали эслаб, мустаҳкамлаб боришлари лозим[Сьюзан Аяннуцци, дастурдан дарсликкача]. Бунинг учун ўқувчиларга ҳар қандай билимни бериш учун аниқ ўргатиш воситасини танлаш лозим. Фаннинг ҳар бир мавзусини назарий ва амалий билимлари бўйича ўқувчиларда “Нима иш қила оласан, қаерда фойдаланиш мумкин” деган саволга жавоб бўлиши керак.
Хулоса ва таклифлар: Шу нуқтаи назарадан қараганда умумтаълим мактаб битурувчиларига ахборот технологиялари таълими асосида қуйида келтирилган бўлажак касб-ҳунарга эга бўлиш талаблари қўйилган.

  • Саҳифаловчи.

  • Шахсий ёрдамчи.

  • Копирайтер.

  • Call-марказ оператори.

  • Транскрибатор.

  • Рассом/Иллюстратор.

  • Ижтимоий тармоқ администратори.

  • Youtube - мутахассиси

  • Software tester – синовчи

  • SEO – мутахассис.

Ушбу касб – ҳунарни эгалашда ўқувчиларга барча фанларнинг узвий билимлари зазрур, худди шунингдек, ахборот технологиялари таълимига оид фан муҳим ўрин тутади. Информатика ва Ахборот технологиялари фанинг асос билимларига математика, тилларни билиш, рақамли саводхонлик, вақтни бошқариш, жамоада ишлаш қобилияти ва мантиқий фикрлашга асосланган интеллектул салоҳият лозим бўлади.
Интеллектуал салоҳиятни шакллаштириш бу бир масала бўлса, уни аниқлаш иккинчи масала бўллиб ҳисобланади. Информатика ва ахборот технологиялари фанидан биринчи бобнинг биринчи параграфида келтирилган фанинг асосий элементлари сифатида компьютер қаралиди. Муммо шундаки, фан ўқитувчиси бир дарс давомида ўқувчилар ва компьютер билан мулоқотда бўлиб, барча ўқувчиларни қамраб олиши қийин бўлади. Шунинг учун ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини шакллантириш ва аниқлаш учун компьютерга мўлжалланган педагогик дастурий воситалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз.



Download 22.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling