Техник топшириқ 28 варақда
Тизим ходимларининг сони ва малакасига ҳамда унинг ишлаш
Download 48.36 Kb.
|
2-mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.1.3. Вазифаси кўрсаткичлари
4.1.2. Тизим ходимларининг сони ва малакасига ҳамда унинг ишлашрежимига қўйиладиган талабларТизимнинг ишлашини таъминловчи фойдаланувчи турлари: тизимга бошланғич маълумотларни киритувчи, фойдаланувчиларни ҳуқуқларини бошқарувчи ва тизим ишини бошқариб борувчи администраторлар. тизимдан фойдаланиб маълумот олувчилар. Тизимдан фойдаланувчиларнинг тахминий сони: администраторлар – 3 тагача. Тизимнинг барқарор ишлаши учун қуйидагилар талаб этилади: серверлар, сервер дастурий таъминотлари ва ахборот узатиш тармоқларининг бенуқсон ҳамда узлуксиз ишлаши таъминланиши; администраторлар томонидан тизимга бошланғич маълумотларнинг тўғри киритилиши ва махсус администраторлик дастури ёрдамида тизим тўғри бошқариб борилиши; техник кўмак берувчи доимий қўллаб-қувватлаш хизматининг тўлақонли фаолият кўрсатиши. Ходимларнинг лозим даражадаги билим ва малакага эга бўлишига эришиш мақсадида, буюртмачининг администраторлари ва қўллаб-қувватлаш ходимлари учун ахборот тизимини ишлаб чиқувчи корхона томонидан, тизимга маълумот киритувчи операторлар учун эса буюртмачининг ўз ходимлари томонидан тизимдан фойдаланиш қоидалари бўйича олдиндан ўқувлар ташкил этилиши ва юқори савияда ўтказилиши лозим. Ўқувлар буюртмачи томонидан, ишлаб чиқарувчи билан келишилган ҳолда ташкил этилиши ва ўқувни юқори савияда ўтказиш учун барча шарт-шароитлар яратиб берилиши лозим. 4.1.3. Вазифаси кўрсаткичлариТизимга 100 та фойдаланувчи бир вақтнинг ўзида уланган пайтда ҳам, тизимнинг ишлаш тезлиги қуйидаги кўрсаткичлардан камайиб кетмаслиги лозим: маълумотлар ойнасининг юкланиш тезлиги – кўпи билан 5 сония; назорат қилувчи бўлим ойнаси – кўпи билан 5 сония; Ҳисоботларни шакллантиришга сарфланадиган вақт уларнинг мураккаблиги ва маълумотларнинг миқдорига мос бўлиб, 20 дақиқадан ортмаслиги лозим. Маълумотларнинг ҳажми кўпайиши билан боғлиқ бўлган секинлашишни бартараф этиш учун, сервер қурилмалари ва алоқа тармоқларининг тезликларини орттириш етарли бўлиши ва бунда дастурий таъминотга ўзгаришлар киритиш талаб этилмаслиги лозим. Тизимнинг ташқи кўриниши ва ҳисобот шаклларига киритиладиган кичик ўзгаришлар тизимнинг иши вақтинча тўхтатиб қўйилишини талаб этмаслиги, дастурий таъминот ишлаб турган вақтнинг ўзида такомиллаштириш ва эҳтиёжларга мослаштириш имкониятларига эга бўлиши лозим. Тизим фойдаланувчиларнинг ҳар соатда камида 3000 сўровларини юқорида кўрсатилган тезликда қайта ишлай олиши ва профилактик ишлар учун тизимни тўхтатиб туришлар давомийлиги ҳар ойда 8 соатдан ортиб кетмаслиги лозим. Download 48.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling