1.5. Ишларни бошлаш ва тугатишнинг режа бўйича муддатлари
Техник топшириққа асосан ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ишлари 2017 йилда амалга оширилиши режалаштирилган. Тизимни яратиш бўйича ишларнинг таркиби, мазмуни ва муддатлари мазкур техник топшириқнинг 5-бўлимида келтирилган.
Ахборот тизиминин ишлаб чиқиш ва жорий этиш харажатлари буюртмачининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Лойиҳа бўйича ишларни молиялаштириш жараёни буюртмачи томонидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги талабларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади.
1.7. Ишлар натижаларини расмийлаштириш ва тақдим этиш тартиби
Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва фойдаланишга топшириш ишлари мазкур техник топшириқнинг олтинчи ва еттинчи бўлимларида келтирилган талаблар асосида буюртмачи томонидан қабул қилиб олинади.
Буюртмачининг хохишига кўра, буюртмачининг ўз мутахассислари ҳамда (ёки) буюртмачи томонидан жалб этилган бошқа мутахассислар иштирокида ахборот тизимини қабул қилиб олиш учун махсус ишчи гуруҳи тузилиши мумкин.
Буюртмачи ишлаб чиқарувчидан ахборот тизимини махсус ишчи гуруҳи олдида ҳимоя қилиш ва тизимнинг ишлаш тартибини тўлиқ тушунтириб беришни талаб қилишга ҳақли.
Буюртмачи томонидан шартномага асосан бажарилган ишларни топшириш-қабул қилиб олиш тўғрисидаги далолатнома имзоланган кундан бошлаб, ахборот тизими буюртмачи томонидан фойдаланиш учун тўлиқ қабул қилиб олинган ҳисобланади.
Иш натижаларини тақдим этиш қуйидагилардан ташкил топади:
тўлиқ ишлаб чиқилган ва буюртмачининг мутахассислари томонидан тўлиқ синовдан ўтказилган ахборот тизими;
буюртмачининг мутахассислари учун тизимдан фойдаланиш тартиби бўйича ўтказилган ўқув;
тизимдан фойдаланиш тартиби бўйича ишлаб чиқилган электрон шаклдаги йўриқнома.
2. Тизимнинг вазифаси ва яратиш мақсадлари
Ахборот тизими
кесимида онлайн тартибида назорат қилиш имкониятини яратиш ва бунда ҳисоб-китобларни юритиш билан шуғулланувчи инсон ресурслари, алоқа, транспорт, қоғоз ва бошқа турдаги харажатларнинг тежалишига хизмат қилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |