Техника хавфсизлиги қоидалари
Download 46 Kb.
|
tekhnika khavfsizligi oidalari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Реактивлар билан ишлаш қоидалари
- Лаборатория ҳайвонлари билан ишлаш
- Асбоб-ускуналар билан ишлаш қоидалари: Тарозилар билан ишлаш.
- Центрифугалар
Техника хавфсизлиги қоидалари Лабораторияларда ишлашдан олдин техника хавфсизлиги қоидалари билан танишиш лозим. Ҳар бир лаборатория ходими ўз иш столида тозаликка ва тартибга риоя қилиши лозим. Лабораторияда фақат халатда ишлаш мумкин. Лабораторияда тинчликни сақлаб, астойдил, озода, шошмасдан ишлаш керак. Иш жойини сумка, портфел, ортиқча нарсалар билан тўлдириб ташлаш мумкин эмас. 2.Иш бошлашдан олдин лаборатория асбоб ва аппаратларининг тузилиши ва таъсир принциплари билан танишиш лозим. 3.Ўқитувчининг кўрсатмасисиз ҳеч қандай қўшимча тажрибалар ўтказманг. 4. Лаборатория машғулотларида фойдаланиладиган электр асбоблари локал тебранишли электромагнит нурланиш ва иссиқлик ҳосил қилади. Улар билан ишлашда уларни назоратсиз қолмаслигига эътибор беринг. 5. Лабораторияда овқатланиш мумкин эмас. 6. Дарз кетган ёки чети учган лаборатория идишларидан фойдаланиш қатъиян таъқиқланади. 7. Тажриба ўтказиш якунлангач фойдаланилган идишларни совунли ёки кучсиз ишқорий эритмали сувда тозалаб ювиш зарур. 8. Иш охирида сувни, электр иситиш асбоблари ва ускуналарини ўчириш керак. Реактивлар билан ишлаш қоидалари Барча лаборатория реактивлари шахсий этикеткасига эга бўлиши шарт. Эритма ёки реактивдан фойдалангандан кейин дарҳол флаконни пробка билан беркитиш лозим, чалкаштириб юбормаслик учун. Уларни китоб ёки дафтар устига қўйиш мумкин эмас. Кимёвий моддаларни қўл билан ушлаш ва таъмини текшириш мумкин эмас. Моддаларни текшириш қуйидагича: кўкрак билан тўлиқ нафас олмасдан, кафтни силкитиб ҳавони ўзингизга юбориш орқали амалга оширилади. Заҳарли моддалар билан фақат ҳаво тортадиган шкафларда ишлаш мумкин. Концентрланган кислота ва ишқорларни эҳтиётлик билан ҳаво тортадиган шкафга қўйиш керак, иш столига олиб ўтиш мумкин эмас. Кислота ишқор ва бошқа заҳарли моддаларни фақат резинали груша ёки шприцлар ёрдамида пипеткага тўлдириш мумкин. Бахтсиз ҳодисалар вақтида тезда ўқитувчига ёки навбатчи лаборантга хабар бериш лозим. Лабораторияда тиббиёт аптечкаси бўлиши лозим. Лаборатория ҳайвонлари билан ишлаш Лаборатория ҳайвонларидан ҳайвоннинг у ёки бу ички аъзоларининг физиологик, анатомик функцияларини аниқлаш мақсадида фойдаланилади. Ҳозирги вақтда лабораторияларда оқ сичқон, оқ каламуш, денгиз чўчқаси, қуён кабилар кўпроқ фойдаланилади. Ҳайвон қафасини тозалаётганда, уларни овқатлантираётганда, лаборатория машғулотларига тайёрлаш вақтида эҳтиётсизлик қилинганда ҳайвон жароҳат етказиши мумкин. Ёки ҳайвонни ички органларини ажратишда хлороформ ёки эфирда наркоз қилинганда лаборатория ходимининг ўзи ҳам бу моддаларни ҳидлаш орқали унинг асаб ва нафас олиш органларига зарарли таъсир кўрсатади. Бунинг олдини олиш учун доимо ниқоб ва қўлқопларда халатда ишлаш лозим. Тажрибалар якунида қўлни яхшилаб совун ва спиртда тозалаш лозим. Асбоб-ускуналар билан ишлаш қоидалари: Тарозилар билан ишлаш. Техник ва кимёвий тарозилардан ташқари ҳавода оғир буюмларни ўлчайдиган илмий тадқиқот ишарида фойдаланиладиган тарозилар ҳам бор. Бундан ташқари махсус ишлар учун ультраминитарозилар мавжуд. Ҳар бир тарози учун ўзининг махсус оғирликка эга тошлари мавжуд. Тошнинг ҳақиқий оғирлиги унинг полинол массасига тенг эмас, чунки тошларни тайёрлаш чоғида хатоликларга йўл қўйишади. Бу хатоликлар миллиграммнинг 0,1; 0,0001 миқдорига тенг бўлади. Бу ўзгаришлар аниқ уларни белгиларида кўринади. Барча тарозилар ўзининг махсус нурланмалари бор. Центрифугалар Организмда барча ҳужайралар динамик фаол ҳолатда бўлади. Ички ва ташқи омиллар таъсирида доимо ўзгаришларга учрайди. Ҳужайра асосий компонентлари қуйидаги кетма кетликда ажратилади. Бутун ҳужайра фрагментлари Ядро Хлоропласт Митохондрия Лизосома Микросома Рибосома Центрифугалаш 3 хил бўлади: 1. Дифференциал 2. Аналитик 3. Ултрацентрифугалаш Центрифугада ишлашдан олдин унинг пробиркалари оғирлиги ва тарқалиши симметриклиги таъминланиши керак. Центрифуга камераси қопқоқ билан беркитилиши шарт. Центрифуга ишлаб турган вақтда уни очиш мумкин эмас. Центрифуга ўчирилгандан сўнг ротор тўхташини кутиш лозим, уни қўл билан тўхтатиш мумкин эмас. Download 46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling