Тeхнология дарсларида баҳолаш меъзонлари
Технология фани дарслари жараёнида ўқувчиларни билим, кўникма ва малакаларни баҳолаш мезони
Download 90 Kb.
|
17 мавзу Технология дарсларида баҳолаш меъзонлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.Баҳолашнинг об`ективлиги ва дифференциаллиги ва унга қўйилган талаблар
- . Ишлаш аниқлиги
- Ўқувчиларнинг билимлари
- Меҳнат усулларини тўғри бажариш
- Иш ўрнини ташкил этиш
2.Технология фани дарслари жараёнида ўқувчиларни билим, кўникма ва малакаларни баҳолаш мезони.
Билим, кўникма ва малакаларни текшириш баҳолаш билан якунланади. Технология фани дарсларида бошқа ўқув фанларидагидек баҳолашнинг беш балли системасидан фойдаланилади. Баҳо меҳнат жараёнинг технология нуқтаи назаридан тугалланган босқичлари учун қўйилади. Операция (режалаш, пармалаш ва ҳоказо) баъзи холларда эса ўтиш (м: бир сиртни йирик тишли эгов билан эговлаш) ана шундай босқич хисобланади. Айрим операцияларнинг ўрганиш жараёнида баҳоланади. Бундай холда буюмни ясаш учун умумий баҳо айрим операцияларни бажариш учун қўйилган баҳоларни йиғиндисидан иборат бўлади. Операциялар илгари таниш бўлса, бир йўла тайёр буюмни текшириш натижасида қўйилади. Баҳо асосли бўлиши, яъни ўқитувчи нима учун ишга ана шу балл қўйганини ўқувчиларга тушунтириб бериши керак. Ўқитувчини баҳони асослаши аслида ўқувчилар ишини тахлил қилишдан иборат бўлиб, ўқувчиларга ўз хатоларини тушунтиришда, устахоналардаги фаолиятларига қўйилган талабларни аниқлашда ёрдам беради. 3.Баҳолашнинг об`ективлиги ва дифференциаллиги ва унга қўйилган талаблар Назарий ва технологик билимлар меъёри ва уларни амалий иш жараёнида қўллай билиш талаб этилади. Асбоблар, мосламалар ва бошқа жиҳозларни билиши ва уларни ишга созлай олиши; Амалий иш жараёнида техника хавфсизлиги ва санитария гигиена талабларини бажара билиш; Ажратилган вақт нормасида бўлиши,операцияларни бажарилиши; Меҳнат усулларини қанчалик эгаллай билиши; Дарс жараёнида ёзма ва график ҳужжатлардан фойдалана билиши ва уларни оддийларини туза билиши; Иш жойини нечоғлик тўғри ташкил қила билиш; Материалларни танлай билиши, асбоб - ускуналарга муносабати; Нечоғлик мутақил ишлай билиши ва техник ишлаши; Буюмни тайёрлаш сифати (силлиқлиги, пардоз андоз ҳ.к. Баҳолашнинг объективлиги ва дифференциаллиги бўлиши зарур. Баҳога ўқувчиларнинг интизоми таъсир қилмаслиги керак. Баҳонинг объективлиги, айрим ўқувчиларнинг меҳнати натижаларини таққослаш имконини берувчи миқдор ва сифат кўрсаткичлари (буюмнинг аниқлиги, буюмнинг миқдори ва ҳоказолар) га асосланади. Баҳонинг ягона талаблар асосида қўйилса, у объектив бўлади. 1. Ишлаш аниқлиги. Аниқлик – ҳар қандай маҳсулотни, шу жумладан машинасозлик ва ёғочни қайта ишлаш саноатлари маҳсулотларини тайёрлашга қўйилган талаблардир. 2.Вақт нормаси. Вақт нормасини киритиш ўқувчиларнинг аниқлик ва бошқа техник талабларни назарда тутишга мажбур қилади. У меҳнат унумдорлигини оширишга, рационализаторликка ундайди. Вақт нормасини белгилашда дам олиш вақтини ҳам қўшиш керак. 3.Ўқувчиларнинг билимлари. Ўқитувчиларнинг амалий ишлари уларнинг билимларига асосланиб ташкил этилади. Шунинг учун ўқувчилар билимларининг хажми, қанчалик чуқур ўзлаштирилгани ҳисобга олинади. 4.Меҳнат усулларини тўғри бажариш. Ҳар бир меҳнат усуллари унинг кетма-кетлиги шундай ташкил этиладики энг кам мехнат сарф этиши ва юқори мехнат унумдорлигига эришиши лозим. 5.Иш ўрнини ташкил этиш. Иш ўринни ташкил этиш меҳнат унумдорлигига ёрдам деради. Шунинг учун бунга биринчи машғулотдаёқ эътибор берилади. 6.Меҳнат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш. Агар ишнинг хавфсизлигини таъминловчи қоидаларни бузилса, жарохатланиш хавфи туғилади. Ўқувчилар меҳнат хавфсизлиги қоидаларини бузадилар, бундай ўқувчиларни баҳоларини камайитириш керак. Баҳо меъзони доим бир хил бўлмайди. М: Ўқувчининг огзаки жавоби «5» балл, буюм сифати «4» балл, меҳнат усулларини бажариш, «3» баллга лойиқ. Бундай холда баҳо ўртача балл сифатида қўйилади. Download 90 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling