Тeхнология дарсларида баҳолаш меъзонлари


Рейтинг тизими асосида баҳолаш


Download 90 Kb.
bet5/6
Sana24.12.2022
Hajmi90 Kb.
#1054848
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
17 мавзу Технология дарсларида баҳолаш меъзонлари

5.Рейтинг тизими асосида баҳолаш.
Ҳозирда талабаларнинг олган билим даражаларини рейтинг усулида баҳолаш оммавий тарзда амалга оширилмоқда.
Рейтинг (инглизча сўз бўлиб – баҳо, тартиб, классификация маъносини билдиради) – белгиланган даража бўйича бирон-бир ҳодисани субъектив баҳолашни билдирувчи атамадир.
Рейтинг тизми - Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларидан келиб чиққан ҳолда талабаларнинг билимини хаққоний баҳолаш, уларда фанларни ўзлаштириш бўйича қизиқишларини ошириш ва уларнинг билим, кўникма ва малакаларини эгаллашга бўлган эхтиёжларини ривожлантириш ўқитиш жараёнида рейтинг тизимини қўллашнинг асосий мақсадини ташкил қилади.
Рейтинг тизими қуйидаги афзалликларга эга:
- таълим жараёнига ижобий натижа беришни назарда тутувчи янги педагогик ўқитиш тизими кириб келади;
- талабаларнинг билими объектив баҳоланади;
- ўқитувчи ва талаба ижодий фаолиятга тўла киришади;
- талабага аниқ мақсад қўйилади ва у ўзи эришган натижани кўра олади;
- талабанинг шахсий сифатлари баҳоланади;
- талабаларнинг жавоблари узлуксиз тарзда олинади;
- талабани бевосита мустақил фикрлашга ундайди;
- назарий билимларни амалда қўллаш учун кенг имконият яратилади;
- талабани назорат қилиш ва ўз-ўзини назорат қилишга ўргатади;
- талабани ёзма топшириқлар орқали ижодий фикрлашга ўргатади;
- талаба руҳиятига озор етказилмаган ҳолда таълим-тарбия берилади ва рағбатлатирилади;
Рейтинг тизимида ўқув режасига киритилган ҳар бир ўқув фани бўйича талабаларнингг билими сифатини баҳолаш учун қуйидаги назорат турларидан фойдаланилади:
Жорий назорат (Ж.Н.)
Оралиқ назорат (О.Н.)
Якуний назорат (Я.Н.)
Жорий назорат (Ж.Н.) – оғзаки сўров, коллоквиумлар, семинарлар, ёзма ишлар, лаборатория ишлари, техникавий диктант, курс лойихалари, уй вазифаси ва ҳоказолар, яъни талаба ўз амалиётида қўллайдиган барча сўров турларини ўз ичига олади.
Жорий назоратда ўтказиладиган сўров турларини қуйидаги қисқартирилган кодлар билан белгилашни тавсия этамиз: Тест (Т); Оғзаки (О); Лаборатория иши (Л); Масала ечиш (М); Уй вазифаси (У); Курс лойиҳаси (Кл); Ёзма иш (Ё); Назорат сўрови (Нс); Техникавий диктант (Тд); Амалий иш (А); ва ҳ.к.
Жорий назорат ўқув дастурлари бир ёки бир неча мавзуларини ўргангандан сўнг ўтказилади.

Download 90 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling