Технологияларнинг мазмун-моҳияти
Download 144.4 Kb.
|
MEHNAT DARSLARIDA AXBOROT TEXNOLOGIYALARIDAN FOYDALANISH
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Нилуфар гули» технологияси.
«Кейс-стади» технологияси. «Кейс-стади» (инглиз тилида «cасе» мажмуа, аниқ вазият, «study» — таълим) технологияси ўқувчиларда аниқ, реал ѐки сунъий яратилган муаммоли вазиятни таҳлил қилиш орқали энг мақбул вариантларини топиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади. Мазкур технология ўқувчиларни бевосита бар қандай мазмунга эга вазиятни ўрганиш ва таҳлил қилишга ўргатади.
Технологияниҳг самарадорлиги ўқув жараѐнини қуйидаги технологик босқичларда ташкил этилишига боглтқ: кейс ечимини топиш бўйича индивидуал ишлаш; кейс ечимини топишда жамоавий ҳамкорликка эришиш. Мазкур технологияни қўлашда индивидуал ишлашда қуйидаги тартибда иш кўрилади: ўқувчининг кейс-стади технологияси моҳияти ва ундан фойдаланиш шартлари билан танишиши; ўқувчи томонидан тақдим этилган муаммонинг ўрганилиши; муаммо юзасидан асосий ва иккинчи даражали масалаларни ажратиш, шакллантириш ва асослаш; тадқиқот методларини танлаш ва вазиятни таҳлил қилиш; тақдим этилган муаммонинг амалий жиҳатларини ўрганиш; берилган муаммони ечишнинг усул ва воситаларини аниқлаш; тақдим этилган ечимни таълим амалиѐтига татбиқ этиш ибора- тадбирларини белгилаш. Кейс-стади бўйича жамоавий ҳамкорлик қуйидаги тартибда амалга ошади: муаммо, унинг ечимлари юзасидан жамоа (гуруҳ) аъзолари ўзаро фикр алмашадилар; масаланинг ечими сифатида тақдим этилган вариантлар муҳокама қилиниб, уларнинг мақбуллик даражаси баҳоланади; муаммоли вазиятнинг ечимини таъминлайдиган аниқ дастур ишлаб чиқилади; масаланинг ечими тўғрисида маълумот берадиган тақдимот тайѐрланади ва унда намойиш этиладиган материаллар расмийлаштирилади. «Нилуфар гули» технологияси. Бу технология дидактик муаммоларни ечишнинг самарали воситаларидан бири бўлиб, шаклан нилуфар гули кўринишига эга. Ягона асос, унга бириккан тўққизта «гулбарг» (квадрат, тўртбурчак ѐки айланала)ларни ўз ичига оладиган мазкур метод ѐрдамида етакчи муаммо ва унинг мазмунини ѐритилишига имкон берадиган хусусий масажалар ҳал этилади. Ўқувчиларда ҳал этилаѐтган масала юзасидан мантиқий, изчил фикрлаш, ички моҳиятини таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қиладиган мазкур методдан фойдаланиш қуйидаги тартибда амалга оширилади: ҳал этиладиган масала аниқлаштирилади; ўқувчилар топшириқ мазмуни ва уни ечиш шартлари билан таништириладилар; ўқувчилар кичик гуруҳлар (ѐки жуфтликлар)га бириктириладилар; гуруҳ ѐки жуфтлик аъзолари марказий тўртбурчак (квадрат, айлана)да асосий муаммо (ғоя, вазифа)ни қайд этадилар; мазкур масала ечими юзасидан фикр юритиб, марказий тўртбурчак (квадрат, айлана) атрофида саккизта худди шундай ѐрдамчи чизмаларни ҳосил қиладилар, уларда масаланинг хусусий ечимларини баѐн этадилар; ѐрдамчи шаклларда ифодаланган ғояларни «гулнинг барглари»га, яъни алоҳида яна шундай мажмуага олиб чиқадилар (ўз навбатида уларнинг ҳар бири яна бир муаммо кўринишини олади); ѐрдамчи чизмаларда ҳам асосий муаммо (ғоя, вазифа) ѐритилган чизма каби «гутбарглар»да хусусий масала ва ечимлар акс эттирилади; ўрганилаѐтган масаланинг моҳиятидан келиб чиқиб, бу жараѐн бир неча бор такрорланиши мумкин; ҳар бир гуруҳ ѐки жуфтликлар топшириқ юзасидан ўз ечимларини тақдимот тарзида баѐу этадилар; гуруҳлар томонидан тақдим этилган ечимлар муҳокама қилинади ва энг тўғри вариант аниқланади. Download 144.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling