Текисликлар. ТЎҒри чизиқ ва текисликларнинг ўзаро жойлашуви
Download 493.42 Kb.
|
To’g’ri chiziq va tekisliklarning o’zaro vaziyatlari. (1)
4-шакл 5-шакл
6-шакл Мисол: А(А1,А2) нуқтадан излари билан берилган (П1,П2) текисликка туширилган перпендикулярнинг хақиқий узунлиги аниқлансин (6-шакл). Ечиш: А нуқтадан (П1,П2) текисликка перпендикуляр а тўғри чизиқ ўтказилади. Перпендикуляр орқали ёрдамчи фронтал проекцияловчи текислик ўтказилади. У берилган текисликни 1 ва 2 тўғри чизиқ бўйича кесиб ўтади. 1 ва 2 тўғри чизиқ перпендикулярни К(К1,К2) нуқтада кесади. АК кесманинг узунлиги А нуқтадан текисликкача бўлган масофани ифодалайди. 3. Текисликка параллел тўғри чизиқларТўғри чизиқ текисликда ётган тўғри чизиққа параллел бўлса, тўғри чизиқ текисликнинг ўзига ҳам параллел бўлади. Текисликка тегишли бўлмаган нуқта орқали текисликда ётган тўғри чизиққа параллел қилиб тўғри чизиқ ўтказилса, у текисликнинг ўзига ҳам параллел бўлади. 7,а-шаклда текислик a ва b кесишган тўғри чизиқлар билан берилган. Шу текисликда бирорта g тўғри чизиқни танлаб оламиз. Фазода М нуқта орқали g тўғри чизиққа параллел қилиб l тўғри чизиқ ўтказилади, демак y текисликка ҳам параллел бўлади. 7,б-шаклда a ва b кесишган тўғри чизиқлар билан берилган текисликка параллел бўлган l тўғри чизининг проекциялари берилган. g(g1, g2) тўғри чизиқ текисликка тегишли. Бу ерда g1‖l1 ва g2‖l2 шарт бажарилиши керак. а) б) 7-шакл Саволлар
Нуқтадан текисликкача бўлган масофа қандай тўғри чизиқ бўйича аниқланади? Текисликлар ўзаро перпендикулярлик шарти қандай изоҳланади? Тўғри чизиқ текисликка тегишли бўлган тўғри чизиққа перпендикуляр бўлса, тўғри чизиқ текисликка перпендикуляр бўладими? Текисликка параллел тўғри чизиқлар деб нимага айтилади? Агар текисликка тегишли нуқта орқали шу текисликка тегишли тўғри чизиққа параллел тўғри чизиқ ўтказилса, ўтказилган тўғри чизиқ текисликка параллел бўладими? Тўғри чизиқ билан хусусий вазиятдаги текисликнинг кесишган нуқтаси қандай аниқланади? Тўғри чизиқни умумий вазиятда жойлашган текислик билан кесишуви қандай ясалади? Тўғри чизиқни умумий вазиятда жойлашган текислик билан нечта нуқтада кесишади? Download 493.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling