Текисликлар. ТЎҒри чизиқ ва текисликларнинг ўзаро жойлашуви


Download 493.42 Kb.
bet3/4
Sana16.06.2023
Hajmi493.42 Kb.
#1493253
1   2   3   4
Bog'liq
To’g’ri chiziq va tekisliklarning o’zaro vaziyatlari. (1)

1-шакл 2-шакл

Берилган g тўғри чизиқ билан  текисликнинг кесишиш К нуқтаси - изланаётган нуқтадир.


Мисол: Берилган DE тўғри чизиқ билан АВС текисликнинг кесишиш нуқтаси ва бу тўғри чизиқнинг кўринар-кўринмас қисмлари аниқлансин (3-шакл).
Берилган DE(D1E1,D2E2) тўғри чизиқ орқали горизонтал проекцияловчи текисликни ўтказамиз, D2E2П1.
 текислик билан берилган АВС текисликнинг кесишиш MN(M1M2,N1N2) чизиғини ясаймиз. Сўнгра DE(D1E1,D2E2) тўғри чизиқ билан MN тўғри чизиқнинг кесишиш K(К12) нуқтасини ясаймиз. Бу изланаётган нуқта бўлади.
DE тўғри чизиқнинг АВС учбурчакка нисбатан кўринган-кўринмаганлигини аниқлаш учун геометрик элементларнинг кўринган-кўринмаганлигини ҳар қайси проекцияда алоҳида аниқланади.


3-шакл

D2E2 ва А2С2 айқаш чизиқларни горизонтал D1E1 ва А1С1 проекциясида II рақамли кўриш нури ўтказилган. Горизонтал проекцияларидан кўриниб турибдики, кўриш нури олдин D1E1 чизиқни кейин А1С1 чизиқни учратади. Демак, D2E2 чизиқнинг Е2К2 қисми кўринар, К2D2 қисми А2В2С2 нинг остидан ўтади. Худди шунга ўхшаш, I рақам бўйича кузатилса, кўриш нури олдин D2E2 чизиқни сўнг А2В2 ни учратади. D1E1 чизиқнинг D1K1 қисми А1С1В1 учбурчакка нисбатан кўринар, К1Е1 ва А1С1В1 нинг остидан ўтади ва унинг бир қисми кўринмас бўлади.


2. Текисликка перпендикуляр тўғри чизиқ


Тўғри чизиқ текисликда ётган исталган икки кесишувчи тўғри чизиққа перпендикуляр бўлса, у тўғри чизиқ текисликнинг ўзига ҳам перпендикуляр бўлади.
Тўғри чизиқ текисликка перпендикуляр бўлса, чизмада унинг горизонтал проекцияси текислик горизонталининг горизонтал проекциясига перпендикуляр, фронтал проекцияси эса текислик фронталининг фронтал проекциясига перпендикуляр бўлади (4-шакл).
Бизга маoлумки, текисликнинг бош чизиқлари текисликнинг тегишли изларига параллел бўлади. Демак, текисликка перпендикуляр бўлган тўғри чизиқнинг проекциялари текисликнинг бир номли изларига ҳам перпендикулярдир.
5-шаклда  текисликка перпендикуляр АВ тўғри чизиқнинг чизмаси берилган. АВ тўғри чизиқ текисликнинг бош чизиқларига перпендикуляр жойлашган. Тўғри бурчакнинг ортогонал проекциядаги хоссаларига асосан, АВ тўғри чизиқ билан  текисликнинг горизонтали орасидаги тўғри бурчакнинг горизонтал проекцияси тўғри бурчакдан иборат.




Download 493.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling