1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш
қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги
ва “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий
банки бошқаруви
қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидалари 1-иловага
мувофиқ тасдиқлансин.
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб
топилсин.
3. Мазкур қарор 2020 йил 1 сентябрдан кучга киради.
Марказий банк раиси
Нурмуратов М. Б.
Тошкент ш.
2020 йил, 29
август
18/5 сон
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
ADLIYA VAZIRLIGIDA
DAVLAT RO‘YXATIDAN O‘TKAZILDI
RO‘YXAT RAQAMI:
3281
2020 - yil 31 - avgust
ҚҲММБ: 10/20/3281/1242-сон
31.08.2020 й.
2
Ўзбекистон
Республикаси Марказий банки
бошқарувининг 2020 йил 29
августдаги
18/5-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш
ҚОИДАЛАРИ
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий
банки тўғрисида”ги ва “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон
Республикасида Ўзбекистон Республикаси резидентлари (бундан буён
матнда резидентлар деб
юритилади) ва норезидентлари (бундан буён матнда норезидентлар деб юритилади) томонидан валюта
операцияларини амалга ошириш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади: