Телекоммуникация линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида


Download 0.73 Mb.
bet10/11
Sana31.03.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1311913
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ВМҚ - 210 линия муҳофазаси буйича (1)

Алоқа коммуникациялари муҳофаза қилинадиган ҳудудда ишларни амалга оширадиган буюртмачи (қурувчи) иш бошлангунга қадар 3 суткадан кечикмасдан техник ҳужжатлар бўйича ва ер ости коммуникациялари (шу жумладан, ер ости кучайтиргич жойларининг, кузатиш қурилмалари бўлган кабель канализацияси, ерга уланиш контурлари ва бошқалар) нинг аниқ жойлашган ўрнини шурфлаган ҳолда белгилаш, уларнинг ётқизилиш чуқурлигини ва қурилаётган объектларнинг иншоотлар билан ўзаро жойлашувини аниқлаш учун коммуникация эгасининг вакилини чақириши шарт.

Ер ости алоқа коммуникацияларининг аниқ жойлашувини аниқлаш амалга оширилаётган ишлар ҳудудида уларнинг бутун узунлиги бўйича бажарилади ва бунинг учун ушбу коммуникацияларнинг эгалари жавоб берадилар.

Қурилиш узоқ муддат олиб борилганда амалга оширилаётган ишлар ҳудудида аниқланган ер ости коммуникациялари трассаси баландлиги 1,5—2 метр бўлган нишон қозиқлари билан белгиланиши керак. Нишон қозиқлари трассанинг 0,5 метрдан кўп бўлган тўғри чизиқли ўқидан барча оғиш нуқталарида, трассанинг барча муюлишларида, шунингдек ишлар қўлда бажариладиган ер қазиш чегараларида, трассанинг тўппа-тўғри участкаларида 15—20 м оралиқда ўрнатилади.

    • Нишон қозиқлари ўрнатиш ва шурфлар очиш ишлари алоқа коммуникацияси эгасининг вакили иштирокида қурувчининг кучи ва маблағлари билан бажарилади.
    • Трассалар нишон қозиқлари билан белгилаб чиқилмагунгача ер ишларини бажаришга йўл қўйилмайди.
    • Қурилиш узоқ муддат олиб борилганда ҳам алоқа коммуникацияси эгалари томонидан зарур миқдордаги намунавий огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилади.

Муҳофаза қилинадиган ҳудудларда алоқа коммуникацияларидан фойдаланиш

Ер ости алоқа коммуникациялари трассасини аниқлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида қурувчи (буюртмачи) вакили, иш бажарувчи ва ер ости коммуникацияси эгаси иштирокида далолатнома тузилади. Далолатномада қандай ва нечта қудуқ қазилганлиги, нишон қозиқлари ва белгилар ўрнатилганлиги, муҳофаза қилинадиган ҳудуддаги ишларнинг қайси босқичида алоқа коммуникацияси эгаси қатнашиши кераклиги кўрсатилади.


Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling