Алоқа коммуникациялари парклар, боғлар орасидан ўтган ҳолларда тегишли ташкилотлар, корхоналар, мyaccacaлap билан ўзаро келишилиб, очиқ жойларнинг кенглигини камроқ қилиб белгилашга йўл қўйилади. Алоқа коммуникациялари билан бошқа иншоотлар ўртасида тегишли иншоотларни қуриш қоидалари билан белгиланадиган энг кам миқдорда йўл қўйиладиган масофа (оралиқ)лар қолдирилади Алоқа коммуникацияларини муҳофаза қилиш Радиореле алоқа линиялари трассаларида радио тўлқинлари тарқалишига тўсқинлик қилишининг олдини олиш мақсадида бинолар ва иншоотлар қуриш, шунингдек дарахтлар ўтқазиш тақиқланган алоҳида ер участкалари белгилаб қўйилади. Бу участкаларнинг жойлашиши ва чегаралари радиореле линияларини қуриш лойиҳаларида назарда тутилади ва лойиҳалаш ташкилотлари томонидан тегишли вилоятлар, туманлар, шаҳарлар архитектура бошқармалари (бўлимлари)га маълум қилинади. Алоқа коммуникацияларини муҳофаза қилиш Алоқа коммуникациялари трассаларидаги муҳофаза ҳудудлари ва очиқ жойлар доирасида ушбу коммуникациялар эгаларининг ёзма равишдаги розилигисиз: - 0,3 метрдан ортиқ чуқурликда ҳар қандай қурилиш, ер қазиш, монтаж ва портлатиш ишлари, қишлоқ хўжалиги далаларида қишлоқ хўжалиги зарурати учун ерни юмшатиш, шунингдек суғориш тармоқларини тозалашни амалга ошириш;
- хўжалик уйлари ва бошқа иншоотлар барпо этиш, дарахтлар ва токлар экиш, дала шийпонларини жойлаштириш, чорва моллари боқиш, материаллар, ем-хашак ва ўғитларни тўплаб қўйиш, гулханлар ёқиш, ўқ отиш майдонлари ташкил қилиш;
- алоқа коммуникацияларини муҳофаза қилиш бўйича махсус чора-тадбирларсиз автотранспортлар, трактор ва механизацияларнинг ўтишини ва тўхтаб туриш жойларини ташкил қилиш, ҳаво алоқа коммуникациялари симлари остидан габаритсиз юкларни ташиш;
- қудуқлар, шурфлар қазиш ва тупроқдан намуналар олиш билан боғлиқ бўлган геологик-расмга олиш, геодезия, қидирув ва бошқа излаш ишларини бажариш;
Алоқа коммуникацияларини муҳофаза қилиш - кемалар, баржалар ва сузувчи кранлар тўхтаб туриши учун причаллар қуриш, юк ортиш-тушириш, сув тагини чуқурлаштириш ва ер қазиш ишларини бажариш, лангар ташлаш, ташланган лангарлар, занжирлар, лотлар, волокушалар ва траллар билан ўтиш, балиқ овлайдиган участкалар ажратиб бериш, балиқ, шунингдеқ бошқа сув жониворларини ва ўсимликларини сув тагига бориб етадиган асбоблар ёрдамида овлаш, чорва моллари суғориладиган жойлар қуриш, музларни тешиш ва муз тайёрлаш тақиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |