Далолатнома имзолангандан кейин алоқа коммуникациялари ва ўрнатилган белгиларнинг сақланиши учун ишларни амалга оширувчи жавоб беради. Алоқа коммуникацияси муҳофаза қилинадиган ҳудудда ишларни ташкил этувчилар иш бошланишидан камида бир сутка олдин алоқа коммуникацияси эгаларига ишни бошлаш санаси ва соати, ишларни бажаришда уларнинг вакили иштирок этиши зарурлиги тўғрисида телефонограмма билан ёки шахсан бориб хабар беради. Алоқа коммуникациялари муҳофаза қилинадиган ҳудудда ёки трассалардаги очиқ жойларда ишларни олиб боришга ёзма ҳолдаги розилик мавжуд бўлмаган, мазкур Қоидаларнинг талаблари бузилган ҳолларда алоқа коммуникацияси эгаси ишларни тўхтатишни талаб қилишга ва бу ҳақда тегишли баённома тузишга ҳақлидир. Лойиҳада кўзда тутилган алоқа коммуникацияларининг жойи ўзгартириладиган жойларда ишларни бажариш (иш вақтида ёки доимо) ишлаб турган алоқа коммуникациялари кўчирилгандан кейингина бошланиши мумкин. Ишлаб турган алоқа коммуникацияларини янгидан қурилганларига кўчириш ишлари ушбу коммуникациялар эгалари томонидан топшириқнома бўйича ва қурувчи ҳисобига коммуникацияларнинг жойини ўзгартириш ишлари тугалланганидан кейин беш суткадан кечикмай амалга оширилади. Алоқа коммуникацияларининг муҳофаза қилинадиган ҳудудлари ва очиқ жойларидаги ишлар амалдаги қурилиш нормалари ва қоидаларига, ерни қазишда қияликларнинг тик жойлари ва хандаклар ҳамда котлованларни мустаҳкамлаш асосида, ер ишлари хусусиятларига риоя қилинган ҳолда бажарилиши керак. Муҳофаза қилинадиган ҳудудларда алоқа коммуникацияларидан фойдаланиш Алоқа коммуникациялари шикастланган ҳолларда ишни амалга оширувчи ушбу коммуникация эгаларига дарҳол хабар беришга ҳамда ишчи кучи ва механизмлар ажратган ҳолда шикастланишни тезроқ бартараф этишда ёрдам кўрсатишга мажбурдир. - Шикастланган алоқа коммуникациялари эгалари шикастланиш сабаблари тўғрисида баённома тузишади.
- Баённомалар маъмурий жазолаш, етказилган зарарни қоплаш ёки жиноий иш қўзғатиш учун тегишли органларга тақдим этилади.
Мазкур қоидаларга риоя этилиши билан боғлиқ, шунингдек муҳофаза қилинадиган ҳудудда алоқа коммуникацияларини қуриш, муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби бузилганда пайдо бўладиган баҳоларни кўриб чиқиш Мазкур қоидалар талабларига риоя этилиши билан боғлиқ, шунингдек муҳофаза қилинадиган ҳудудда алоқа коммуникацияларини қуриш, муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби бузилганда пайдо бўладиган баҳслар қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади. Мазкур қоидаларнинг талабларини бузган шахслар жавобгарликка тортиладилар ва етказилган зарарни қонунчиликда белгиланган тартибда қоплайдилар. Эътиборингиз учун раҳмат!
Do'stlaringiz bilan baham: |