Телекоммуникация линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида


Download 0.73 Mb.
bet7/11
Sana31.03.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1311913
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ВМҚ - 210 линия муҳофазаси буйича (1)

Асосий қурилишлар ва ишларни олиб борувчи ташкилотлар ва шахслар ушбу коммуникациялар бўйича уларнинг жойини ўзгартиришда ёки қайта қуришда алоқа ишларининг тўхтаб қолишидан етказилган зарарларни алоқа коммуникациялари эгаларига тўлашга мажбурдирлар.

Алоқа коммуникацияларини бошқа жойга ўтказиш назарда тутилган лойиҳа бўйича ишларни амалга ошириш фақат ушбу коммуникациялар қайта улангандан кейин бошланиши мумкин.

Алоқа коммуникацияларини муҳофаза қилиш

Қурилиш учун ер участкалари ажратиш бўйича ҳокимликлар комиссияларида ушбу участкаларни ажратиш тўғрисидаги масала ушбу коммуникациялар эгаларининг хулосаларини ҳисобга олган ҳолда ҳал этилиши керак.

Лойиҳалаштирилаётган бинолар, иншоотларнинг қурилиш майдончалари ҳудудлари орқали алоқа коммуникациялари трассалари ўтадиган ҳолларда, ушбу объектларни қуриш лойиҳалари ва сметаларида шу телекоммуникациялар эгалари билан келишув бўйича коммуникацияларнинг сақланишини таъминлашнинг зарур чора-тадбирлари назарда тутилиши керак.

Алоқа коммуникациялари трассаларидаги муҳофаза ҳудудлари ва очиқ жойлар яқинида мазкур коммуникацияларга шикаст етказиши мумкин бўлган ишларни ташкил этувчилар:

  • алоқа коммуникациялари эгалари билан шу ишларни амалга ошириш тартибини назарда тутган ҳамда алоқа коммуникациялари сақланишини таъминлайдиган, ишларни бажарувчилар амалга ошириши лозим бўлган тадбирларни кўзда тутган битимлар тузишлари;
  • ишларни амалга ошириш вақти ва жойи ҳамда уларнинг олиб борилишини кузатиш тартиби тўғрисида алоқа коммуникациялари эгаларини хабардор қилишлари шарт.
  • Ер ишларини амалга оширувчилар шу ишларни бажариш тўғрисидаги техник ҳужжатларда қайд этилмаган ер ости кабелларига дуч келиб қолганларида кабеллар учраган жойлар атрофидаги ишларни дарҳол тўхтатишлари, уларнинг сақланишини таъминлаш чора-тадбирларини кўришлари ва бу тўғрисида маҳаллий ҳокимликнинг архитектура бўлими (бошқармаси)га хабар қилишлари шарт.

Муҳофаза қилинадиган ҳудудларда алоқа коммуникацияларидан фойдаланиш


Алоқа коммуникациялари эгаларининг техник ходимларига алоқа коммуникацияларининг муҳофаза ҳудудларидан ва очиқ жойлардан бемалол ўтиш, авария-тиклаш ишларини бажараётганларида эса, ўз машиналарида бемалол ўтиб кетиш ҳуқуқи берилади. Агар кўрсатиб ўтилган коммуникациялар тақиқланган ҳудудлар ва махсус объектлар ҳудудидан ўтган бўлса, унда тегишли ташкилотлар куннинг ҳар қандай вақтида назорат қилиб туриш ва ишларни бажариш учун алоқа коммуникациялари эгаларига рухсатномалар бериб қўйишлари керак.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling