СОБИР ОТАНИНГ УЙИ. ИНТЕРЕР. КУН. (2-кун)
Наима хола чой кўтариб кириб келади. Уйда шифтга қараб ётган Собир ота кўринади.
Наима хола: Ҳой отаси, туринг, аччиққина кўк чой дамладим.
Собир ота ётган жойида қўзғала бошлайди ва туради.
Собир ота: Барака топ онаси.
Наима хола чой қайтариб, сўнг чолига узатади.
Наима: Боя Карима чиққанди. Келинига “Бир коса иссиқ овқат олиб, Турсунбой отангизга олиб чиқинг” деган экан. Келини бориса дарвозаси берк экан, чақириб-чақириб қайтиб кепти. Сизга ҳеч нарса демаганмиди ошнанггиз.
Собир ота: Деганди, эрталаб кўргандим. Шаҳрга кетти. Бугун Фотима-Ҳусанларини туғилган куни экан. “Табриклаб келай, бўлмаса хафа бўлишади” деб кетти.
Наима хола: Сени бир йилда бир йўқлашмайди шу болаларинг, сен хафа бўлмайсанми демабсизда отаси.
Собир ота: Эйй қаёғда унақа деёламан онаси, хафа бўлади.
Ҳовлидан овоз келади. Қарашади. Ҳовлидан Муҳриддин кўринади.
Муҳриддин: Дада, ойи, мен ишга кетяпман. Яхши ўтиринглар.
Наима хола: Вой боласи тушмагур, чой ичмадику.
Наима хола туриб деразани очади ва оёқ кийимини кияётган ўғлига қарайди.
Наима хола: Ҳой болам, чой ичмадингку. Оч кетасанми ишингга.
Собир ота: Бир паёла чой ичиб кет ўғлим.
Муҳриддин: Ухлаб қолибман. Ишга кеч қоламан. Ўша ерда ичволаман. Яхши ўтиринглар.
Муҳриддин дарвозадан чиқиб кетади. Наима хола ортидан қараб қолади ва дуо қилиб, юзига фотиҳа тортади.
Наима хола: Ой бориб омон қайт болам, йўлинг бехатар бўлсин.
Собир ота: Омин, айтганинг келсин онаси.
Кадр деразадан қараб қолган Наима холада қолади.
КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАР ОЛДИ. ИНТЕРЕР. КУН.
(2-кун)
Турсунбой ота йўлак бўйлаб келади ва падезга кириб кетади. Юришидан бироз чарчагани ва чуқур хўрсиниб нафас олаётгани сезилади.
Зинадан чиқиб келади ва эшик қўнғироғини босади. Ҳеч ким жавоб бермайди. Бироз туриб яна босади, яна ҳеч ким жавоб бермайди.
Турсунбой ота яна зинага рўмолчасини ёзиб, ўтириб озроқ дам олади. Бироз ўтиради. Туриб яна қўнъғироқни босади. Жавоб бўлмайди.
Тепа қаватга чиқиб кетаётган Мехрож отанинг олдидан ўтади.
Do'stlaringiz bilan baham: |