Теленовелла. Миржалолбек актамов
МАШИНАНИНГ ИЧИ. ИНТЕРЕР. ТОНГ. КУН. (2-кун)
Download 56.78 Kb.
|
БИР ПИЁЛА ЧОЙ Теленовелла
МАШИНАНИНГ ИЧИ. ИНТЕРЕР. ТОНГ. КУН. (2-кун)
Мардон ва Фотима машинада ўтирипти. Тоққа кетиш олдидан. Мардон: Ўғлинг чиқяптими, бунча қопкетти? Фотима: Кўзойнагим қопкетипти деди, ҳозир дарров тушади дадаси. Мардон: Ҳусангами келингами телефон қилчи, улар ҳам чиқишяптимикин. Фотима: Ҳозир. Телефон қилади. Ало, Ҳусан яхшимисан. Закадр (Ҳусан): Раҳмат опа, яхши. Ўзингиз яхшимисиз? Фотима: Яхши, нима бўлди, чиқяпсизларми? Закадр: Ҳа ҳа, чиқяпмиз. Фотима: Ҳа яхши, шуни сўрай дегандим. Майли кўришамиз. Закадр: Хўп опа. Фотима: Майли. Телефонни қўяди. Улар ҳам чиқишяптийкан дадаси. Шу пайт Толиб келиб машинага ўтиради. Фотима: Керакли ҳамма нарсангни олдингми ўғлим. Толиб: Олдим ойи, бўлди. Шу опам бормаётгани ёмон бўлдида. Фотима: Ҳа майли, энди нима қиламиз. Поччанг рухсат бермаптида. Хавотир олганда, опангни ой куни яқин бўлса, эрта индин туғаман деб турипти. Майли эсон-омон қутулиб олсин. Тоққа бориш қочмайди. Мардон: Хўп, ҳамма тайёрми, кеттикми. Фотима: Кеттик дадаси. Мардон машинани ўт олдиради. ҲУСАННИНГ УЙИ. ИНТЕРЕР. КУН. (2-кун) Ҳусан эшик олдида турипти. Ҳусан: Феруза бўлдингми? Феруза қўлида сўмка билан чиқиб келади. Феруза: Бўлдим дадаси, кеттик. Иккалалари уйдан чиқишади. Ҳусан эшикни қулфлайди. Зина бўйлаб тушиб кетишади. Феруза: Ҳусан ака, машинани калитини олдингизми? Ҳусан: Олдим, олдим. КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАР ОЛДИ. ИНТЕРЕР. КУН. (2-кун) Йўлак бўйлаб Турсунбой ота келади. Уйларга бироз қараб туради. Келиб падезга кириб кетади. Зина бўйлаб чиқиб эшик қўнғироғини босади. Ҳеч ким жавоб бермайди. Яна босади, ҳеч ким жавоб бермайди. Зинага рўмолчасини ёзиб, ўтириб бироз дам олади. Чарчагани сезилади. Турсунбой ота: (Ичида) Болаларим ишда чарчаган бўлса бугун дам олиш куни деб дам олаяптими. Сал қийналиб зина тутқичидан ушлаб ўрнидан туради ва яна эшик қўнғироғини босади. Ҳеч ким жавоб бермайди. Бироз туради. Сўнг секинлик билан зинадан тушиб кетади. Падездан чиқиб падез олдидаги ўриндиқда бироз ўтиради. Тепага, деразаларга қараб қўяди. Турсунбой ота: (Ичида) Эй Фотимам балки куёвим билан Ҳусанимникига кетгандир укасини табриклагани. Нега шуни ўйламадим. Ҳа у укасиникида бўлса керак. Ўғлимникига борайчи. Ўрнидан туриб кетади. Download 56.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling