«ўз оёқ кийимларимизни боғичларини боғлаймиз" Янги ақл жанги (15 дақиқа) Оёқ кийимларимизни боғичларини боғлаймиз! - Оёқ кийимида боғичларини боғлаш учун болага зарур бўлган барча кўникмалар ҳақида ўйлаб кўринг (15 дақиқа).
- Ривожланишнинг ҳар бир соҳасидаги аниқ кўникмалар номини айтинг:
- «Жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш»
- «Нутқ, алоқа, ўқиш ва ёзиш кўникмалари»
- «Ижтимоий ва ҳиссий ривожланиш»
- «Билиш жараёнини ривожланиши»
- «Ижодий ривожланиш»
- Мактабгача таълимнинг сифатли хизматларини кўрсатиш учун болаларга меҳр беришнинг ўзи етарли эмас
- Ўқитувчиларда боланинг ривожланиши, кўникмалари ва бошқа хусусиятлари хақида билим бўлиши кераклиги тасдиқланган.
- Болаларга бўлган меҳрга кўшимча равишда ушбу билимларга эга бўлиб, болаларга сифатли таълим бериш мумкин.
Мини-лекция: Ривожланиш соҳалари
Ривожланиш соҳалари - Жисмоний ривожланиш – тана ўзгаришини билдиради. Ушбу ривожланиш нисбатан барқарор ва муайян йўналишда бўлади. Бу ривожланиш тасодифий эмас, балки изчил равишда содир бўлади. Суякларнинг қалинлиги, кўришнинг, мушакларни ривожланиши ҳам шу ривожланишга тегишли. Боланинг бўйи ва ҳажмидаги ўзгаришлар ҳам жисмоний ривожланишга тегишли.
Жисмоний ривожланиш - Эмаклаш, юриш ва ёзиш, жисмоний ривожланишнинг натижасидир. Бу кўникмалар икки асосий тоифага бўлинади:
- Йирик моторикани ривожлантириш катта мускуллардан фойдаланишни талаб қилувчи кўникмаларни ривожлантириш, масалан, югуриш, велосипедда учиш ва бошқалар.
- Майда моторикани ривожлантириш қўллар ва бармоқларнинг ривожланишини англатади.
- Кесиш, ёзиш, чизиш ва ҳоказо майда моторикага тегишли. Ташқи муҳит омиллари ҳам жисмоний ривожланишга таъсир қилади. Бу омилларга соғлом овқатланиш ва ривожлантирувчи машғулот ва ўйинлар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |