Тема 2: Дошкольное образование и развитие ребенка


Ўсиш ва ривожланиш тезлиги


Download 180.7 Kb.
bet4/5
Sana30.04.2023
Hajmi180.7 Kb.
#1409732
1   2   3   4   5
Bog'liq
ТЕМА 2 UZB

Ўсиш ва ривожланиш тезлиги

  • Гарчи тамойиллар барча болаларнинг ривожланиш қонуниятини тушунишга ёрдам берадиган бўлса-да, ҳар бир бола ўзининг тезлиги билан ривожланади. Ҳамма гуруҳда бир хил ёшда бўлишига қарамасдан, ривожланишнинг ҳар бир соҳасида ҳар хил ривожланаётган болаларни кузатишингиз мумкин.
  • Ривожланиш тамойилларини билиш ҳар бир боланинг кўникмаларини кузатишингизга ёрдам беради. Бундан ташқари, янги кўникмаларнинг муваффақиятли ривожланиши учун дарсларни яхшироқ режалаштиришингизга ёрдам беради.

Мия ривожланиши

  • Болани ўқишдаги муваффақияти нимага боғлиқ? Генетикагами ёки таълим сифатигами? Бугунги кунда олимлар бу иккала омилга ҳам боғлиқ эканлигини исботлаб беришди.
  • Тадқиқотлар, ёш болаларнинг мияси жуда фаол ва энг тез ривожланиш ҳаётнинг дастлабки уч йилида рўй беришини кўрсатди. Туғилганда, бола мияси ривожланмаган бўлади. У бир-бирига уланмаган миллионлаб нерв ҳужайраларидан (нейрон) иборат. Боланинг ривожланиши ўсиши билан ташқи стимулларнинг таъсирида нейронлар ўртасида алоқалар ўрнатилади, яъни мия тузилмалари ҳосил бўлади. Айнан, мана шу алоқалар ва боғланишлар туфайли пайдо бўладиган тузилмалар, «ўйлаш» учун масъул. Болага нисбатан ташқаридан кўрсатилган омиллар қанчалик кўп бўлса, миянинг тузилмаси шунча мураккаб бўлади ва тузилмалар кўпаяди, ҳамда боланинг фикр юритиши ривожланади.
  • Яъни, боланинг ривожланиши унинг ташқи дунё билан ўзаро муносабатининг натижасидир. Мисол учун, ҳар бир ўқитувчи болага табассум қилганида, унга гапирганида, унга ўқиб берганида, унга қўшиқ айтганида, қўлларида кўтариб юрганида, болага сенсор рағбатлантиришни беради. Бунинг натижасида боланинг миясида янги боғламлар ҳосил қилинади ва мия ривожланади. Шунинг учун, боланинг мияси ўзгарувчан дейишади. Ташқи кенг ижобий стимуллар боланинг миясини ривожлантиради. Салбийлари эса - унинг ривожланишини секинлаштиради.
  •  

Соғлом мия ривожланиши учун хавф омиллари

  • жароҳат
  • ҳиссий ёки жисмоний зўравонлик
  • қамбағаллик
  • таркибда қўрғошин миқдорини кўп бўлиши каби экологик токсинлар
  • ҳомиладорлик даврида ва туғишдан кейин ҳам жиддий зўравонликдан азоб чеккан ота-оналар 

Download 180.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling