Тема магистерской диссертации


Иқтисодиётнинг бош муаммоси: моддий эҳтиёжларнинг чексизлиги ва иқтисодий ресурсларнинг чекланганлиги


Download 1.45 Mb.
bet4/8
Sana10.10.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1696687
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-мавзу Фаннинг мавзуси, мақсади ва вазифалари

2. Иқтисодиётнинг бош муаммоси: моддий эҳтиёжларнинг чексизлиги ва иқтисодий ресурсларнинг чекланганлиги.

  • Давлат эса мамлакат фуқароларининг коллектив манфаатларини ифодалаб касалхоналар, мактаблар, театрлар, йўллар, ҳарбий аслаҳалар ва бошқа ижтимоий неъматларга эҳтиёж сезади.
  • Агар эътибор билан назар солсак, истеъмолчилар, корхоналар ва давлатнинг (жамиятнинг) моддий эҳтиёжлари чексиз эканлигига амин бўламиз. Чунки, бу эҳтиёжлар нафақат сон-саноқсиз, балки вақт ўтиши билан тўхтовсиз янгиланиб, кўпайиб бораётгани маълум бўлади. Янги товарлар ва хизматлар турларининг пайдо бўлиши бизнинг эҳтиёжларимиз чегараларини тинимсиз кенгайтириб боради.
  • Айрим эҳтиёжлар - масалан, озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой инсонларнинг биологик эҳтиёжлари туфайли, айримлари уларнинг яшаш манзили, маданияти, ижтимоий статуси, урф-одатлари ва қадриятлари таъсирида, айримлари эса техник тараққиёт ва глобал ривожланиш таъсирида вужудга келади.
  • Иқтисодий фаолиятнинг бош мақсади – жамият аъзоларининг турли-туман ва чексиз эҳтиёжларини имконият доирасида максимал қондиришга эришишдир.

2. Иқтисодиётнинг бош муаммоси: моддий эҳтиёжларнинг чексизлиги ва иқтисодий ресурсларнинг чекланганлиги.

  • Энди иккинчи фундаментал муаммо – чексиз эҳтиёжларни қондириш воситалари бўлган иқтисодий ресурсларнинг чекланганлиги масаласини кўриб чиқамиз.
  • “Иқтисодий ресурслар” деганда нимани тушунамиз? Иқтисодий ресурслар – товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш ва ишлар бажариш учун фойдаланиладиган барча табиий, меҳнат ва инсон томонидан яратилган ресурсларни ўз ичига олади.
  • Иқтисодий ресурсларга ер, фабрика ва заводлар бинолари, турли иншоотлар, асбоб-ускуналар, тракторлар ва машиналар, ишчи кучи, хомашё ва материаллар каби турли ишлаб чиқариш воситалари киради. Уларни шартли равишда учга ажратиш мумкин:
  • 1. Моддий ресурслар – ер, ер ости қазилма бойликлари, капитал, хомашё ва материаллар.
  • 2. Меҳнат ресурслари – ишчи кучи, мутахассислар ва тадбиркорлик қобилияти.
  • 3. Ахборот ва номоддий активлар.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling