Тема магистерской диссертации


Иқтисодий эҳтиёжлар ва иқтисодий неъматлар. Уларнинг мазмуни ва моҳияти


Download 1.45 Mb.
bet3/8
Sana10.10.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1696687
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-мавзу Фаннинг мавзуси, мақсади ва вазифалари

4. Иқтисодий эҳтиёжлар ва иқтисодий неъматлар. Уларнинг мазмуни ва моҳияти.

  • Инсоният табиатдан биологик, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маънавий ва бошқа характердаги турли-туман эҳтиёжлар қуршовида яратилган. Бу эҳтиёжлар ичида иқтисодий, яъни моддий эҳтиёжлар муҳим ўрин тутади. Моддий эҳтиёжлар - шахснинг, корхоналарнинг ва жамиятнинг фаолияти учун зарур бўлган эҳтиёжларни акс эттиради.
  • Биз моддий эҳтиёжларимизни қондириш ва фаровон ҳаёт кечиришимиз учун озиқ-овқатларга, кийим-кечакларга, турли хил товарлар ва хизматларга эҳтиёж сезамиз. Иқтисодий эҳтиёжларни қондириш воситалари иқтисодий неъматлар деб аталади. Айрим неъматларни инсониятга табиат истеъмолга тайёр ҳолатда инъом этган бўлса (масалан, сув, ёввойи мевалар ва ҳайвонлар), айримларини такрор ишлаб чиқариш зарур бўлади.
  • Баъзан бир хил эҳтиёжни турли хил неъматлар орқали қондириш мумкин. Масалан, гўшт маҳсулотига бўлган эҳтиёжимизни мол гўшти, қўй гўшти ёки парранда гўшти орқали қондириш мумкин. Бир хил эҳтиёжни қондирувчи турли неъматлар ўринбосар неъматлар деб аталади.

1. Иқтисодий эҳтиёжлар ва иқтисодий неъматлар. Уларнинг мазмуни ва моҳияти.

  • Баъзан иқтисодий эҳтиёжларни комплекс қондирадиган неъматлар ҳам мавжуд бўлади. Масалан, автомобилга бўлган эҳтиёж ўз навбатида бензин ва гаражларга эҳтиёжни юзага келтиради. Бундай неъматларни тўлдирувчи неъматлар деб атаймиз.
  • Бизнинг эҳтиёжларимизни қондириш учун талаб этиладиган аксарият иқтисодий неъматларни ишлаб чиқариш зарур бўлади. Бунинг учун эса маълум миқдордаги иқтисодий ресурслар, яъни ер, ишчи кучи, тадбиркорлик қобилияти, бошқарув малакаси, капитал, хомашё ва материаллар, ахборот талаб этилади. Иқтисодий эҳтиёжларни қондириш мақсадида ресурслардан фойдаланиб моддий неъматлар ишлаб чиқариш жараёнини иқтисодий тизим деб атаймиз.

2. Иқтисодиётнинг бош муаммоси: моддий эҳтиёжларнинг чексизлиги ва иқтисодий ресурсларнинг чекланганлиги.

  • Жамиятнинг бутун иқтисодий тизими асосан иккита фундаментал муаммо устига қурилган:
  • 1. Жамият ва унинг аъзолари бўлмиш индивудиал шахслар, корхоналар ва ташкилотларнинг моддий эҳтиёжлари чексиздир.
  • 2. Моддий эҳтиёжларни қондириш воситалари, яъни товарлар ва хизматларни ишлаб чиқариш учун зарур бўладиган иқтисодий ресурслар чекланган ёки тақчил (ноёб).
  • Истеъмолчиларнинг эҳтиёжлари турли-туман бўлиб, уларнинг рўйхати жуда кенг ва балки сон-саноқсиздир. Бу эҳтиёжларни қондириш учун зарур бўладиган товарлар ва хизматларни шартли равишда иккига, яъни бирламчи эҳтиёжларни қондирувчи предметлар ва ҳашам предметларига бўлиш мумкин. Баъзан айрим истеъмолчилар учун бирламчи саналган буюмлар иккинчи бир истеъмолчилар учун ҳашам ва дабдаба буюми бўлиши ҳам мумкин.
  • Худди инсонларники сингари корхоналар ва давлат ташкилотларининг ҳам эҳтиёжлари мавжуд. Масалан, корхоналар фаолият кўрсатиши учун бинолар, иншоотлар, хомашё ва ишчи кучига эҳтиёж сезади.
  • Иқтисодиётнинг бош муаммоси
  • Иқтисодиётнинг бош муаммоси

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling