Тавсия бериш карталари - улар баҳолаш ва прогноз қилиш карталарининг мантиқан
давоми бўлиб, ўзида ҳудудда бирор-бир аниқ амалий вазифани ечиш учун кўрсатма, тавсия
бериш ва муайян бир тадбирни тасвирлайдиган карталардир. Масалан, чўл зоналаридаги
ерларнинг шўрини ювиш ёки ҳудудларнинг намлигини қочириб, ишга яроқли қилиш тав-сиялари
ва ҳ.к.
Рақамли карталар - умуман олганда, бу компьютер хотирасида сақланадиган, автоматик
равишда ҳосил қилинадиган, турли визуал масалаларни ўзида автоматик ечадиган тасвирларнинг
(масалан, картографик, навигацион ва бошқаларнинг) рақамли ёзувидир. Рақамли картография
стандарти рақамли картани картографик генерализация қонуниятлари асосида қабул қилинган
проекцияда координаталар ва баландликлар системаларида ҳосил қилинган ер юзасининг
рақамли модели, деб таърифлайди.
Ҳозирги вақтда “Картография” фабрикасида умумтаълим мактаблари учун 1:1500000
масштабли карталар чоп этилмоқда. Буларда асосан республикамиз ҳудуди тасвирланмоқда.
Лекин бу масштабдаги картада республикамизнинг баъзи ҳудудларини, айниқса, Фарғона
водийси ва Хоразм вилоятини ўқиб тушуниш ниҳоятда қийин. Шу билан бир қаторда вилоятлар
ва иқтисодий ҳамда табиий-географик районларнинг карталари чоп этил-моқдаки, уларнинг ҳам
масштаблари ҳар хил бўлиб, бир тизимга солинмаган. Умуман олганда, республикамизда чоп
этилаётган карталарнинг масштаб тизимини ишлаб чиқиш зарур.
Фойдаланилагн адабиётлар:
1. Берлянт А.М. Геоинформационное картографирование. ─ М.: Астрея, 1997. ─ 64 с.
2. Лурье И.К. Геоинформационное картографирование. Методы геоинформатики и цифровой
обработки космических снимков. ─ М.: изд-во КДУ, 2008. ─ 428 с.
3. МакКой Д., Джонстон К. ArcGIS 9 Spatial Analyst. Руководство пользователя //ESRI Inc, 2001. -
М.: Дата+, 2002. ─ 216 с.
Do'stlaringiz bilan baham: |