Темир йўл транспорти соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш ва биргаликдаги юклар ташувини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида


қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар


Download 130.44 Kb.
bet2/3
Sana16.08.2023
Hajmi130.44 Kb.
#1667566
1   2   3
Bog'liq
Узбекистан-Азербайджан

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
1-модда
Ҳар бир Томон ўз давлати ҳудудида йўловчи ва юкларни темир йўлларда халқаро ташувларни амалга ошириш учун ўзаролик асосида энг қулай шароитларни таъминлайди.
Томонлар Европа — Кавказ — Осиё халқаро транспорт коридорига йўловчи ва юкларнинг қўшимча ҳажмини жалб этиш мақсадида, келишилган тариф сиёсатини юргазиш ва имтиёзларни қўллаш, интермодал ва мултимодал ташувларни кенгроқ қўллаш, транспорт коридори бўйлаб халқаро логистика марказларини барпо этишга йўналтирилган чора-тадбирларни кўрадилар.
Томонлар, икки томонлама ва кўп томонлама асосда эришилган аҳдлашувларга мувофиқ экспедиторлик хизматларини амалга оширишга кўмаклашадилар.
2-модда
Ушбу Битим мақсадлари учун қуйидагилар Томонларнинг ваколатли органлари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси учун — Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» Давлат акциядорлик темир йўл компанияси;
Озарбайжон Республикаси учун — Транспорт вазирлиги.
3-модда
Ҳар бир Томон ўз қонунчилиги ва амалдаги халқаро-ҳуқуқий нормалар доирасида йўловчилар ташиш, ҳаракатланувчи составни ўтказиш ва юкларни ташишни, шу жумладан учинчи давлатларга/дан транзитини таъминлайдилар.
Томонлар ўз ҳудудлари бўйлаб қўшимча транзит юклар оқимини жалб қилиш мақсадида, Томонлар ўз ваколатли органларига тегишли Битим имзолаш орқали келишилган тариф сиёсатини, тарифларга преференцияларни мавжуд темир йўллари ҳамда янги Баку — Тбилиси — Карс темир йўли бўйлаб бириктирилган транзит юк ташувларга қўллашни топширадилар.
Европа — Кавказ — Осиё транспорт коридори рақобатбардошлигини янада ривожлантириш мақсадида, Томонлар ЕИ ва БМТ халқаро дастурларининг самарадорлигини ошириш бўйича, транспорт коммуникациялари ва транспорт секторига инвестицияларни жалб қилиш учун мақбул шароит яратиш бўйича биргаликда ҳаракат қиладилар.
4-модда
Томонлар тузиладиган икки томонлама шартномаларда белгиланган ҳажмларда темир йўл транспорти эҳтиёжлари учун техника, ускуналар, эҳтиёт қисмлари, моддий, ёқилғи-энергетика манбалари ва мойларни ўзаро етказиб беришни таъминловчи Ўзбекистон Республикаси билан Озарбайжон Республикасининг моддий-техника таъминоти ташкилотлари ҳамда муассасалари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларга кўмаклашадилар.
5-модда
Томонлар ўзининг миллий қонунларга мувофиқ ўз давлатлари ҳудудида йўловчи ва юкларни темир йўл транспортида ташишни амалга ошириш хавфсизлигини таъминлайдилар.
Томонлардан бирининг транспорт воситалари, ходимлари, йўловчилари ёки юклари иштирокида авария ёки бахтсиз ҳодисалар юз берганда бошқа Томон, тегишли транспорт воситасини рўйхатдан ўтказган Томонни бу тўғрида хабардор қилади ва тергов натижалари тўғрисида ахборот беради.
Зарарни қоплаш Томонлар учун кучга кирган, ушбу масалани тартибга солувчи халқаро ҳужжатлар асосида ҳал этилади.
6-модда
Томонлар хизмат кўрсатувчи ходимлари ва ишлари поездлар йўналиши бўйича ўтадиган шахсларнинг меҳнат шарт-шароитлари хавфсизлигини таъминлайдилар, бошқа Томон давлатининг ҳудудида турган темир йўл ходимларига уларнинг хизмат мажбуриятларини бажаришда, шартнома асосида овқатланиш ва дам олишни ташкил этишда кўмаклашадилар.
Томонларнинг ҳар бири бошқа Томоннинг хизмат кўрсатувчи ходимларига давлатлари қонунчилигида кўрсатилган ҳажмда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатадилар.
7-модда
Томонлар ўзларининг миллий қонунларига мувофиқ ўз давлатларининг ҳудудларида бошқа Томоннинг темир йўл транспорт корхоналари ва акционерлик жамиятлари, компаниялари ваколатхоналарининг фаолият олиб боришлари учун шарт-шароитлар яратишга кўмаклашадилар.
8-модда
Томонлар темир йўл транспорти мутахассисларини тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қиладилар.
Тегишли ўқув муассасасини тамомлагандан сўнг, берилган ихтисослик ҳужжатлари иккала Томон давлатининг ҳудудларида уларнинг миллий қонунчилигига мувофиқ тегишли процедуралар ўтказилгач, бир хил юридик кучга эга бўлади.
9-модда
Томонлар ушбу Битимнинг алоҳида қоидаларини амалга ошириш мақсадида темир йўл транспортини бошқариш бўйича ваколатли органларга зарур ҳолларда тегишли ҳужжатлар тузиш ҳуқуқини берадилар.

Download 130.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling