10-модда
Томонлар темир йўл ташувлари соҳасида бошқа Томоннинг манфаатларига дахлдор қабул қилинган ёки тайёрланаётган қарорлар тўғрисида бир-бирларини хабардор қиладилар.
11-модда
Иккала Томон давлатларининг ҳудуди бўйлаб
ташувлар, шунингдек уларнинг давлатлари ҳудуди орқали ҳарбий мақсаддаги юклар ёки бошқа хавфли юкларнинг транзит ўтиши Томонларнинг миллий қонунчилиги билан тартибга солинади.
12-модда
Ушбу Битимни талқин қилиш ёки қўллашда юзага келадиган барча баҳсли масалаларни Томонлар музокаралар ва маслаҳатлашувлар орқали ҳал қиладилар.
13-модда
Томонларнинг ўзаро келишувига биноан ушбу Битимга унинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланадиган, алоҳида протоколлар билан расмийлаштириладиган ва 14-моддада кўрсатилган тартибда кучга кирадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
14-модда
Ушбу Битим Томонларнинг унинг кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат процедураларини бажарганлиги тўғрисидаги сўнгги ёзма хабарномани олган санадан бошлаб кучга киради.
Ушбу Битим беш йил муддатга тузилади. Томонлардан ҳеч бири унинг амалдаги муддатининг якунидан камида олти ой аввал бошқа Томонни Битим амал қилишини тўхтатиш тўғрисида ёзма равишда хабардор қилмаса, унинг амал қилиш муддати кейинги беш йиллик муддатга ўз-ўзидан узайтирилади.
Ушбу Битимнинг амал қилиши тўхтатилган ҳолда, унинг қоидалари у амал қилган даврда тузилган барча тегишли ҳужжатларга нисбатан уларнинг тўла бажарилишига қадар қўлланилади.
Боку шаҳрида 2008 йил 11
сентябрда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, озарбайжон ва
рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил юридик кучга эга. Ушбу Битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган ҳолда рус тилидаги матндан фойдаланилади.
(имзолар)