Темир йўл транспортининг пайдо бўлиши ва ривожланиш тарихи


Download 0.59 Mb.
bet1/5
Sana19.06.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1626009
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1-Маъруза


Маъруза 1
Йўл хўжалиги тўғрисида умумий тушунча. Йўл хўжалигининг структураси. Йўлнинг устки қурилмаси элементлари. Рельсларнинг қўлланилиши ва уларнинг геометрик ўлчамлари.
Темир йўл транспортининг пайдо бўлиши ва ривожланиш тарихи
Илк бор темир йўл сифатида металлургия заводи цехларида ва конларда ички технологик ташишлар учун изли йўллар қўлланган. Ёғоч изли йўллар орқали арқон ва сув чархпалаги ёрдамида руда ортилган аравачалар (вагонетка) ҳаракатланган. Кейинчалик ёғоч изларнинг устини темир ленталар билан қоплаб, ҳаракатни енгиллаштиришга эришилган. XVIII аср охирида биринчи чўян изли йўллар пайдо бўлган ва аравачалар отли улов ёрдамида ҳаракатланган. Аммо, улар саноатда ишлаб чиқаришнинг машиналаштирилиши давридаги талабларни қондира олмаган.
и
Россиялик ихтирочи П.П.Ползунов ва инглиз ихтирочиси Д.Уатт томонидан буғ машинасининг яратилиши механиқ куч билан тортиш имконини берди.
1803-йилда инглиз ихтирочиси Р. Тревитик томонидан биринчи транспорт машинаси- паровоз яратилиб изли йўл бўйлаб буғ машинаси ёрдамида ҳаракатлантирилди (расм 2.1). Аввалига ҳаракат буғ машинасидан ғилдиракларга тишли узатиш орқали берилди.

Россияда темир йўл транспортининг ривожланиш тарихи
Урал заводчилари Демидовлар қўлида ишлаган Нижний Тагил заводи механиги ота-ўғил Е.А.Черепанов ва М.Е.Черепановлар Россияда биринчи паровоз ва биринчи темир йўлни қуриб, 1834-йил августида ишга туширдилар (расм 1.2). Иккинчи паровоз 1835-йилда қурилиб, темир йўлларнинг узунлиги 3,5 километрга етказилди ва унда юклардан ташқари йўловчилар ҳам ташила бошланди. Аммо Черепановларнинг бу ихтироларига уларнинг тириклик чоғларида эътибор қилинмади.

Фақат, 1834-йилда Россияга келиб темир йўл қурилишини асослаб берган Вена университетининг профессори Ф.А.Герстнернинг таклифи билан умумфойдаланиш учун Россияда биринчи темир йўл С.Петербургдан Царское селогача 27 км узунликда қурилди. Унда 42 та катта бўлмаган ёғоч кўприклар, беш станция қуриб битказилди ва 1837-йилнинг 11-ноябрида фойдаланиш учун расмий равишда ишга туширилди.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling