Темир йўл транспортининг пайдо бўлиши ва ривожланиш тарихи


Download 0.59 Mb.
bet5/5
Sana19.06.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1626009
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-Маъруза

2.1.2. Рельсларнинг асосий турлари ва типлари
Замонавий рельсларнинг прототипи бўлиб у ёки бу даражада ишлов берилган тўсинлардан иборат ёғоч рельслар ҳисобланади.
1630 йили тўғрибурчак кесимли ёғоч рельслар пайдо бўлди. Рельс юқори қисми камроқ едирилиши ҳамда аравалар ҳаракатига қаршиликни камайтириш учун ана шундай рельс-тўсинларнинг юқори қисми унча қалин бўлмаган темир билан қопланадиган бўлди. Шу сабабли уларни дастлабки темир рельслар деб айтиш мумкин. XVIII асрнинг иккинчи ярмида юпқа темир қатлами (полоса) ўрнига тоғорасимон чўян рельслар, сўнг (1776 й.) – бурчакли чўян ва темир рельслар қўллана бошлади. Темир йўл излари ривожининг кейинги босқичи деб Англияда 1789 йили ётқизилган Жессопнинг қўзиқорин шаклли рельсларини айтиш мумкин.
Юқорида айтиб ўтилган барча рельслар от билан тортиш учун, экипажидан катта юклама тушмайдиган ҳамда ҳаракат тезлиги катта бўлмаган йўллар учун мўлжалланган эди. Буғ, кейинроқ электрдан ҳам тортиш кучи сифатида фойдаланиш, ўққа тушадиган юкламаларнинг ортиши рельснинг ишлаш характери ва шароитларини, шу билан боғлиқ равишда, унинг профили ва ўлчамларини танлашга бўлган ёндашувни ҳам ўзгартирди.
Рельсни кўплаб таянчлар устида жойлашган тўсин (балка) деб қараш мумкин. Букилишга ишлайдиган балка учун энг мақбул шакл икки тавр бўлиб, айнан шу шакл рельс кўндаланг кесими учун асос қилиб олинган. Рельснинг сирпаниш юзаси букилганида нафақат сиқилишга, балки едирилишга ҳам ишлагани туфайли икки таврнинг юқори қисмини қуйи қисмига нисбатан қалинроқ (едирилишини ҳисобга олган ҳолда) қилиб ишлаган маъқул. Айнан шу сабаб таглиги кенг рельсни келтириб чиқарди. Бундай рельсни 1830 йил америкалик Стивенс таклиф этди ва у 1832 йилдан бошлаб Виньоль туфайли Англияда ҳам қўлланиб, Европада Виньоль рельси номи билан кенг тарқалди.
Таглиги кенг рельс уч асосий қисмдан ташкил топган: каллак, таглик ва уларни бирлаштирувчи бўйинча. Юқориси едирилиб ишдан чиққанидан сўнг икки таврнинг қуйи “токчаси”ни каллак сифатида қўллаш фикри икки каллакли рельс яратилишига олиб келди.
1835 йили Англияда муҳандис Локке томонидан тақдим этилган бундай рельс дастлабки инглиз темир йўлларини қуришда ишлатилиб, адабиётларда Стефенсон рельси номи билан танилди. Бироқ қуйи каллакдан сирпаниш юзаси ўрнида фойдаланиш ғояси амалга ошмай қолди, чунки юқори каллак ейилиши билан қуйи каллакнинг таяниш жойларида эзилмалар пайдо бўларди. Бундан ташқари, икки каллакли рельсларни ўрнатиш учун чўян ёки пўлатдан ясалган қўпол, массаси 30 кг дан ортиқ бўлган таянч стуллари талаб этиларди. Икки каллакли рельслар узунлиги у қадар катта бўлмай, улар ҳам асосан Англияда жойлашган. Бугунги кунга келиб жаҳоннинг темир йўлларида таглиги кенг рельслар кенг тарқалган.
Рельс ўта чидамли пўлатдан тайёрланади. Релслар оғирлиги ва кўндаланг профилига боғлиқ ҳолда Р50, Р65 ва Р75 турларга бўлинади. Р ҳарфи «релс»ни билдиради, рақам эса 1 м узунликдаги релснинг яхлитланган массасини килограммларда ифодалайди. Релсни букишга ҳаракат қиладиган вертикал юкланиш релсга энг кўп таъсир кўрсатиши сабабли унинг энг мақсадга мувофиқ шакли қўштаврли релс бўлиб, металл сарфини тежаш имконини беради.

Ўзбекистон темир йўллари учун рельслар асосан Россия Федерациясидан (ГОСТ 8161-75, ГОСТ 24182-80, ГОСТ 18267-82, ГОСТ Р 51685-2000), шунингдек Австрия ва Япониядан олиб келинади.


2001 йилдан бери амал қилаётган ГОСТ Р 51685 – 2000 га мувофиқ МДҲ мамлакатлари темир йўлларида (шу жумладан «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК да ҳам) рельслар қуйидаги турларга бўлинади:
- типлари бўйича: P50, P65, P65K (йўлнинг эгри участкаларининг ташқи изи учун), P75;
- сифат тоифалари бўйича: В – олий тоифали термо ишловдан ўтган рельслар; T1, T2 - термо ишловдан ўтган рельслар; H - термо ишловдан ўтмаган рельслар;
- болт учун тирқиши бор-йўқлигига кўра: ҳар икки учида тирқиши бўлган; тирқиши бўлмаган;
- пўлатни эритиш усулига кўра: М - мартен пўлатидан, К - конвертер пўлатидан, Э – электр пўлатидан.
- дастлабки заготовка турига кўра: қуймадан; узлуксиз-қуйма заготовкалардан (УҚЗ) (НЛЗ);
- флокенга қарши ишлов бериш усулига кўра: вакуумланган пўлатдан; назорат остидаги совутишдан ўтган; изотермик ишловдан ўтган.
Рельслар кўндаланг кесимининг шакли ва асосий (назорат остидаги) ўлчамлари 51-расм ҳамда 8-жадвалда келтирилган параметрларга мувофиқ келиши шарт.



51-расм. Рельс кўндаланг кесимининг асосий ўлчамлари


8-ж а д в а л
Рельсларнинг геометрик тавсифлари


Кўндаланг кесим ўлчамининг номланиши

Рельс типи учун ўлчам қиймати, мм




P50

P65

P65K

P75

Рельс баландлиги Н

152

180

181

192

Бўйинча баландлиги h

83

105

105

104

Каллак эни b

72

75

75

75

Таглик эни B

132

150

150

150

Бўйинча қалинлиги e

16

18

18

20

Перо баландлиги m

10,5

11,2

11,2

13,5

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling