Темир йўл транспортининг пайдо бўлиши ва ривожланиш тарихи
лик ларда R≤1200м ва V≥120 км/с
Download 0.59 Mb.
|
1-Маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Оғир 25-50 65
- Юқорида гидек Нормал 25 гача
. Рельслар 2.1.1. Рельслар нима учун керак ва уларга қўйиладиган талаблар Рельслар — юқори қурилманинг бош элементи ҳисобланади. улар ҳаракатдаги таркиб ғилдиракларидан босимни қабул қилиб, уни қуйироқдаги элементларга узатади, шунингдек ҳаракатдаги таркиб ҳаракатланганида унинг ғилдиракларини йўналтириб туради. Автоблокировкали участкаларда рельслар сигнал токи учун, электр тортувида эса – тескари тортув токи учун ҳам ўтказгич вазифасини бажаради. Рельсларга қўйиладиган асосий талаблар шундаки, улар пишиқ ва мустаҳкам бўлиши; поездларнинг белгиланган максимал тезликда хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаши; узоқ муддат хизмат қилиши ва уларни ишлаб чиқариш ва фойдаланиш сақлаш қиммат тушмаслиги ва қулай бўлиши шарт. Аниқ қилиб айтганда бу қуйидагиларни англатади: - ҳаракатдаги таркиб ҳамда ҳарорат таъсирида йўлнинг барқарор(турғун)лигини таъминлаш мақсадида рельслар оғир бўлиши шарт. Шу билан бирга металлни тежаш ҳамда уларни тайёрлаш, ташиш, алмаштириш қулайлиги учун улар имкон қадар енгил бўлиши лозим; - ҳаракатчан юклама остида букилишга яхшироқ қаршилик кўрсатиш учун рельслар етарлича қаттиқ бўлиши (зарур инерция моментига эга бўлиши) керак. Ҳаракатдаги таркибнинг юриш қисмлари шикастланиши, рельсларнинг эзилиши ва синишига олиб келадиган ғилдиракларнинг рельсга қаттиқ урилишининг олдини олиш мақсадида улар етарли даражада эгилувчан бўлиши шарт; - ҳаракатдаги таркибнинг зарб-динамик таъсиридан рельс синишининг олдини олиш учун унинг материали қовушқоқ бўлиши лозим. Бироқ рельслар ғилдираклардан бир ерга жамланган куч қабул қилиб олгани сабабли металл эзилмаслиги, едирилмаслиги, ҳамда меъёрида қаттиқ бўлиши талаб этилади; - рельслар ҳамда локомотивнинг етакчи ғилдираклари орасида зарур илашиш кучини таъминлаш мақсадида рельснинг сирпаниш юзаси бироз ғадир-будур бўлиши керак. Ғилдираклар ҳаракатига қаршиликни камайтириш учун эса унинг сирпаниш юзаси силлиқ бўлиши талаб этилади; йўл хўжалигини юритишни соддалаштириш учун рельс типлари сони минимал бўлиши керак. Металлни тежашга қаратилган давлат манфаатлари эса бир хил типли рельслардан турли эксплуатация шароитларида фойдаланиш мақсадга номувофиқ, шу сабабли рельс типлари сони маълум чегараларда минимал бўлиши лозим. Шундай қилиб, рельсларга қўйиладиган талаблар ва шартлар, бир вақтнинг ўзида муҳим, зарур ва ўзаро қарама-қаршидир. Шу сабабли, бу ҳолда муайян шароитлардан келиб чиқиб аксарият айтиб ўтилган талабларни қониқтирадиган рельс оптимал вариант деб топилади. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling