Темирбетон конструкцияларини ҳисоблашнинг асосий мақсади ва вазифалари


Download 21.9 Kb.
bet2/3
Sana02.11.2023
Hajmi21.9 Kb.
#1741232
1   2   3
Bog'liq
1.Темирбетон конструкцияларини ҳисоблашнинг асосий мақсади ва вазифалари

2 Темирбетоннинг моҳияти
Жуда қадим замонлардан бери бизнинг юртимизда қадимий ноёб бино ва иншоотлар барпо этилган бўлиб, уларнинг асоси ёғоч, тош, ғишт материаллари бўлган ва бу бинолар зилзила, иқлим шароити таьсирига бардошлиги билан тахсинга сазовор. Фан ва техника тараққий этиб бинокорликда металл, темирбетон сингари прогрессив қурилиш материалларини пайдо бўлиши, бино ва иншоотларнинг бикирлигини ошишига ва уларнинг «синчи» яъни каркасларини лойиҳасида ушбу материалларни қўлланилиши энг самарали ечим сифатида ўз аксини топди. Эндиликда бинолар ёғоч синчлардан эмас балки пўлат ва темирбетон каркаслардан тикланмоқда. Янги материалларнинг физик-механик хоссалари, қўлланиш имкониятлари ёғоч, тош, ғишт материалларидан тубдан фарқ қилгандиги, лойиҳаланаётган бино ва иншооотларнинг конструктив схемаларининг мураккаблиги билан фарқ қилади. Бино ва иншоотларнинг конструкциялари учун узоқ муддатга чидамли, олов бардош ва иқтисодий жиҳатдан тежамли бўлган хом-ашё тури қабул қилинади. Бетон қурилиш материаллари ичида энг кўп ишлатилишига сабаб, нафақат унинг мустаҳкамлигининг юқорилиги, балки таннархи бошқа материалларга нисбатан анча арзон, махаллий хом ашёлардан тайёрланганлиги билан ҳам муҳимдир. Бетон мустаҳкамлиги йилдан йилга ортиб боради, бу ҳусусият темирбетон конструкциялари узоқ даврга чидамли эканлигини кўрсатади, бетон исталган архитектура ва конструктив шакилларни қабул қила олади. Бетон анизатроп материал бўлиб, унинг мустаҳкамлиги қуйидаги омилларга боғлиқ: таркиби, боғловчи ва тўлдирувчининг тури, сув ва цементнинг нисбати (W/C), тайёрлаш усули, қотиш шароити, бетоннинг ёши, намуналарнинг шакли ва ўлчамлари, куч таъсирининг давомийлиги кабилардан иборат. Бетон ва арматура биргаликда темирбетон конструкциясини ҳосил қилади. Бетон ва арматуранинг бирга ишлаш сабаблари: -бетон қотиш жараёнида хажмий қисқариши, цементнинг елимлаши, арматуранинг юзасининг даврийлиги ҳисобига тишланади. -зич бетон арматурани занглаш ва ёнғиндан сақлайди. -пўлат арматура билан бетоннинг температура таъсирида чизиқли кенгайши коэффицентлари бир-бирига жуда яқинлиги Бетоннинг сув ўтказмаслиги, совуққа чидамлилиги, емирилишга бардошлилиги, иссиқ ва товуш ўтказмаслиги, ишқор таъсирига чидамлилиги, унинг физик хусусиятлари ҳисобланади. Иншоотларни қандай мақсадларда фойдаланишларига қараб бетонлар: конструкцион ва махсус бетон турларига бўлинади. Зичлигига қараб, бетонлар қуйидагича тавсифланади: ўта оғир, оғир, енгил.

Download 21.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling