Темирбетон конструкцияларини ҳисоблашнинг асосий мақсади ва вазифалари


Download 21.9 Kb.
bet1/3
Sana02.11.2023
Hajmi21.9 Kb.
#1741232
  1   2   3
Bog'liq
1.Темирбетон конструкцияларини ҳисоблашнинг асосий мақсади ва вазифалари


  1. Темирбетон конструкцияларини ҳисоблашнинг асосий мақсади ва вазифалари

Ташқи юклар таъсиридан конструкция элементларида ҳосил бўладиган ички зўриқишларни аниқлаш, талаб этилган арматура миқдорини ҳамда конструкциянинг энг тежамли ўлчамларини танлаш, ишчи чизмаларини тайёрлаш ва меъёрий хужжатлар билан ишлаш кўникмаларини шакиллантириш фанни ўзлаштиришдаги асосий вазифалардин бири ҳисобланади. Лойиҳа қилинаётган объектнинг фукционал талабларидан келиб чиққан холда конструктув схемаларни танлаш, қурилиш меъёрлари талаби асосида, ҳисоб ишларини амалга ошириш муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Темирбетон конструкцияларини ҳисоблашнинг асосий вазифасига уларни лойиҳалаш ва ҳисоблаш усулларни ўргатиш, қурилишдаги меъёрий хужжатлар билан ишлаш муҳим ҳисобланади. Элементнинг нормал кесим юзасини самарали шакли ва ўлчамларини, бетоннинг оптимал синфи, ишчи арматуранинг синфи, кесим юзасини ва элементни ёрилишга бардошлиги ва бикирлигини ҳисобга оладиган кесим юза ҳисобий кесим юза дейилади. Конструкцияларнинг лойиҳалаш ва ҳисоблашда, бино ва иноотларни мустаҳкамлиги, устиворлиги ва бикирлигини таъминлайдиган ҳисобий куч ва ички зўриқишларни аниқлашдан иборат.

.
Темирбетон конструкцияларига қўйиладиган талаблар

Ҳозирги кунда қурилиш саноатининг асоси темирбетон конструкциялари ҳисобланади. Қурилишда темирбетон конструкциялари кенг миқёсда қўлланилмоқда, бунга асосий сабаб унинг юк кўтариш қобилиатини юқорилиги, ҳар хил кучланганлик ҳолатларида ва зарарли муҳитларда устивор ишлашидир. Темирбетон конструкцияларига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат: 1. Бино ва иншоотлар конструкциялари эстетик жиҳатдан чиройли ва фойдаланишга қулай бўлиши керак. 2. Бино ва иншоотлар конструкциялари талаб этилган юк кўтариш қобилиятига эга бўлиши керак (мустаҳкам, бикир ва устивор) 3. Тайёрлаш ва монтаж қилишда кам меҳнат талаб этилиши керак. 4. Бино ва иншоотларни қуриш муддатини ва меҳнат сарф ҳаражатини қисқаришига эришиш керак. Бетон сиқилишга яхши, чўзилишга суст қаршилик кўрсатганлиги сабабли, арматурасиз тўсин кўп юк кўтара олмайди. Агар тўсиннинг чўзилиш қисмига арматура жойланса тўсиннинг юк кўтариш қобилияти, тахминан 20 маротабага ортади. Бунда конструкциядаги арматура чўзилиш қисмидаги чўзувчи кучларини ўзига қабул қилади. Пўлат сиқилиш ва чўзилишга ҳам яхши қаршилик кўрсатганлиги учун сиқилишга ишлайдиган темирбетон конструкцияларни кесим юзасини камайтиради ва юк кўтариш қобилиятини оширади.




Download 21.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling