Темирбетон конструкцияларини ҳисоблашнинг асосий мақсади ва вазифалари


Темирбетон конструкциялар ҳақида умумий маълумотлар


Download 21.9 Kb.
bet3/3
Sana02.11.2023
Hajmi21.9 Kb.
#1741232
1   2   3
Bog'liq
1.Темирбетон конструкцияларини ҳисоблашнинг асосий мақсади ва вазифалари

3 Темирбетон конструкциялар ҳақида умумий маълумотлар
Бетон ва арматурадан ташқил топган қурилиш материали темирбетон деб номланади. Пўлат илгари темир деб номланган. Бетон, ҳамма тош материаллар каби сиқилишга яхши, чўзилишга 10-20 баробар кам 19 мустаҳкамликка эга, шунинг учун бетонни чўзилувчи кучланишларни қабул қилувчи элемент сифатида арматура қўйилади. Бетондан бир хил таркибли иккита тўсин тайёрлаймиз. Бирига бетон, иккинчисига пўлатли стержен ўрнатамиз. Бетон тўсин мустаҳкамликни олгандан сўнг, секин-аста юк қўйиб, уни орттириб борамиз. Бетонли тўсинда пастки қисмида дарз ҳосил бўлади, бетон тўсин кичик юк таъсирида синади. Пўлат стерженли тўсинда биринчи дарз тахминан бетон тўсинни бузилиши учун тушадиган юкка тенг юк таъсирида пайдо бўлади. Тўсиннинг бузилиши юк таъсир этганда содир бўлади, чунки тўсиндаги дарзлар пайдо бўлгандан кейин чўзилувчи юкларни арматуралар қабул қилади. Темирбетоннинг самарадорлиги унинг қуйидаги хусусиятлари орқали белгиланади: -бетон сиқилганда юқори мустаҳкамликка эга (40 МПа гача), пўлат эса чўзилганда ва сиқилганда (240 МПа дан то 1500 МПа гача); - арматура бетон билан маҳкам бирикади ва бетон бузилиши давригача силжимайди. - пўлат ва бетон бир хил тўғри чизиқли ҳарорат кенгайиши коэффициентига эга, шунинг учун ҳарорат ошганда ва пасайганда элементни бузадиган хавфли кучланишлар ҳосил бўлмайди. - бетон арматурани керакли бўлган ёнғинбардошлик ва узоқ муддатга чидамлилигини таъминлаган ҳолда емирилиш ва юқори ҳароратдан (ёнғинлардан) ишончли ҳимоялайди.

Олдиндан зўриқтирилган темирбетон конструкциялари
Кучланиши тахминан 30 МПа га тенг бўлган кучланишнинг темирбетон элементининг бўйлама қисмидаги арматурага таъсирида дарзлар ҳосил бўлади. Фойдаланилаётган арматуранинг бўйлама қисмига таъсир этаётган кучланиш 200-300 МПа га боради, бунда дарз ёриқлари кенглиги 0,2...0,4 мм гача бўлади. Бундай ёриқлар ҳарорат – намлик нормал шароитда бўлган ҳолатда элемент арматурани хавфли емирилишига олиб келмайди. 20 Юқори мустаҳкамликка эга бўлган арматуралардан фойдаланилганда, кучланш 400-800 МПа бўлганда, дарз кетган ёриқлар кенглиги 0,5...3 ммга боради ва бунда арматура емирилишдан ҳимояланмаган бўлади. Бундан ташқари элементни эгилиши сезиларли даражада ортиб бориши мумкин. Бу ҳолатга тушмаслик мақсадида олдиндан зўриқтирилган юқори мустаҳкамликка эга бўлган арматурадан фойдаланилади. Темирбетонни олдиндан (тайёрлаш жараёнида) зўриқтирилади, бунда фойдаланиш учун қўйилган бетонда сиқилувчи кучланиш пайдо бўлади. Юқори мустаҳкамли пўлат арматура таянчларга мустаҳкамланади, домкрат билан тортиб, қолип бетон билан тўлдирилгандан сўнг, бетон қотиши билан ўзак учлари қирқилади ва у бетонни пастки қисмини қисиб таранглайди. Оддий темирбетон элементни юклатилганда пастки қисмида чўзилувчи кучланиш ҳосил бўлади, ушбу конструкцияда эса, сиқилувчи кучланиш ҳосил бўлади. Юкланиш Fо бўлганда пастки толаларда кучланиш нолга тенг бўлади. Қўшимча юклатишни давом эттирилгандан сўнг пастки қисмда дарзлар ҳосил бўла бошлайди.

Мавзу: Қандай конструкциялар олдиндан зўриққан конструкциялар дейилад.


Режа:

1 Темирбетон конструкцияларини ҳисоблашнинг асосий мақсади ва вазифалари


2 Темирбетоннинг моҳияти
3 Темирбетон конструкциялар ҳақида умумий маълумотлар
4 Хулоса
5Фойдали Адабийотлар
Download 21.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling