Темперамент типлари


«Мавжуд бўлмаган ҳайвон» проектив тести


Download 165.97 Kb.
bet3/7
Sana01.03.2023
Hajmi165.97 Kb.
#1242503
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Методика таҳлиллари

«Мавжуд бўлмаган ҳайвон» проектив тести


Мақсад: Боланинг ички ҳис-туйғуларида кечаётган салбий ҳусусиятларни юзага чиқариш. Уларнинг характер хусусиятларида шаклланиб бораётган агрессивлик, ўжарлик, қайсарлик, келажакка ишончсизлик каби иллатлар мавжудлигини аниқлаш.
Керакли жиҳозлар: Оддий ўрта юмшоқликдаги унча қаттиқ бўлмаган қалам ва оқ қоғоз. (Рангли қалам ишлатилмайди).
Кўрсатма: Биринчи навбатда мактаб психологи ўқувчилар билан умумий тарзда самий савол-жавоб ўтказиши, яъни уларни топшириқни эркин бажаришга ҳозирлаши лозим. Сўнг болаларга «Оламда мавжуд бўлмаган ҳайвон расмини тасвирлаб беринг ва унга мавжуд бўлмаган исм беринг. Мавжуд бўлгану лекин йўқ бўлиб кетган ҳайвонларнинг расмини чизиш мумкин эмас» - деб мурожаат этилади. Машғулот олиб борувчи эса ўзи топшириқнинг бажарилиш жараёнини диққат билан кузатади.
Расм чизиб бўлингандан сўнг –савол-жавоб орқали максимал маълумот олиш. Жинси, ёши, …….. аниқланади. Агрессив характерга эга бўлган деталларнинг ишлатилиши ва нима учун чизилгани ҳақида маълумот олишга ҳаракат қилинади. Ҳайвонларнинг яшаш шароити, овқатланиши, кўпайиши ва душманлари билан муносабатлари ҳақида суҳбат уюштирилади.
Агар тадқиқ қилинувчи жавобга тайёр бўлмаса, ҳайвоннинг бир куни ҳақида гапириб бериш таклиф этилади.
Агар тадқиқ қилинувчи қанчалик ўзи яратган ҳайвонга юқори баҳо берса, демак у шунчалик ҳайвонни ўзига яқинлаштиради ва ўзида бор хусусиятларни ўзи сезмаган ҳолда чизган расмига мўлжалланган ва маълумотлар тўплашга қаратилган бўлиши керак.
Биринчи таасуротларда – тадқиқланувчининг эмоционал ҳолати, ички балансдаги баъзи бир ҳолатлар, етишмовчиликларнинг мавжудлиги.
Бу тадқиқотдан олинган маълумотлар тўла идрок қилиниши ва махсус анализ қилиниши зарур. Анализ қилинаётган ва идрок объектга айланган расмдаги барча деталлар катта аҳамиятга эга ва қимматлидир. Умумий таасуротда тадқиқ қилинувчини ўзи чизган расмга бўлган муносабати ҳам аҳамиятлидир.
Расмнинг анализ объектлари:

  1. Формалиги:

а) Фазодаги семантик жойланиши расмдаги барча деталлар катта аҳамиятга эга ва қимматлидир. Умумий таассуротда тадқиқ қилинувчини ўзи чизган расмга бўлган муносабати ҳам аҳамиятлидир.

Download 165.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling