Тенденцияларини эконометрик моделлаштириш


Тадқиқотнинг илмий янгилиги


Download 2.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/27
Sana22.10.2023
Hajmi2.19 Mb.
#1716068
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
oziq ovqat sanoatining rivozhlanish tendentsiyalarini ekonometrik

Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
республика озиқ-овқат саноатидаги таркибий ўзгаришларни моделлаш-
тириш жараёнида ўн иккита асосий озиқ-овқат маҳсулотлари гуруҳини 
ишлаб чиқариш таркиби учун 0,43 – 41,68 оралиғида эталон қийматлар 
аниқланган; 
озиқ-овқат саноатини ривожлантиришда кўп омилли эмпирик ёндашув 
ва мақсадли моделлаштириш индексларини қўллаш ишлаб чиқариш 



тенденциясининг прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқишда экспорт улуши 
ва таркибий ўзгаришларни эътиборга олган ҳолда такомиллаштирилган; 
озиқ-овқат саноатининг статистик таҳлили ва модернизациялашни 
баҳолаш методикаси соҳа хусусияти асосида маҳсулотлар ишлаб чиқаришда 
ўртача оғишлар, тебраниш, корреляцион боғланиш, апроксимация ва 
детерминация қийматлари ҳамда ишлаб чиқариш функцияси каби муҳим 
таъсир омилларини комплекс аниқлаган ҳолда такомиллаштирилган; 
миллий озиқ-овқат саноатининг ўзига хос хусусиятларидан келиб 
чиққан ҳолда Кобб-Дуглас ишлаб чиқариш модели таҳлил ва прогноз 
жараёнида ишлаб чиқаришга инвестицияларни (K) устувор киритиш ва янги 
технологияларни жадал жорий этиш негизида такомиллаштирилган. 
Тадқиқотнинг амалий натижаси қуйидагилардан иборат: 
республика озиқ-овқат саноатининг макроиқтисодий ривожланиш 
тенденцияларидаги 
муаммолар 
аниқланган 
ва 
озиқ-овқат 
саноат 
тармоқларининг 
ривожланиш 
тенденцияларини 
ифодаловчи 
тренд 
тенгламалар ишлаб чиқилган;
озиқ-овқат саноатининг интенсив ўсиш суръатларига таъсир этувчи 
омиллар аниқланган ва озиқ-овқат саноатининг ишлаб чиқариш 
самарадорлиги баҳоланган ҳамда озиқ-овқат саноати тармоғидаги даврий 
ишлаб чиқаришнинг таркибий тузилмаси фаолияти баҳоланган;
республика озиқ-овқат саноатининг ривожланиш даражалари баҳолан-
ган ҳамда озиқ-овқат саноат тармоғини мутаносиб ривожлантириш бўйича 
илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган;
озиқ-овқат саноати ишлаб чиқаришнинг ижтимоий, иқтисодий 
ҳолатларини баҳолаш имкониятлари аниқланган. 

Download 2.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling