Тенгсизлиги режа: 1-§. Аҳоли даромадлари ва унинг таркиби. Аҳоли турмуш даражаси ва унинг кўрсаткичлари


Download 55.63 Kb.
bet9/10
Sana09.06.2023
Hajmi55.63 Kb.
#1474729
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
15 mavzu

Хулосалар

  1. Аҳоли пул даромадлари иш ҳақи, тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромад, нафақа, пенсия, стипендия шаклидаги барча пул тушумларини, мулкдан фоиз, дивиденд, рента шаклда олинадиган даромадларни, қимматли қоғозлар, кўчмас мулк, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, ҳунармандчилик буюмларини сотишдан ва ҳар хил хизматлар кўрсатишидан келиб тушадиган даромадларни ўз ичига олади. Натурал даромад меҳнат ҳақи ҳисобига олинадиган ва уй хўжаликларининг ўз истеъмоллари учун ишлаб чиқарган маҳсулотларидан иборат бўлади.

  2. Аҳоли турмуш даражаси тушунчасини уларнинг ҳаёт кечириши учун зарур бўлган моддий ва маънавий неъматлар билан таъминланиши ҳамда кишилар эҳтиёжининг бу неъматлар билан қондирилиши даражаси сифатида аниқлаш мумкин.

  3. Фаровонликнинг энг қуйи чегарасини оила даромадининг шундай чегараси билан белгилаш мумкинки, даромаднинг бундан паст даражасида ишчи кучини такрор ҳосил қилишни таъминлаб бўлмайди. Бу даража моддий таъминланганлик минимуми ёки кун кечириш даражаси (қашшоқликнинг бошланиши) сифатида чиқади.

  4. Дунёдаги барча мамлакатлар аҳоли жон бошига тўғри келадиган ўртача даромадлар даражаси билан бир-биридан кескин фарқланади. Бу турли мамлакатлар аҳолисининг даромадлари даражаси ўртасида тенгсизлик мавжудлигини билдиради.

  5. Давлатнинг ижтимоий сиёсати тегишли марказлашган даромадларни табақалашган солиқ солиш йўли билан шакллантириш ва уни бюджет орқали аҳоли турли гуруҳлари ўртасида қайта тақсимлашдан иборат.

  6. Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш чора-тадбирлари тизимидаги энг асосий йўналиш – бу нархлар эркинлаштирилиши ва пулнинг қадрсизланиш даражаси ортиб бориши муносабати билан даромадларнинг энг кам ва ўртача даражасини мунтазам ошириб бориш ҳисобланади.

Асосий таянч тушунчалар:

Аҳоли даромадлари – аҳолининг маълум вақт давомида пул ва натурал шаклда олган даромадлари миқдори.


Номинал даромад – аҳоли томонидан пул шаклида олинган даромадлари суммаси.
Ихтиёрида бўлган даромад – барча солиқлар тўлангандан кейин қолган даромад, яъни шахсий истеъмол ва жамғарма мақсадларида фойдаланиш мумкин бўлган даромад.
Реал даромад – нарх даражаси ўзгаришини ҳисобга олиб аҳоли ихтиёридаги даромаднинг зарур бўлган моддий ва маънавий неъматларни сотиб олишга етадиган қувватидир. Қисқа қилиб айтганда аҳоли даромадининг харид қувватидир.
Лоренц эгри чизиғи – даромадлар тенгсизлиги даражасини миқдорий аниқлашни характерлайди.
Ижтимоий тўловлар – кам таъминланганларга пул ёки натурал шаклда ёрдам кўрсатишга қаратилган турли хил тўловлар.
Ижтимоий сиёсат – бу давлатнинг даромадлар тақсимотидаги тенгсизликни иқтисодиёт қатнашчилари ўртасидаги зиддиятларни бартараф қилишга йўналтирилган сиёсат.



Download 55.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling