Терининг кўриниши ўзгарган апокрин безларидан иборатдир


Сут безларининг ҳомиладорлик ва лактация давридаги тузилииш


Download 16.56 Kb.
bet2/2
Sana30.04.2023
Hajmi16.56 Kb.
#1408129
1   2
Bog'liq
Cут безлари терининг кўриниши ўзгарган апокрин безларидан иборатдир

Сут безларининг ҳомиладорлик ва лактация давридаги тузилииш. Ҳомиладорликнинг биринчи ойларидан бошлаб найсимон бўшлиғи бор, баланд эителий билан қопланган сут йўллари зўр бериб ўса бошлайди. Унинг деворларида кўп сонли альвеолалар пайдо бўлиб, унинг бўшлиғи кенгаяди. Секретор охирларини бўлиб турувчи бириктирувчи тўқимага лейкоцитлар тўпланади. Тармоқланган сут йўли ва йириклашган альвеолаларда секреция белгиси кўринмайди. Ҳомиладорликнинг учинчи ойининг охири, тўртинчи ойининг бошида секрециянинг биринчи белгилари кўрина бошлайди. Ҳомиладорликнинг охирги кунлари ва бола туғилганидан сўнг дастлабки кунларда ажралган секрет йирик ёғ томчилари сақлайди ва сутдан бир оз бошқа таркибга эга бўлган оғиз сутидан иборатдир. Оғиз сути оғиз таначалари деб номланувчи, ёғ томчиларни ютиб олган лейкоцитлар борлиги ва йирик ёғ томчиларининг кўплиги билан ажралиб туради. Ажраладиган оғиз сутининг миқдори жуда озгина. Сут эмизиш даври бошланиши билан оғиз сути таначалари йўқолади ва одатда, туғруқдан бир суткадан сўнг, секреция жараёни деярли бутун без бўйлаб тарқалиб, унинг интенсивлиги тез ошади. Аммо биринчи тўрт кун мобайнида (баъзан 8 кунгача) оғиз сути ажралиши давом этади ва фақат кейингина без оддий сут ажратишга мослашиб олади.
Сут 1-2% оқсил моддалар, 3-4% ёғ, 5% :қанд ва 0,6% лецитин сақловчи эмульсиядан иборат бўлади. Сут безларининг бўлимлари ўз иш фаолияти жараёнида ўпка ацинуслари кўринишини эслатади. Сут безларининг секретор фаолияти энг авжига чиққан пайтида без альвеолалари деворида йирик секретор ҳужайралар, унинг остида, нозик базал мембранада, миоэпителий ҳужайралар ётади. Альвеолалар бир вақтнинг ўзида секрет аж-ратмаганлиги учун турлича кўринишга эга. Сут ажратган альвеолаларда эпителий ясси бўлса, сут доначалари сақлаган без ҳужайралари бўйчан кўринишга эга бўлади.
Сут безлари секретор циклининг секреция даврида альвеола хужайраси баланд призматик шаклга эга бўлиб, уларнинг апикал юзалари альвеола бўшлиғига гумбазсимон чиқиб туради. Без ҳужайрасининг цитоплазмасида кўп сонли митохондрийлар, уч қисмида ёғ тўпламлари, оқсил доначалари ва вакуолалар йиғилади. Сут безларининг секрецияси апокрин типда бўлади.
Секрет ажралгандан сўнг без ҳужайралари яссиланиб қолади. Сўнгра бу ҳужайралар янгитдан йириклашади, баландлиги ошади ва уларда яна секретор доналарнинг йиғилиши бошланади. Шундай қилиб, секретор цикл қайтарилади. Лактация даври тугагандан сўнг, без инволюцияга учрайди. Охирги бўлимлар - альвеолалар пучаяди, эпителий кўп миқдордаги макрофаглар томонидан фагоцитоз қилинади ва без паренхимасининг редукцияси туфайли сут без ҳомиладорликдан олдин қандай бўлса, шу ҳолатга қайтади. Аммо ҳомиладорлик даврида ҳосил бўлган альвеолаларнинг бир қисми сақланиб қолади.
Климакс бошланганда сут безларидаги редукцион ўзгаришлар чуқурлашиб без паренхимаси аста-секин бириктирувчи тўқима билан алмашинади.
Сут безлари фаолиятининг бошқарилиши. Сут безларининг лактацияга тайёрланишида тухумдоннинг эстроген ва прогестрон гормонлари муҳим аҳамиятга эга. Бир вақтнинг ўзида овариал гормонлар сут ҳосил бўлишини сусайтиради. Плацентар гормонлар ҳам шундай таъсир кўрсатади. Шунинг учун шаклланмаган сут безида, нормада сутнинг ажратиши туғруқдан сўнг йўлдош гормонларининг таъсири тўхтагандан кейин бошланади. Аммо сут ҳосил бўлишида асосий роль нерв-рефлектор механизми ёрдамида бажарилади. Бу рефлексда окситоцин гормоннинг роли ҳам катта. Шундай қилиб, сут безининг фаолияти нерв ва гуморал омиллар ёрдамида бошқарилади.
Download 16.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling