Термиз-2017 шарафутдинова хадичахон
Download 0.95 Mb. Pdf ko'rish
|
db1fccb8ea8ef38868755014b9171431 ЎСМИР ПСИХОЛОГИЯСИ ДИАГНОСТИКА. ПСИХОКОРРЕКЦИЯ.
қаратишга мойиллик – муаллиф) феъл-атворга эга бўлади.
А.Г.Абрамова , Л.Я.Жезлова (1973) Биринчи типдаги девиант хулқ-атвор жумласига хусўсан, таълим-тарбия масканида ўрнатилган тартибот ва интизомни бузишга мойилликни киритиш мумкин. Одатда бундай феъл-атворли болалар дарсларни бузишга, ўқитувчи топшириқларини бажаришдан бош тортишга ҳаракат қилишади. Умумэътироф этилган ижтимоий нормаларга зид келувчи (антисоциал) хатти-ҳаракатлар жумласига қуйидагилар киритилиши мумкин: ўқиш ва ижтимоий фойдали меҳнат фаолиятидан бош тортиш; дайдилик; ёшига нисбатан эрта жинсий алоқага киришиш; жинсий муносабатларда ҳаддан ортиқ тийиқсизлик; спиртли ичимликларни истеъмол қилишга ружу қўйиш; наркотик ва токсик таъсир кўрсатиш хусусиятига эга бўлган моддаларни истеъмол қилишга ружу қўйиш. “Делинквент хулқ-атвор” деган тушунча асосан ёш авлод томонидан турли хилдаги ҳуқуқбузарликлар (масалан, таъмагирлик, бировларни қўрқитиб нарсасини олиб қўйиш, автотранспортни ўғирлаш ва ҳоказо) қилинганида қўлланилади. 60 Бундай вазиятларда жиноятчилик йўлига кирган ёшларнинг феъл- атворини яхшилаб ўрганиш керак. Уларнинг таълим-тарбиясида йўл қўйилган хато ва камчиликларни аниқлаб, уларни тузатишга ҳаракат қилиш зарур. Делинквент хулқ-атворга қуйидаги ҳолат ва аломатлар киради: этиологияси турлича бўлган психопатик ҳолатлар (психопатия – шахс характеридаги туғма ёки кейинчалик ўзлаштирилган айрим психологик аломатлар. Улар кишининг руҳий оламини анча мураккаблаштириб, психик дисгармония ҳолатини келтириб чиқаради ва кундалик ҳаётда анчагина муаммоларни туғдиради. Одатда психопатияда шахс характерининг айрим жиҳатлари ҳаддан ташқари ривожланган, бошқалари эса аксинча, кам ривожланган бўлади); - психопатия ва акцентуациянинг турли шакллари; шахс характерида психогенетик шарт-шароитлар билан боғлиқ патологик реакцияларнинг намоён бўлиши; - шахс структурасида кузатиладиган нисбатан анча турғун ифодаланувчи патологик аломатлар. Ўсмирлар шахсиятининг ривожланишида аутоагрессив тамойиллар суицидал (ўз жонига қасд қилишга мойиллик – муаллиф) характердаги ўй- фикрларнинг пайдо бўлиши билан ифодаланади. 18 Асосан балоғат даврига ўтиш вақтида кузатиладиган бундай ҳолатларда 13-14 ёшли болалар турли хил сабаблар туфайли ўз жонига қасд қилиши мумкин. Суицидал ўй-фикрлар ўсмирлик даврининг типик патологиялари жумласига киритилади. 61 Аксарият ҳолларда ўз жонига қасд қилишни ихтиёр этган ўсмирлар ➢ ички зиддиятларнинг ечимини топа олмаганлиги, ➢ умидсизликка тушиб қолиш, ➢ ўзини ёлғиз ҳис қилиши туфайли анча вақтдан бери қийналиб юрган бўлишади. Ёши катталар учун ўсмирларнинг руҳиятида кузатилаётган психо- эмоционал ҳолат арзимасдек туюлиши мумкин, аммо улар учун юзага келган “муаммо” жуда жиддий ҳисобланади. Ўсмирларнинг бундай ҳолати ўз қилмишининг оқибатларини яхши тасаввур эта олмаслик, ҳаётий тажрибасининг пастлиги билан изоҳланиши мумкин. Ёш бола ва ўсмирларда ўлим каби психофизиологик ҳолат ҳақидаги тасаввурлар катта ёшли одамларникидан анча фарқланади. Улар психофизиологик жиҳатдан ушбу жараён (ўлим )ни ортга қайтариб бўлмаслигини яхши англаб етмаган бўлишади. Шунинг учун балоғат ёшига етмаган ўғил-қизларнинг суицидал фикрларига, бу борадаги ниятларига ниҳоятда жиддий эътибор қаратиш керак. Ёши катталар учун ўсмирларнинг руҳиятида кузатилаётган психо-эмоционал ҳолат арзимасдек туюлиши мумкин, аммо улар учун юзага келган “муаммо” жуда жиддий ҳисобланади. Ўсмирларнинг бундай ҳолати ўз қилмишининг оқибатларини яхши тасаввур эта олмаслик, ҳаётий тажрибасининг пастлиги билан изоҳланиши мумкин. 62 Ўсмирларда ўлим каби психофизиологик ҳолат ҳақидаги тасаввурлар катта ёшли одамларникидан анча фарқланади. Улар психофизиологик жиҳатдан ушбу жараён (ўлим )ни ортга қайтариб бўлмаслигини яхши англаб етмаган бўлишади. Шунинг учун балоғат ёшига етмаган ўғил-қизларнинг суицидал фикрларига, бу борадаги ниятларига ниҳоятда жиддий эътибор қаратилади. Download 0.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling