Термиз-2017 шарафутдинова хадичахон
Download 0.95 Mb. Pdf ko'rish
|
db1fccb8ea8ef38868755014b9171431 ЎСМИР ПСИХОЛОГИЯСИ ДИАГНОСТИКА. ПСИХОКОРРЕКЦИЯ.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўрсаткичлар ва талқин этиш учун калитлар № Кўрсаткичлар Ҳукмларнинг тартиб рақамлари Меъёр
Жавоб варақаси
Ҳ укм т.р . Бу м енг а м утла қо талл уқл и эм ас Бу м енг а ўхш ам ай ди Бу м енг аўх ш ам ай ди, чо ғи Бил м ад им Бу м енг а ўхш ай ди, чоғ и Бу м енг а ўхш ай ди Бу айна н м ен ҳа қим да 0 1 2 3 4 5 6 1 2 101 Кўрсаткичлар ва талқин этиш учун калитлар № Кўрсаткичлар Ҳукмларнинг тартиб рақамлари Меъёр 1 Мослашганлик Мослашмаганлик 4,5,9,12,15,19,22,23,26,27,29,33, 35, 37,41,44,47,51,53,55,61,63,67,72,74, 75,78,80,88,91,94,96,97,98 2,6,8,13,16,18,25,28,32,36,38,40, 42, 43,49,50,54,56,59,60,62,64,69,71,73, 76,77,83,84,86,90,95,99,100 68-170 68-170 2 Сохталик – + 34, 45, 48, 81, 89 8, 82, 92, 101 18-45 45 3 Ўз-ўзини қабул қилиш Ўз-ўзини қабул қилмаслик 33,35,55,67,72,74,75,80,88,94,96 7,59,62,65,90,95,99 22-52 14-35 4 Бошқаларни қабул қилиш Бошқаларни қабул қилмаслик 9,14,22,26,53,97 2,10,21,28,40,60,76 12-30 14-35 5 Эмоционал комфорт Эмоционал дискомфорт 23,29,30,41,44,47,78 6,42,43,49,50,83,85 14-35 14-35 6 Ички назорат Ташқи назорат 4,5,11,12,19,29,37,51,63,68,79,91 ,98 13,25,36,52,57,70,71,73,77 26-65 18-45 7 Устиворлик Эргашувчанлик 58, 61, 66 16, 32, 38, 69, 84, 87 6-15 12-30 8 Эскаплизм (муаммодан қочиш) 17, 18, 54, 64, 86 10-25 46 III-БЎЛИМ ЎСМИР ХУЛҚ-АТВОРИ ПСИХОКОРРЕКЦИЯСИ 3.1. ИЖТИМОИЙ НОРМА ВА ЎСМИР ХУЛҚ-АТВОРИ ПСИХОКОРРЕКЦИЯСИ Тарихий тараққиётнинг муайян босқичида жамиятда шаклланган ижтимоий хулқ-атвор нормалари шаклланади. Ушбу нормалар норасмий асосда алоҳида шахс, ижтимоий гуруҳ ва ташкилотларнинг жамиятда мумкин бўлган (мақбўл топиладиган) ва мумкин бўлмаган (мақбўл топилмайдиган) хатти- ҳаракатлари доирасини белгилаб беради. Ижтимоий норма деганда, жамиятда умумэътироф этиладиган ва ижтимоий муносабатларни тартибга солиш, уларнинг барқарорлигини таъминлашга йўналтирилган, индивидлар ва ижтимоий гуруҳларнинг ўзаро ҳамкорлик қилиши (биргаликда фаолият юритиши) учун зарур шарт-шароитлар яратувчи алоҳида қоидалар, стандарт хатти-ҳаракатлар назарда тутилади. Конкрет жамиятда қарор топган ва амал қилувчи ижтимоий нормалар мажмуи моҳият негизига кўра умумий (ягона, бир бутун) тизимни ташкил қилади. Ушбу тизимнинг алоҳида элементлари ўзаро боғлиқ бўлиб, бири иккинчисининг вужудга келиши учун замин (шарт-шароит) тайёрлайди. Ижтимоий нормалар вазиятга қараб бевосита ёки билвосита жамиятда амалда бўлган қонун, турли анъана, урф-одатларда мужассам бўлади. Шу жиҳатдан олиб қаралса, социал нормалар ижтимоий ҳаётнинг ажралмас бўлаги, муҳим элементи саналади. Зотан, улар ижтимоий онг даражасида қарийб барча жамият аъзоларининг шуурида мужассам бўлиб ижтимоий ва шахслараро муносабатларни тартибга солувчи ўзига хос регулятор вазифасини бажариб келади. Ижтимоий нормалар кўп жиҳатдан жамият аъзоси (шахс)ларнинг ҳаётий фаолияти йўналиш (установка)ларини белгилаб берувчи муҳим омил сифатида майдонга чиқиб пировардида уларнинг диспозицион хатти-ҳаракатларини белгилайди. 47 Диспозицион хатти-ҳаракат(лар) деганда, шахс томонидан ижтимоий фаолият юритиш шарт-шароитларини идрок этиш хусусиятлари, аниқроқ қилиб айтганда, вазиятни психологик жиҳатдан у ёки бу тарзда идрок этишга нисбатан мойиллик назарда тутилади. Шахснинг ушбу психологик хусусияти пировард натижада унинг ижтимоий хатти-ҳаракатларини белгилаб беради. Девиант хулқ-атвор (лот. Deviatio) деганда, ҳиссий даражада кузатилиши ва онг даражасида идрок этилиши мумкин бўлган қуйидаги феноменлар назарда тутилади: шахснинг хулқ-авторида конкрет жамиятда шаклланган ва умумэътироф этиладиган, расмий равишда қарор топган социал норма (стандарт, шаблон)ларга зид келувчи хатти-ҳаракатларнинг намоён бўлиши; жамиятда расмий равишда қарор топган социал норма (стандарт, шаблон)ларга зид келувчи хатти-ҳаракатларнинг оммавий кўриниш (миқёс)ларда мужассам бўлиши. жамиятда қабул қилинган ижтимоий, маънавий-ахлоқий, ҳуқуқий нормаларга зид келувчи хатти-ҳаракатлар назарда тутилади. Бундан чиқди, жамиятда қабул қилинган ижтимоий, маънавий-ахлоқий, ҳуқуқий норма ва стандартлар (бунда бир хилда психологик саломатлик, ҳуқуқий, маданий-ахлоқий нормалар назарда тутилиши мумкин -(В.В. Ковалев, И.С. Кон, В.Г. Степанов, Д.И. Фелғдштейн ва бошқалар) га, шунингдек, ижтимоий тараққиётнинг муайян даври (босқичи)да жамият аъзоларидан кўтиладиган стандарт талабларга зид келувчи хатти-ҳаракатлар девиант хулқ- атвор сифатида эътироф этилиши мумкин. (Н. Смелзер, Т. Шибутани) физиологик ва анотомик нуқтаи назардан олганда ижобий деб баҳоланиши мумкин бўлмаган турли хил хусусиятлар, жумладан, ✓ ақлий заифликнинг турли аломатлари, ✓ эшитиш ва кўриш органларининг фаолиятидаги, ✓ асаб тизими, 48 ✓ нутқ, ✓ танадаги нуқсонлар назарда тутилади. Шахс характерида намоён бўлувчи психопатологик нуқсонлар, хулқ- атворида кузатилиши мумкин бўлган акцентуациялар (акцентуация деганда, шахснинг феъл-атвори/характерида кескин тарзда ифодаланувчи айрим сифатлар) назарда тутилади. Одатда бу хилдаги шахсий сифатлар психологик норманинг чегарасидаги ёхуд умуман нормадан ташқарида намоён бўлувчи феъл-атвор/реакция кўринишлари ҳисобланади. Шахс феъл-атворидаги акцентуациялар ўсмирларнинг салбий характердаги реакцияларини қўзғотиб юбориши мумкин бўлган асаб касалликлари, психопатия, неврастения каби руҳий ҳолатлар, психологик норма ва нормадан оғиш орасидаги (чегарадош) ҳолатлар замирида шаклланади. таъсири ёш болаларнинг таълим-тарбиясидаги турли хил нуқсонларнинг намоён бўлиши билан ифодаланади. Одатда бундай нохуш ҳолатлар ёш болаларга таълим-тарбия бериш жараёнларида уларнинг жинсий ва индивидуал хусусиятларини эътиборга олмаслик оқибати ҳисобланади. Таълим-тарбияга бу тарзда ёндашиш пировард натижада ёш болаларнинг ижтимоийлашув жараёнларига салбий таъсир кўрсатади. 49 жумласига ➢ ижтимоий тенгсизлик, ➢ жамиятнинг табақалашуви, ➢ аксарият жамият аъзоларининг қашшоқлашиб кетиши, ➢ ишсизлик даражасининг юксалиши, ➢ ижтимоий тангликнинг кучайиши кабилар киради. Мазкур жараёнлар шубҳасиз шахснинг ижтимоийлашуви жараёнларига салбий таъсир кўрсатади. Хусусан, идеал билан реал борлиқ ўртасидаги тафовут кескинлашиши замирида ёш бола ва ўсмирларнинг ижтимоий муҳитдан норозилиги ошиб боради, эртанги кунига ишончи йўқолади. Бу жараён кучайиб кетса, жамиятда ижтимоий танглик кучаяди. Шу вақтга қадар жамиятда қарор топган социал нормаларга нисбатан ишонч ва ҳурмат йўқолиб одамларнинг хатти-ҳаракатларида ижтимоий нормага зид келувчи элементлар кучайиб боради. Биологик ёндашувга кўра кишиларнинг хатти-ҳаракатларида девиант хулқ-атвор элементларининг намоён бўлишига турли хил физиологик ёки анатомик хусусиятлар таъсир кўрсатиши мумкин.Бу ҳол ёш бола ва ўсмирларнинг ижтимоий шарт-шароитларга мослашувини анча қийинлаштиради. 50 Ёш бола ва ўсмирларнинг хатти-ҳаракатларида девиант хулқ-атвор элементларининг намоён бўлишига таъсир кўрсатувчи физиологик ёки анатомик хусусиятлар қуйидагича туркумланиши мумкин: Download 0.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling