Термиз давлат педагогика институти маълумотнома алимов қудрат ахмедовичга


Download 201.5 Kb.
bet1/6
Sana09.06.2023
Hajmi201.5 Kb.
#1469293
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 ТАҚДИМНОМА 5 5 4 А ШАКЛ АЛИМОВ ҚУДРАТ АХМЕДОВИЧ


5.5.4а-шакл
ТЕРМИЗ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ


МАЪЛУМОТНОМА


АЛИМОВ ҚУДРАТ АХМЕДОВИЧГА
13.00.04 - Жисмоний маданият ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси ихтисослиги бўйича доцент илмий унвонини бериш ҳақида


Аттестация иши тартиб рақами №1


I. ТАҚДИМНОМА

Алимов Қудрат Ахмедович Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Термиз филиали директорининг 2020-йил 14-октябрдаги 78-ПУ-сонли буйруғига асосан Табиий фанлар кафедрасига доцент лавозимига вазифа бажарувчи этиб ишга ўтказилган.


Алимов Қудрат Ахмедовичнинг доцент илмий унвонини олиш учун тақдим этган хужжатлари ва тақдимномаси 2023 йил 5-май куни кўриб чиқилганда, Термиз давлат педагогика институти Кенгашининг 51 нафар аъзосидан, 44 нафар аъзолари қатнашиб, қуйидагича овоз беришди: тарафдорлар 44 та, қаршилар йўқ, яроқсиз бюллетенлар йўқ. (2023-йил 5-майдаги 8-сон баённома). Тақдим этилган хужжатлари муҳокама қилиниб Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясига топшириш тавсия этилган.


II. ТАҚДИМ ЭТИЛАЁТГАН ШАХС ҲАҚИДА АСОСИЙ
МАЪЛУМОТЛАР

Алимов Қудрат Ахмедович 1948-йил 17 январда Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий.


1963-1967 йилларда Шахрисабз қишлоқ хўжалик техникумини, 1968-1972-йилларда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти Жисмоний тарбия ва спорт ихтисослиги бўйича (имтиёзли) ўқишни битирган (диплом У №035045, 22.06.1972 йил). 1978-1981 йил Ўзбекистон ПФИТИ-аспирантурада таҳсил олган. 1989 йил 29-мартда педагогика фанлари номзоди илмий даражаси берилган. (7-сонли баённома, 26.09.1988 йил)
Алимов Қудрат Ахмедович 48 йил илмий-педагогик иш стажига эга. Термиз давлат университети ва кейинчалик Термиз давлат педагогика институтидаги илмий-педагогик стажи 45 йил.
Меҳнат ҳамда илмий ва педагогик фаолиятининг асосий босқичлари:

1963-1967 йй. -

Шахрисабз қишлоқ хўжалик техникуми: Агрономия ихтисослиги талабаси

1967-1968 йй. -

Жарқўрғон тумани 4-сон мактаб жисмоний тарбия ўқитувчиси

1968-1972 йй. -

Ўзбекистон давлат физкультура институти талабаси

1972-1974 йй. -

Термиз Жисмоний тарбия техникуми ўқитувчи

1974-1975 йй. -

СССР қуролли кучларида хизмат

1975-1978 йй. -

Термиз давлат педагогика институти ўқитувчи

1978-1981 йй. -

Ўзбекистон П.Ф.И.Т.И.-аспиранти

1981-1988 йй. -

Термиз давлат педагогика институти катта ўқитувчи

1983-1984 йй. -

Термиз давлат педагогика институти кафедра мудири

1985-1995 йй.-

Термиз давлат университети катта ўқитувчи

1995-2000 йй.-

Термиз давлат университети кафедра мудири

2000-2002 йй.-

Термиз давлат университети декани

2003-2012 йй.-

Термиз давлат университети катта ўқитувчи

2012-2017 йй.-

Жарқўрғон тумани Cпорт коллежи Спорт назарияси ва методикаси фани ўқитувчиси

2018-2019 йй.-

Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика университетининг Термиз филиали Табиий фанлар кафедрасининг доцент в.б.

2019-2020 йй.-

Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика университети Термиз филиалининг Математика ва информатика ўқитиш методикаси кафедрасининг мудири в.б.

2020-2021 йй.-

Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика универнг Термиз филиалининг Мактабгача таълим кафедраси катта ўқитувчиси

2021 ҳ.в. -

Термиз давлат университети педагогика институти жисмоний маданият назарияси ва методикаси кафедраси катта ўқитувчиси

Алимов Қудрат Ахмедович охирги икки йилда қуйидаги фанлар бўйича маъруза, семинар ва амалий машғулотлар олиб борди:
2020/2021-ўқув йилида – Мактабгача таълим, Бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш бакалавриат йўналишлари бўйича: 880 соат, шундан – маъруза 178 соат, семинар 56 соат, амалий 256 соат, қолдирилган дарс соатларни қайта ўзлаштириш 54 соат, оралиқ назорат 134 соат, якуний назорат 202 соатни ташкил этди.
2021/2022-ўқув йилида 60112200 – Жисмоний маданият бакалавриат ва 70112201-Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси магистратура таълим йўналиши бўйича: 852 соат, шундан – маъруза 128 соат, семинар 90 соат, амалий 182 соат, магистрларнинг диссертацияси ва илмий педагогик ишларига раҳбарлик 400 соат, оралиқ назорат 21 соат, якуний назорат 31 соатни ташкил этди.
2022/2023-ўқув йилида 70112201-Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси магистратура таълим йўналиши бўйича: 840 соат, шундан – маъруза 90 соат, семинар 160 соат, амалий 160 соат, қолдирилган дарс соатларни қайта ўзлаштириш 10 соат, магистрларнинг диссертацияси ва илмий педагогик ишларига раҳбарлик 300 соат, оралиқ назорат 50 соат, якуний назорат 70 соатни ташкил этди.
Институтнинг 1,2,3-курс талабаларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари, Фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган Қонунлар, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруқлари ва Ҳайъат қарорларининг тааллуқли бандлари ҳамда улар асосида институт ректорининг ички буйруқларида қўйилган вазифаларни ўз вақтида етказилишига масъулият билан ёндашиб келмоқда.
Алимов Қудрат Ахмедович 2021/2022 йиллар давомида Термиз давлат педагогика институтидаги барча маънавий-маърифий тадбирлар ва ўқув жараёнини сифатли ташкил этиш ва талабаларга замонавий билим бериш билан бирга хорижий ва республикамизда ўтказилиб келинаётган илмий-амалий анжуманларда фаол иштирок этиб келмоқда.
Илмий унвонга талабгор Алимов Қудрат Ахмедович ОТМ мутахассисларига доцент илмий унвонини бериш тўғрисидаги Низомнинг 19-бандининг ж) кичик банди талабларини муваффақиятли бажарган. Жумладан, илмий унвонга талабгор Алимов Қудрат Ахмедович, 6 нафар магистрларга илмий раҳбар 9 нафар магистрларга илмий маслаҳатчи, 2 нафар бакалаврга илмий раҳбар сифатида шогирдларни тайёрлаган.



Download 201.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling